ФИТНА ЎРГИМЧАК ТЎРИГА ЎХШАЙДИМИ? 

68

Ўзини каломи Қуръони карим оятларидаги нозик сирларни фаҳмлашни бандаларга осон қилган оламларни Роббисига хамду санолар ва  Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи вассалламга дуруди таҳийётлар бардавом бўлсин.

مَثَلُ الَّذِينَ اتَّخَذُوا مِن دُونِ اللَّهِ أَوْلِيَاءَ كَمَثَلِ الْعَنكَبُوتِ اتَّخَذَتْ بَيْتًا وَإِنَّ أَوْهَنَ الْبُيُوتِ لَبَيْتُ الْعَنكَبُوتِ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ﴾

[ العنكبوت: 41]

“Яъни, Оллоҳни қўйиб ўзга дўстлар тутганларни мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайди. Ҳолбуки энг, заиф уй ўргимчакни уясидир. Кошки билсалар эди” 41-оят.

Мазкур ояти каримада (اتخذت) калимаси муааннас (аёл) лафзи билан зикир қилинди.

Ваҳолангки (عنكبوت) калимаси эса музаккар (эркак) лафзи билан зикр қилинган бўлса ҳеч мулоҳаза қилиб кўрганмизми ?

Оллоҳ асрасин!!! Бу воқеликни Оллоҳни каломидан нуқсон излайдиган ва оятлари борасида шакка тушадиганлар бу ояти каримада хато бор деб айблашди.

Наҳв ва луғат олимлари эса бу ояти каримадаги муаннас (аёл)лафзи билан зикр килинган اتخذت  калимасини аксинча музаккар (эркак) лафзи билан [اتخذ] деб [ت] сиз ўқишлик тўғрироқ бўлади, чунки (عنكبوت) калимаси музаккар (эркак) деб  даво қилишди.

Яратганга ҳамду санолар бўлсин ояти каримасида бир мўъжизани ирода қилдики. Бу ҳам бўлса мўминларни ишончини зиёда қилиш билан ғайридинлардан уларни мақом мартабаларини юксак қилишлик бор Субҳаналлоҳ. Бас, албатта илм тараққий топиб мазкур ояттаги (عنكبوت) калимасини музаккари (эркакаги) эмас. Балки муаннаси (урғочиси) эканлигини исбот қилди. Шунинг учун ҳам Оллоҳ таоло оятида (اتخذت) феълини (عنكبوت) фоилга мослаб муаннас (аёл) лафзи билан зикир қилганли урғочиси бир ўзи инини қуриб битирар экан, эркаклари эса ин қура олмайди. Булар фақатгини бир жойдан иккинчи жойга кўчиш учун махсус ипларидан фойдаланади ҳолос.

Биолик олимлари ўргимчакларни яшашини тадқиқ қилиб уларни инини фақат урғочилари тўқишини билганларида  Қуръони каримни мана бу ояти хато деб бутун оламга жар солар эди.

Лекин Оллоҳ таоло (اتخذت) калимасини муаннас (аёл) лафзи билан келтирди. Бу билан иймон нуримизни зиёда қилди. Албатта Оллоҳ таоло ҳақ зот. Одатда ўргимчаклар инида фақат урғочилари яшайди, чунки булар насил олгандан кейин эркагини ўлдириб инидан чиқариб ташлайди. Бундан сўнг ўргимчак болалари катта бўлганда, оналарини ўлдириб инларидан ташқарига улоқтириб ташлайди. Шунга кўра Қуръони каримда бир оятини ўргимчак ини билан васф қилинди.

(وان اوهن البيوت لبيت العنكبوت لو كانوا يعلمون)

Яъни, Ҳолбуки энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. 41-оят.

Бунда  одам зурриётига улкан насихат бор. Батаҳқиқ одамзот ўргимчак инидаги ҳолатни озуқа етишмаслиги билан боғлаб фақат шу ҳашаротларга хос деб билади.

Лекин дунёда рўй бераётган маънавий қашшоқликни ҳис қилмайди, ноҳақ қон тўкилиши, норасида бегуноҳ чақалоқларни ҳаётига зомин бўлиши, аёллар ва қарияларни бу дунёдан кўз юмишига сабаб бўлиб, уларни уйларидан чиқариб ташланишини ҳеч қандай йўл билан оқлаб булмайди. Бундай золим кишиларни тутган йўли ўргамчик инидан ҳам заифроқ ва ундан  хам жирканчликрокдир.

Оллоҳ таоло оятини довомида.

(لو كانوا يعلمون)

Яъни, Кошки билганларида эди деб буларни қилмишларини оқибатини ёмон бўлишидан огоҳлантирди.

Эьтиборлиси бир сурани номини ҳунук ҳашарот номи билан номланган  чунки бу сурани аввалидан охиригача фитна тўғрисида сўз боради бундан фитнани қанчалик фасод ҳалокатлик эканлиги малум бўлади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам ҳабар бердиларки.

الفتنة نائمة فمن ايقظها طعاما لها

Яъни, фитна уйқудаги нарса ким уни уйғотса, унга ўзи ем бўлади, дедилар.

Хакимлардан бири айтдиларки:

(الفتنة حصاد الظالمين)

Яъни. фитна золимларни куролидир.

Булар миллатни ҳалқни бирдамлигини кўролмай уз мақсади йўлида фитна қилиб низо чиқариб, уларни ораларида адоватни пайдо килади. Фитна ўргимчак инига ўхшаб бир-бирига кириб кетган чигал йўллардан иборат. Золимларни фитнасига алданган одам ундан қутилиши мушкул. Албатта оқил киши қаттият билан ҳақни ботилдан ажрата олади ва ундай қабиҳ ниятлик кимсаларни алдовига алданиб қолмайди.

Огоҳлик давр талаби ҳар биримиз ватан олдидаги бурчимизни чиройли ҳолатда адо қилмоқлигимиз иймон эътиқодимиз тақазо қилган амаллардан саналади.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

 

Мирзоназар ХУСАНОВ

Хожа Бухорий ислом таълим муассасаси талабаси

“Ёш илмий тадқиқодчилар” аъзоси