Росулуллоҳ ҳақларида ёлғон гапириш гуноҳи
39

عن جابر قَال: قالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم
«منْ كَذَبَ عَلَى مُتَعَمِّداً فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّار»
Жобирдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ме- нинг номимдан қасддан (билиб туриб) ёлғон гапирса, ўзига дўзахдан жой ҳозирлаб қўяверсин», дедилар».
Ислом дини Жаброил алайҳиссалом воситасида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳдан ваҳий қилинган диндир. Бу динни қиёматгача сақлашни Аллоҳ ваъда қилган. Ислом динининг асл манбаларини оъзгартиришда ёки қоъшимча қилишда бандаларнинг ҳаққи ёъқ. Бу фақатгина Аллоҳдан ваҳий орқали боълади. Шу сабабли Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номларидан ёлгъон ҳадис тоъқиб чиқариш энг огъир гуноҳлардан саналади.
Уламолар яхшиликка далолат қилиш учун ҳам ҳадис тоъқиб чиқариш ҳаром эканига иттифоқ қилганлар. Тўқима ҳадисларни ривоят қилиш ҳам мутлақо жоиз эмас. Фақатгина тўқима ҳадисларни тўқималигини билдириш учун, инсонлар бу ҳадисларни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар деб ўйлаб қолмаслиги учун, ёлғон ҳадислигини билдириб айтиш жоиз бўлади.
Бугунги кунда ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номларидан ёлғон хабар тарқатиш кўпайиб кетди. Телефонларга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларидан турли хил ёлғон хабарлар тарқатиб, гўёки кимнидир тушига Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб, унга баъзи ишларни буюрганлари, бу хабарни тарқатса кўп яхшиликларга эришишлари, тарқатмаса оғир гуноҳ бўлиши мазмунидаги хабарлар келиши авж олмоқда.
Бундай тўқима ривоятларни тарқатиш динда оғир гуноҳ ҳисобланиб, охиратда жаҳаннам азобида азобланишга сабаб бўлади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларидан бирор ҳадис ёки ривоят айтишдан аввал, бу ҳадис ёки ривоятни яхшилаб текшириб кўриш, тўқима ҳадис ёки ривоят эмаслигига аниқ ишонч ҳосил қилганидан кейингина бошқаларга етказиш ҳар бир мўминга лозимдир.
Хожа Бухорий ўрта махсус таълим муассасаси ўқитувчиси Мирмахаматов Мухаммад
