Ҳаром луқмадан сақланинг

11

عَنْ أَبِي بَكْرِ الصِّدِّيقِ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ — صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ

«إِنَّ اللَّهَ — عَزَّ وَجَلَّ — حَرَّمَ عَلَى الْجَنَّةِ جَسَدًا غُذِيَ بِحَرَامِ»

Абу Бакр Сиддиқдан ривоят қилинади:

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Албатта, Аллоҳ азза ва жалла ҳаром билан озиқланган жасадни жаннатга (киришини) ҳаром қилди», деганла- рини эшитдим».

Ислом дини инсонларни дунё ва охират саодатига эришиш учун зарур боълган барча коърсатмаларни оъз ичига олган мукаммал диндир. Мана шу кўрсатмалардан бири инсонлар бир-бирларини ҳаққига риоя қилишларидир. Ислом дини инсонларни ҳалол касб қилишга, ҳаромдан сақланишга буюради. Ҳаром луқма деганда фақат ейиш ҳаром қилинган нарсалардан четланиш тушунилмайди. Балки, ҳалол таомларни ҳам ҳалол касб билан топиш лозим. Бир киши ўғирлик қилиб топган пулига ҳалол нарса сотиб олса ҳам, бу ҳаром луқма дейилади.

Аллоҳ таоло бу ҳақда Нисо сурасининг 29-30-оятида огоҳлантиради:

“Эй имон келтирганлар! Бир-бирингизнинг молингизни ботил йўл билан еманг! Ким буни тажовузкорлик ва зулм ила қилса, албатта, уни оловга киритиб, куйдирурмиз. Бу эса Аллоҳга осондир».

Бу оятдан коъриниб турибтики, инсонлар бир-бирларини молини ҳаром ёъл билан ейишллари охиратда жаҳаннам оловида куйишларига сабаб боълади. Ботил ёъл билан оъзгаларнинг молини ейишга савдо-сотиқда алдаш, тарозидан уриб қолиш, оъгъирлик, товламачилик, коррупсия ва шу каби ёъллар билан оъзгаларни мол-мулкига эга чиқиш тушунилади.

Мўмин-мусулмон киши юқоридаги ҳадис ва оятга кўра, ўзи ва оиласини, фарзандларини мана шундай ҳаром луқмалардан сақламоғи керак бўлади.

Хожа Бухорий оърта махсус таълим муассасаси оъқитувчиси Муҳаммад Мирмахаматов