ИМОМ ТЕРМИЗИЙНИНГ КИТОБИ (СУНАНИ ТЕРМИЗИЙ)ДА МУРСАЛ

44

«Жомеъда мурсал кўпдир. Биз истиқро йўли билан мурсал ҳадис навларидан 2 навини ўз ичига олишлигини биламиз».

1-нав Мурсал ат-Тобе: У муҳаддислар наздида мурсал деб истеъмол қилишликда машҳурдир. Бу тобеийн воситани зикр қилмасдан Набий соллоллоҳу алайҳи васалламга изофа қилган ҳадисдир. Машҳур қовлга кўра тобеийн ёши кичик бўладими ёки каттами баробардир. Мисол учун: Ибн Умарнинг ҳадислари:

“Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Жаллола ва унинг сутини ейишликдан қайтардилар”. Имом Термизий бу ҳадисни Муҳаммад ибн Ишоқ тариқидан ибн абий Нажиҳдан Мужоҳиддан ибн Умардан муттасил ҳолатда ривоят қилган. Ҳадисннинг охирида бу ҳадис  ҳасан ғариб  деган. Саврий бу ҳадисни ибн аби Нажиҳдан  Мужоҳиддан набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан мурсал ҳолатда ривоят қилган. Яни Саврий ҳадисни Мужоҳиддан, Мужоҳид эса набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳоба (ибни Умар)ни тушириб ривоят қилган. Имом Термизий бу ҳадисни мурсал деб номлаган.

2-нав Мурсал мунқотеъ:  Машҳур қовлга кўра исноддан саҳобадан бошқа битта ровий тушиб қолган ҳадисдир[1]. Имом термизийнинг сўзларидагидек. “

حدثنا قتيبة حدثنا الليث عن خالد بن يزيد عن سعيد بن أبي هلال أن جابر بن عبد الله الأنصاريى قال : خرج علينا رسول الله – صلى الله عليه وسلم – يوما ، فقال : «اني رأيت في المنام كأن جبريل عند رأسي و ميكائيل عند رجلي ، يقول أحدهما لصاحبه : اضرب له مثلا…الخ» ”

Имом Термизий зикр қилиб сўнг “бу ҳадис мурсал Саид ибн абу Ҳилол Жобир ибн Абдуллоҳни кўрмаган” деганлар.

Муҳаддислар 1-навни мурсал деб номлашга иттифоқ қилишган ва  2-навни мунқоте деб номлашган сўнгра мунқотега мурсал деб ишлатишлик борасида ихтилоф қилишган:

Хотиб Бағдодий  мунқотени мурсалдан ҳисоблайди, кифояда айтган:  (Аҳли илимлар орасида  ровий  ўзини замондоши бўлмаган ёки у билан учрашмаган кишидан ривоят қилишда мудаллас қилмаган ҳадисни ирсол қилишда хилоф йўқ ). Мурсал учун мунқатий ҳам шундай.

Ҳоким Маърифати улумул ҳадис китобида:  (Бу навну мурсал дейилмайди балки у навни “Мунқатий” дейилади) деган.

Термизийни тутган йўли  борасида Хотиб Боғдодий айтган фикирини кўрилди. Уни фикрини Ҳоким Найсабурийни фикридан устин кўрилади, лекин муҳаддислар мунқатийни мутлоқ мурсални ичига киришлигига иттифоқ қилишган. Боғдодий атйганидек лекин муҳаддисларни истеъмолини аксари Ибн Салоҳни мутлоқ мурсал деган фикирида юришган. Яъни саҳобийни тушуриб ривоят қилинган, мунқатий иккинчи навдан бўлади.

 

 Оллоёр ОМОНОВ

“Хожа Бухорий” ўрта махсус таълим муассасаси

ўқитувчиси