ИМОМ БУХОРИЙ – ЖАҲОНИЙ ЭЪТИРОФНИ ҚОЗОНГАН АЛЛОМА
25

“Имом Бухорий Аллоҳнинг ерда юрувчи
мўъжизаси эди”.
Муражжа ибн Ражааъ
Ислом оламининг йирик мутафаккири, буюк муҳаддис, муҳаддислар имоми, ҳадис илмининг султони Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Абу Ҳасан Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Аҳнаф Яздабиҳ ал-Бухорий ҳижратнинг 194 йили Шаввол ойининг 13-сида, жума кунида Бухорода таваллуд топганлар. Бошқа олимлардан фарқли ўлароқ, Имом Бухорий туғилган сананинг аниқлигига сабаб шуки, унинг отаси Исмоил ўз даврининг илмли одамларидан бўлиб, ўғлининг туғилган кунини ўз қўли билан ёзиб кетган ва бу қоғоз замондош олимлар қўлига етган, шу боисдан ҳам унинг аниқлигига ҳеч шубҳа йўқ. У киши етим бщлиб ўсдилар. 9 ёшга етганда Қуръони Каримни тўлалигича ёд олдилар. Ҳадис эшитишни ҳуш кўрардилар, вояга етгунга қадар ўн мингдан зиёд ҳадисни ёд билар эдилар.
Имом Бухорийнинг кўзлари ёшлик пайтларида ожиз бўлиб, кўрмай қолади. Бир куни оанлари Иброҳим пайғамбарни туш кўрадилар. У киши: “Эй аёл, Аллоҳ таоло кўп дуоинг сабабли ўғлинга кўзини қайтариб беради”, дедилар. Бир неча кундан сўнг Имом Бухорийнинг кўзлари яна кўра бошлайди.
Ҳомид ибн Исмоил айтадилар: “Бухорий билан дарс олардим. Биз ҳар бир ҳадисни ёзиб борардик. Бухорий эса ёзмас эдилар. Биз ундан “Нега ёзмайсиз?”, деб сўрасак, у киши: “Қани, ёзган нарсаларингни кўрсатинглар-чи”, дедилар. Биз кўрсатганимизда, биз ёзган ҳадисларни ва унга яна 15000 ҳадис зиёда қилиб, ёддан айтиб бердилар”.
Имом Бухорий 18 ёшга тўлганларида оналари ва акалари Аҳмад билан ҳаж қилиш учун Маккаи Мукаррамага келадилар. Ҳаж амалларини бажариб бўлгач, оналари ва акаларини Бухорога жўнатиб, ўзлари ҳадис жамлаш учун шу ерда қоладилар.
Имом Бухорийдан: “Нега бу ишга қўл урдингиз?” деб, сўрашганида, шундай жавоб берган эканлар: “Бир куни Росулуллоҳни туш кўрдим, қўлимда елпиғич, у кишини елпир эдам. Бу тушимни баъзи таъбир айтувчиларга айтсам: “Сен Росулуллоҳдан ёлғонларни елпиб турасан”, дейишди”.
Бу ерда фаолият кўрсатайтган машойихларнинг илмий йиғинида қатнашади. 827 йилда Мадинага боради. Мадинадаги машҳур уламолардан Иброҳим ибн ал-Мунзир, Мутриф ибн Абдуллоҳ, Иброҳим ибн Ҳамза ва бошқалар билан мулоқотда бўлиб, улрадна ҳадислар бўйича сабоқ олади. Бу вақтда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари, саҳобаларининг издошлари турли мамлакатларга тарқаб кетган эдилар. Шундай шароитда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини тўплаш турли шаҳар ва мамлакатларга боришни тақозо қилар эди. Бир неча тарихчиларнинг таъкидлашича, Имом Бухорий Ҳижоз, Макка, Мадина, тоиф, Жиддага қилган риҳлатлари олти йил давом этган. Сўнг Басра, Куфа ва Бағдодга сафар қилади. Шом ва Мисрга ҳам ўтадилар. Бундан ташқари Хуросон, Марв, Балх, Ҳирот, Нишопур, Рай, Жибол каби шаҳарларда бўлиб, бу шаҳарлардаги олимлардан ҳам сабоқ олиб, ҳадислар тўплаган. Бу ҳақида унинг ўзи: “Миср, Шом, Месопатамияга икки марта, Басрага тўрт марта борганман. Ҳижозда олти йил яшаганман. Бағдод ва Кўфа шаҳарларига неча марта борганим ҳисобини билмайман” – деган эканлар. Имом Бухорий сафар чоғида ҳам, бир шаҳарда муқим турганларида ҳам илмини ошириш борасида тинимсиз ишлар, тўплаган ҳкадисларини оққа кўчирар эдилар. Муаллифнинг ёзишича, Бағдодда истиқомат қилган пайтларида кўпинча ой нурида ижод қилиб, қоронғи кечаларда шам ёруғида китоб ёзар эканлар.
Имом Бухорий нафақат йирик олим, балки ўзининг гўзал хулқ-атвори, одамоҳунлиги, мурувватлилиги, ҳимматлилиги ва беқиёс саҳоватлилиги билан ҳам бошқалардан тамомила ажралиб турган. Бухорий бутун умри давомида илм кишиларини маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаган. Тижорат қилганда топган даромадидан беш юз дирҳамдан фақирлар ва талабаларга сарфлаган. Шахсий ҳаётида ортиқча дабдаба ва сарф-ҳаражатларга йўл қўймаган. Мана шундай аждодларимиз бор экан биз ҳам улардек етук олим бўлишлигимизни Аллоҳ таоло насиб қилсин!
Абдулаҳад ҚОСИМОВ
Хожа Бухорий ислом таълим муассасаси талабаси
“Ёш илмий тадқиқодчи” аъзоси.
