АВЛИЁЛАРГА БЕПИСАНДЛИК КИЛГАНЛАРГА РАДДИЯ
43

Аллоҳ таолога чексиз шукурлар, суюкли пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайхивасалламга саломлар бўлсин!
Хориқи одат-луғатда «одатдан ташқари иш», истеъмолда эса «мўъжиза» дейилади. Хориқи одат Анбиёлардан содир бўлса, мўъжиза дейилади.
Аллоҳ таолодан набийларига ваҳий келгунича, яъни пайғамбар бўлгунларича бу улуғ зотлардан содир бўлган «одатдан ташқаридаги иш»ни ирхос, яъни пайғмбарликка тайёргарлик дейилади. Бунга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўкраклари ёрилиши воқеаси мисол килиб келтириш мумкин.
Набийлар Пайғамбарликни даъво қилаётганларида улардан содир бўлган одатдан ташкари иш мўъжиза бўлади. Мўъжиза «ожиз қолдирувчи» деган манъони англатади.
Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам инсонларни иймонга чақираётганларида улар Росулуллоҳдан мўъжиза талаб қиладилар. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бармоқлари билан ойга ишора қилдилар, ой иккига бўлинди, яна бир ишора қилганларида ой ўз ҳолатига қайтди. Мана бу одатдан ташқари иш Аллоҳ таолонинг набийсига берган уз мўъжизаси саналади.
Одатдан ташкари иш Авлиёлардан содир бўлса, буни (ҳурмат) каромат дейилади. Аслида Авлиёларга берилган каромат ҳам Пайғамбарларни яхши танитиш учундир. Авлиёлар Аллоҳни таниган кишилар. Уларнинг сифатлари шуки, доим яхши амалларда бўлишлари, хатолардан тийилишлари ва ўз нафси хоҳишига қарши тура олишларидир. Бундай машаққатли амаллари сабабидан уларга Роббиси томонидан каромат берилади. Хусусан, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг кароматларидан бири, у улуғ зот Мадинада халифалик даврларида минбарда хутба ўқиётганларида форс диёрида бўлган Нахованддаги аскарларни кўрганлар, хаттоки уларнинг амирига айтдиларки, «эй Сория хушёр булинг», деб тоғнинг ортидаги душмандан огоҳлантирганлар. Ваҳоланки, Мадина билан Нахованд ўртасида бир қанча масофалик йўл бўлган. Бу ҳодиса ислом мерослари ўз ичига олган тарихий воқеа саналади.
Мазҳабимиз уламолари Пайғамбарлардан мўъжиза содир бўлиши Авлиёлардан каромат содир бўлишининг жоиз эканлигига иттифоқ қилдилар ва оят, ҳадислардан далил келтирдилар. Аллоҳ таолонинг оятида:
أَلَا إِنَّ أَوْلِيَاءَ اللَّهِ لَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُم يَحْزَنُون
Яъни, Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига қўрқув йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар. (Юнус 62-оят)
— قال ﷺ : «إن من عباد الله عبادا يغبطهم الأنبياء والشهداء»، قيل : من هم يا رسول الله لعلنا نحبهم؟ قال : «هم قوم تحابوا بنور الله على غير أموال وأنساب، وجوههم نور، وهم على منابر من نور، لا يخافون إذا خاف الناس، ولا يحزنون إذا حزن الناس
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳнинг бандаларидан бўлган бир зотлар борки, уларга Анбиёлар ва Шаҳидлар ҳавас қилишади«,- деганларида саҳобалар «Эй Аллоҳни Росули, ким экан улар, қанийди биз ҳам улардан бўлсак«,- деб умид қилишди. Росулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки, «Улар насаб ва моли дунёни ўйламай, фақат Аллоҳнинг розилиги учун бир—бирларига муҳаббат қилдилар. Қиёматда уларга нурдан минбарлар килинган, юзларида нур, инсонлар хавф хатарда турганларида улар ғам—ташвиш чекмайди«,- дедилар. Сўнгра юқорида келтирган ояти каримани ўқиб бердилар Демак, қиёматда Пайғамбарлар ва Шаҳидлар ҳавас қиладиган улуғ зотлар Авлиёлар эканлиги ҳадиси шарифдан маълум бўлади. Бундан огоҳ бўлган халқимиз юртимизда яшаб ўтган авлиёлар маскан тутган жойларини обод қилиб, уларнинг руҳларини шод қилиш билан бирга Роббиси томонидан бўлган раҳмат ва мағфиратга мушарраф булмоқдалар. Хусусан, Имоми Бухорий ҳазратларининг зиёратгоҳларини қайта таъмирлашда Мухтарам юртбошимизнинг шахсан ўзлари бош-қош бўлаётганлари халқимизнинг қалбида ўз аждодларига бўлган меҳр-муҳаббатни зиёда қилмоқда.
Жунайд роҳимаҳуллоҳ инсонларга ваъз насиҳат қилиб турганларида бир насроний йигит келиб, ғазаб оҳангида: «Эй шайх, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг.
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم اتقوا فراسة المؤمن فإنه ينظر بنور الله.
яъни: мўминнинг фаросатидан сақланинглар, чунки у Аллоҳнинг нури билан қарайди, деб айтган ҳадисларининг маъносини айтингчи»,-деди. Жунайд роҳимаҳуллоҳ бир оздан бағрикенглик билан сўнг унга қараб: «Роббингизга иймон келтиринг, вақти етибди»,-дедилар. Шунда Насроний йигит дарҳол иймон топди. Субҳаналлоҳ. Бу Жунайд роҳимаҳуллоҳнинг иймоний фаросатидан эди. Фаросат бу Аллоҳ таоло бандасининг қалбига ташлаган бир нурдир, ўша нур билан Насроний йигитнинг қалбига таъсир қилди. Огоҳ бўлинг, Росулуллоҳнинг суннатига амал қилишлик, етимпарварлик, ватанпарварлик, ота-оналарга ва мўминларга ғамхурлик қилишлик фаросат эгаларининг аломатларидандир. Бу келтирилган оят, ҳадис ва ривоятлардаги далиллар сохта салафийлардан бўлган бидъатчи ва фитначиларга қаттиқ раддия бўлади. Чунки, улар кароматни инкор қилишади ва оят ҳадисларда бир қанча далиллар бўлишига қарамай, Авлиёларни ширкда айблаб, уларга тахқир маломат тошларини отишиб, хаттоки уларнинг Мақбараларини бузиб, миллатнинг, халқнинг ўртасида кечириб бўлмас фитна ва адоватларни пайдо қилишга уринадилар. Бидаътчилар бундай бузғунчи фитналари сабаб бу дунёнинг ўзида Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор булишларини ўйламайдиларми?!
Аммо одатдан ташқари ишлар гоҳида Аллоҳ таолонинг душманларида ҳам мавжуд бўлади. Шайтоннинг бир вақтни ўзида дунёнинг турли жойларида турган кишиларни васваса қилиши ва одам боласининг қон томирида юришини, Нил дарёсининг Фиравн ҳукмига бўйсуниши, яъни сувни тескари томонга оқишини бир ўйлаб кўринг. Ояти каримада бунга ишора бор.
أَلَيْسَ لِي مُلْكُ مِصْرَ وَهَٰذِهِ الْأَنْهَارُ تَجْرِي مِن تَحْتِي. (الاية)51)
Яъни, Миср мулки ва мана бу остимдан оқиб турган анҳорлар меники эмасми?
Бундай одатдан ташкари ишлар мўъжиза демаймиз, чунки мўъжиза пайғамбарларга хос, каромат эса Авлиёларга хос, лекин бундай ҳодисалар золимларнинг эҳтиёжларини қондириш учун. Албатта, Аллоҳ таоло душманининг ҳам эҳтиёжларини чиқаради, булардаги бу ҳолатлар улар учун дунёда истедрож,(хаддан ошиш) охиратда эса азоб, уқубатнинг сабабидан бўлади .
: عن النبي صلى الله عليه و سلم قال: إذا رأيت الله يعطي العبد ما يحب من النعمة وهو مقيم على المعصية فإنما هو استدراج،
Яъни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачонки бир бандани кўрсангиз, унга Аллоҳ таоло неъматларини маҳбуби билан сийлаган бўлса-ю, ўзи зулм ва гуноҳ билан банд бўлса, албатта, ўша истедрождадир”(хаддан ошишда),-деб, мана бу ояти каримани ўқидилар.
فَلَمَّا نَسُوا مَا ذُكِّرُوا بِهِ فَتَحْنَا عَلَيْهِمْ أَبْوَابَ كُلِّ شَيْءٍ حَتَّىٰ إِذَا فَرِحُوا بِمَا أُوتُوا أَخَذْنَاهُم بَغْتَةً فَإِذَا هُم مُّبْلِسُونَ )
Яъни, Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар (Анъом 44).
Аллоҳ таолонинг золимларга неъматлар бериши уларнинг имтиҳон ва истедрожи (ҳаддан ошиш) учун экан. Истедрож (ҳаддан ошиш)нинг асли золимни юқори даражага кўтарилишига имкон бериб, сўнгра уни аста-аста қулатиш, бас золим киши у неъматларни ўзига берилган яхшилик деб билиб, ер юзида зулмини ҳаддан ошириб туғёнга кетади. Бундай инсонлар оқибатда Аллоҳ таолони кахрига учрамай қолмайди.
Бу воқеаларнинг дунёда бўлишида Аллоҳ таоло Ўз жалол (улуғ)лик сифатини билдириши бор. Набийларига мўъжизани беришида Ўзининг жамол (гўзал)лик сифатини танитиши бор. Бу иккала сифатларини содир бўлишида Ўзининг комиллик (мукаммаллик) сифатининг нурини намоён қилиши бордир. Таажжуб, Аллоҳ таоло бандаларига меҳрибон ва раҳмли зот.
Эй Роббим, Росулингнинг хулқини жамол сифатинг билан чиройли қилганинг каби биз умматлар ҳолини ҳам гўзал қилгин. Амин.
Мирзоназар ХУСАНОВ
Хожа Бухорий ислом таълим муассасаси талабаси
