АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИШ
42

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда жуда кўп оятларида ўзидан қўрқмоқликка бандаларини чақиради. Мисол учун ҳашр сурасида марҳамат қиладики: «Эй иймон келтирганлар Аллоҳга тақво қилинг» деб марҳамат қилади, қолаверса, пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ Аллоҳнинг оятларини саҳобаларга ва бутун умматга тушунтириб берганлар. У зотнинг ўзи Аллоҳдан қўрқмоқликни қандай бўлишни муборак ҳадисларида кўрсатиб берганлар. У зот намоз ўқишга киришсалар соқоллари ҳўл бўлиб кетганча йиғлаганлар.
Ҳаттоки йиғлаганларида кўксиларидан вуқурлаган овоз чиқгани ҳақида ҳадислар ривоят қилинган.
У зот Аллоҳдан ҳақиқий қўрқмоқлик ва у зотга холис бўлишга чақирган бундан ташқари саҳобалар ҳам бу борада инсонларга ўрнак бўлганлар. Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу намозга имомга ўтсалар Қуръон ўқиб йиғлаб овозлари чиқмай қолганлар.
Умар Ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу жуда бақувват кучли инсонлигига қарамай қалби юмшоқ мулойим бўлган Аллоҳдан қўрқиб йиғлаганидан икки яноғида қора чизиқ пайдо бўлиб қолган. Бу буюк саҳобага қачон Аллоҳ эслатилсан соқоллари ҳўл бўлгунча йиғлаганлар. бир амирул муъминин йўлда кетаётса ёш болалар йўлда ўйнаб юрган экан улардан бири сизларга Умарни йиғлатиб берайми дебди ва ей Умар Аллоҳдан қўрқ деса Умар ким бўлибдики, Аллоҳдан қўрқмаса деб йиғлаган эканлар, яна бу буюк саҳоба уйидан бир қабр кавлаб қўйган эканда шу қабрга кириб ўзига эй Умар мана қабрга келдинг нима амал олиб келдинг деб жуда кўп йиғлаб кейин ташқарига чиқиб мана Аллоҳ таоло сенга имкон берди деб яна солиҳ амалларга шошар экан.
Усмон розияллоҳу анҳу қачон қабир эслатилса йиғар экан жаннат, дўзах эслатилса йиғламайди-ю аммо қабр эслатилса йиғар экан нимага фақат қабр эслатилса йиғлайсиз деса эй биродарлар қабр охират манзилини биринчи бекати ундан соғ саломат ўтса ҳамма иш яхши бўлади агар аксини бўлса ҳамма иш ёмон бўлади дер эканлар. Бундан ташқари инсон туғилганида олдида одам бўлади ўлганда одам бўлади, қиёматда одам бўлади, аммо фақат қабрда фақат ёлғиз ўзи жавоб беради. Муҳтарам уламоларимиз ҳам қанчадан қанча китоблар мерос қолдиришган шу билан бирга ўзлари ҳам амас қилишган Қуръон оятларини қалбларига жо қилишган Қуръон ўқиганда қалблари юмшаб кўзларига оққан ёш кийимларини ҳўл бўлишгача йиғлаган Умар Ибн Абдул Азиз дустларидан бирига деди йўлдан озиб адашганимни кўрсангиз кийимимдан тортиб «эй Умар! Аллоҳдан қўрқ» бир куни барибир ўласан дегин дедилар. Инсон зоти ўлимни еслаб юрса Аллоҳга тоқвоси кўпаяди чунки ўлим инсонга Аллоҳни ва бир куни албатта унинг хузурига боришни еслатиб туради. Шунинг учун Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам «қабрларни зиёрат қилишга буюрганлар».
Лекин бизни қабрни зиёрат қилишга вақтимиз йўқ дунё юмушлари бизни ўзига қул қилиб олган. Қуръони Каримни ўқисак ҳам қалбимиз юмшамайди нега? Қалбларимиз қотиб қолган, Қуръон ўқиймиз бир бир неча марта хатм қиламиз баъзиларимиз ёдлаб чиққанмиз, лекин бир марта ҳам кўзимизга ёш келаётганини кўрмаймиз. Бунинг сабаби кўп ўйқу, кўп кулгу охиратни эслатадиган нарсалардан узоқда бўлиш яна шуни айтиш керакки, ижтимоий тармоқларда кўп қолиш шу темир парчаси билан банд бўлиб соатлар ўтганини билмай қоламиз… Натижада Аллоҳдан узоқлашиб қалбларимиз тошданда қаттиқлашиб кетади. Тошлар ёрилиб ичидан сувлар чиқади қалб эса ундан қаттиқ бўлганлиги учун қўрқув ўрнини ғафлат эгаллаб олган бўлади. Гуноҳни одамлардан яширсак ҳам Аллоҳдан яширолмаймиз, чунки Аллоҳ ҳар вақт биз билан бирга, ўзим гувоҳ бўлганман катта супермаркетда одамлар ишлар эди озиқ-овқат тайёрлар эдик, ундан ейиш мумкин эмас, кузатиш учун камера қўйилган, аммо камерадан яшириб ейишар эди. Баъзан раҳбар кўриб қолса қўрққанидан тоби қочиб, ҳушидан айриларди, аммо Аллоҳ кўриб турганини ҳис ҳам қилмас эди. Гуноҳ кўплигидан гуноҳни гуноҳлиги кўринмай қолган. Роббим ҳеч бир бандасини тавбасини тавбага муҳтож қилмасин. Ундан ҳам ёмони бизни хотиржамлик эгаллаб олган худдики, жаннат бизга нақд қилингандек гўё бемалол юрамиз. Гуноҳларни ҳам ўйламасдан қиламиз ва одамларга қилган ишларимиздан мақтанамиз ҳам “уни ухлатдим” яна шунга ўхшаш гаплар…
Аллоҳ таоло ҳаммамизни қалбимизни юмшоқ қалблардан қилишини сўраб қоламиз.
Муҳаммадқодир ШОПУЛАТОВ
Хожа Бухорий ислом таълим муассасаси талабаси
«Ёш илмий тадқиқодчи» аъзоси
