ҚАЛБДА ИЛОҲИЙ МУҲАББАТ УРУҒЛАРИНИ ЎТҚАЗИШ ЙЎЛИ
10

Ҳар доим ва ҳамма вақт ўзинг билан бирга қолиб унда нафсинг ва унинг ҳақиқати, уни бошланиши, уни ҳар лаҳза Аллоҳнинг ёрдам ва кўмагига муҳтожлик чегараси ҳақида ўйлашинг;
Яратгувчи Холиқ азза ва жалланинг буюклик чегараси ва ҳисобсиз турли ҳил неъматларининг кўринишлари ҳақида тафаккур қилишинг;
Тил ва қалб билан Унинг зикру тасбеҳини ҳамда Қуръон тиловатини кўпайтиришинг;
Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари, ҳаёт ва ахлоқлари ҳақида ўйлашни кўпатиришинг;
Умумий ибодатларни ҳамда хос намозларни кўпайтиришинг ва қўрқув ва хозирликда унда мустаҳкам туришни оширишинг;
Агар мусулмон мана шу йўлда ҳаракат қилса бунинг сабабидан унинг қалбида кучли илоҳий муҳаббат унади.
Инсон қалб билан Аллоҳга етиб боради. Инсон қалб орқали Аллоҳ субханаҳу ва таоло билан ярашиб ислоҳга келади.
Аллоҳга борадиган йўлни бир қадам билан яқинлашадиган даражада қисқартиришимизнинг йўли қандай?
Мен Аллоҳга қайтиб тузалган кишиларни муборакбод этаман.
Мен Аллоҳ билан ярашиб ислоҳга келганларни табриклайман.
Ушбу оламда бу қалб муҳаббатига муносиб бўлган зот ким ўзи?
Билингки у, мана шу қалбни яратган Зотдир. Мана шу кўнгилни шакллантирган Зотдир.
Аллоҳга ижобат қилган кишига муборак бўлсин! Аллоҳнинг эшигини тақиллатиб сўнг ҳидоятга эришган кишига қутлуғ бўлсин!
Аллоҳ таоло ўзининг мўмин бандаларини ғафлат уйқусидан уйғотиш ва уларда хушёрликни ошириш ҳамда Аллоҳ билан боғланган ҳолда тавба қилиб ўз Мавлосига талпинишлари учун аҳён-аҳёнда уларни турли мусибатлар билан синовдан ўтказиб туради. Имом Бутий.
Баъзида инсон ўзининг ожизлигига бориб, бажариши лозим бўлган вазифаларини унутиб қўяди. Аллоҳ бандаларига меҳрибон зотдир. Бизларни ўзининг раҳматига эриштириш мақсадида турли йўллар билан бизларни ўзига чорлаб туради. Ана шу чорлов услубларидан бири инсонларни ғафлат уйқусидан уйғотиш учун уларга турли синовлар юбориб туришидир. Одатда инсон қийин ҳолга тушганда ёрдам излаб қолади.
Шу сабаб унинг қалб кўзи очилиб Холиқини эслайди ва Унга илтижо қила бошлайди. Бу эса инсонни Роббисига яқинлаштиради.
Ҳар бир нарсанинг занглаши бор. Қалб нурининг занглаши қорин тўқлигидир.
Агар қалблар қорайиб кетган бўлса ва айтилган бу сўз, ўз моҳиятимизни англашимиз учун кифоя қилмаса ҳамда қалб ўз моҳиятидаги бу кўринишни ташлаб юборишдан ва ўзига мўмин ҳолида қайтишдан дийдаси қотиб қолган бўлса, оғзи очилган лаҳадга бориш учун мунтазир турган жаноза билан бирга борсин.
Қабрга олиб кетилаётган бу тобут ичида нимани топиш мумкин. Эҳтимол буни ичида ҳаётлик даврида чиройда ўрнак қилиб кўрсатилган қиз бўлиши мумкин. Мисол қилиб кўрсатилган бу қизнинг бугунги ҳоли нима бўлди. Кўриниши қўрқинч ва ҳаяжон соладиган катта жасадга айланди.
Ёки эҳтимол бу тобут ичида, кечагинда хайбатли кўринган инсондир. Эҳтимол юрганида уни кўрган одамлар қалбига қўрқув соладиган ва хоҳлаган нарсани бажариб, истаган нарсага ҳукм қилиб юрган салтанат хассасини тутган қувват эгасидир. Унга бугун нима бўлди! Бу тобут ичида чўзилган ҳолида ҳаракатсиз катта танага айланди. Сиз ҳам эрта бир кун бу ҳолатга тушмайсизми? Шундай экан сиз Аллоҳнинг тутқичидасиз. Сиз тутқичида бўлган зот ким, албатта у, Мавлойингиз бўлган Аллоҳдир.
Вақти вақти билан ўзингиз ҳоли қолишингиз. Ана шунда нафсингиз, унинг ҳақиқатлари, унинг бошланиши ва ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасида Аллоҳнинг тавфиқ ва ёрдамига муҳтожлик ҳажми ҳақида тафаккур қилишингиз.
Шараф ва камол эгаси ҳамда карам ва икром эгаси бўлган Холиқнинг қудрати чегараси ва Унинг сон саноқсиз турли ҳил неъматлари ҳажми ҳақида ўйлаган ҳар бир мусулмон одам, ушбу йўлда ҳаракатланса унинг қалбида кучли илоҳий муҳаббат пишиб етилади албатта…
Имом Бутий ҳикматлари асосида
Нилуфар БЕРДИЕВА тайёрлади
Хожа Бухорий ислом таълим муассасаси
