АБУ ҲУРАЙРА РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ

30

Бу буюк саҳобани исломдан аввал исмлари Абдушшамс (қуёшга сиғинувчи, қуёшни бандаси) ибн Сахр эди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Ямандаги Туҳама номли жойни Давс қабиласидан бўлиб, қабила бошлиғи Туфайл ибн Амрни қўлида мусулмон бўлганлар. Кейинчалик Туфайл ибн Амр Давсий, Абу Ҳурайра ва саноқлигина исломни қабул қилган қабилададошлар Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламни олдиларига келишади. Шу келишган чоғда Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Абдушшамсни исмини “Абдурраҳмон ибн Сахр”га ўзгартиладилар. Лекин бу саҳоба кунялари билан машҳур. Абу Ҳурайра мушукчани эгаси, дегани. Арабларда “абун” “уммун” лафзлари “эгаси” деган маънони ифодалайди. “Уммун”га битта мисол “Умму жамил” маъноси “чирой эгаси, чиройли” дегани. Асл исми бўлса Арво бинти Ҳарб ибн Умайя бўлган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўшанда Туфайл ибн Амр Давсий билан ўз юртига қайтиб кетгани бўйича ҳижрий еттинчи йили, “Хайбар” йили қайтиб, Мадинага, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келган. Шу келганларича суюкли Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломни олдиларидан кетмадилар. Масжидни суффасида яшар, бирор ишга берилмай фақат Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис эшитишга ошиқар эдилар. Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам Абу Ҳурайрадаги бу қизиқишни кўриб ҳифзи кучли бўлишини Аллоҳдан сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ таоло дуоларини ижобат қилди. Шу сабабдан эшитган ҳадисларини ҳеч ёдларидан чиқармайдиган зеҳн соҳиби бўлдилар. Энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобаларни биринчиси бўлдилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу жами бўлиб 5374 та ҳадис ривоят қилган. Шу зайилда яшаб қўллари калта бўлгани учун уйланмаганлар токи бир шаҳарга волий (ҳоким) бўлмагунларича. Шундан кейин уйланишга имконият бўлди, уйланиб фарзандлик бўлдилар. Ривоятларда битта қизлари борлиги келган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳижрий 57-санада вафот этадилар. Жанозаларини Валид ибн Уқба ибн Абу Суфён ўқийдилар.

Аллоҳ таоло Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан рози бўлсин!

 

Анасхон ТУРДИБОЕВ

Хожа Бухорий ислом таълим муассасаси ўқитувчиси