МУҲИМ АКИДАВИЙ МАСАЛА

56

Бисмиллахир роҳманир роҳим.

Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар ва суюкли пайғамбаримиз ﷺга друди тахийётлар бардавом бўлсин.

Албатта мўмин мусулмонларни қилаётган дуолари ва хайр садоқатларида дунёдан ўтган инсонлар учун катта ажр ва манфаат бор.

Хусусан жаноза намозларидаги дуоларда. Қуръони каримни кўп оятлари майитларни ҳаққига қилинган дуоларни ўз ичига олади жумладан мана бу Аллоҳ таолони оятида:

رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا

Яъни: “Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин”. (Исро 24)

Ва яна Аллоҳ таолони оятида:

رَّبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَن دَخَلَ بَيْتِيَ مُؤْمِنًا وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَات 

Яъни: “Роббим мени мағфират қилгин менинг ота онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам.

(Нух 28)

Ва яна бир бошка оятида.

 رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَان

Яъни: “Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин”. (Хашр 10)

Ҳадиси шарифлардан ҳам бунга далиллар жуда хҳам кўп. Мисол учун:

عن سعد بن عبادة رضي الله عنه أنه قال: يَا رَسُولَ اللَّهِ،  إِنَّ أُمَّ  سَعْد مَاتَتْ، فَأَيُّ الصَّدَقَةِ أَفْضَلُ؟  ، قَالَ: «الْمَاءُ»، قَالَ: فَحَفَرَ بِئْرًا، وَقَالَ: هَذِهِ لِأُمِّ سَعْد’.    اخرجه  ابو داود    ٍ.

Яъни: Саъд ибн Уъбода розияллоҳу анҳу сафарда бўлганларида онаси вафот қилиб қолдилар сафардан қайтганларида Пайғамбаримиз ﷺдан сўрадилар я Расулуллоҳ Саъдни онаси вафот этди садоқатни авфзали қайси деб?

Пайғамбаримиз ﷺ жавоб бердиларки «сув» яъни садақотни афзали сув деб, сўнгра Саъд розияллоҳу анҳу қудуқ  ковлаб сув чиқардилар ва бу Саъдни онаси учун деб ёзиб қўйдилар.

Бу ҳадиси шарифдан ҳам маълум бўладики, дунёда ўтганларга атаб эҳсон қилишлик ва эҳсонни савобини бағишлаш майит учун манфаатлик эканлиги маълум бўлди.

Аҳли сунна вал жамоа эътикодига кўра, инсон ўзи қилган солиҳ амалларини яъни, намозини, тутган рўзасини ёки қилган ҳожини ва  садоқат амалларини савобини бағишлашлигида майит учун катта манфаат бор.

Амалларни савобини майитга етишда, уни етказувчи  яқинми узоқми Хақ субхонаҳу ва таолодир.

Батахқиқ Аллоҳ таоло айтади:

ادعوني استجب لكم   

Яъни: Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман.  (Ғофир 20)

Албатта дуо балони  қайтаради ватники казога мувофик келса. Бу келтирилган далиллар бидъат аҳилларига каттиқ раддия бўлади. Чунки, уларни даъволарида вафот топганларга тирикларни амалидан ҳеч қандай манфаат етмайди деган ботил эътиқод бор.

Аҳли сунна вал жамоа иттифоқ қилдиларки, албатта майитлар манфаат оладилар, тирикларни амалидан. Иккита иш сабабидан, бири майит ҳоли хаётлигида ўша ишга сабабчи бўлсин. Мисол учун садақаи жориялар йўл қурса, кўприк, шифохона, масжид, мадраса бу амаллари сабабли инсон дунёдан ўтгандан кейин ҳам савоби тўхтамай бориб туради.

Иккинчиси мусулмонларни дуоларидан ва улар учун айтилган истиғфорларидан, садоқотларидан ва Қуръон тиловатларидан манфаатланади.

Демак, маълум бўладики, бу фоний дунёдан абадий охират дунёсига кўчган мўмин ва мўминаларни дуоларимизда эслаб ва қабрларини зиёрат қилиб Қуръон карим оятларидан ўқиб, савобини уларни руҳларига бағишлашимизда ўзимиз учун ҳам ва дунёдан ўтганларимиз учун ҳам катта ажр савоблар бор экан албатта.

 

Мирзоназар ХУСАНОВ

Хожа Бухорий ислом таълим муассасаси талабаси

“Ёш илмий тадқиқодчи” аъзоси