ДИНИМИЗДА КОҲИНГА ИШОНИШ ВА РУҚИЯНИНГ ҲУКМИ

40

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

Иймон неъматини берган Аллоҳ таолога хамду саноларимиз ва унинг Росули Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламга саловат саломларимиз бардавом бўлсин.

Албатта эътиқодни соғлом бўлмоқлиги иймон ва ишончни мукаммал  ва Аллоҳни раҳматига эга бўлишликни самарасидир. Аксинча эътиқод носоғлом бўладиган бўлса, қалбга таъсир қилади сўнг қалбни қорайтиради ва Роббисини ҳузуридан узоқ қилади. Булардан ҳам ёмонроғи, ҳотимани ёмон бўлишига сабаб бўлади. Кўрмайсизми, качонки шайтон бандани Роббисига бўлган иймонини ўғирлашни ҳоҳласа, уни қалбига ботил эътиқодни солиш билан ўғирлайди. Мисол учун коҳинни ғоибдан берган ҳабарини тасдиқ қилишлик ва унга ишонишлик, иймонни ўғирлатишликка киради. Аллоҳ таолони Намл сурасасини 65 — ояти бунга далил бўлади:

قُلْ لَا يَعْلَمُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ الْغَيْبَ إِلَّا اللَّهُ

Яъни: Сен осмонлару ерда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғоибни билмас деб айт (Намл.65 — оят)

Ва Абу Хурайра розияллоҳу анҳу ривоят килган хадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам.

                        وعن أبي هريرة عن النبي ﷺ قال: من أتى كاهنا فصدقه بما يقول فقد كفر بما أنزل على محمد ﷺ رواه أبو داود

Кимки коҳинга борса ва уни айтган гапларини тасдиқ қилса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган қурон оятларига кўра иймонсиз  бўлибди дедилар.

Коҳинни сўзининг маьноси келажак замонда бўладиган ишлардан ҳабар берувчи ва бир макондаги сирларни билишликни даъво қилувчи деганидир.

Мазкур ҳадиси шарифдаги коҳин лафзи, Курон карим китобига қараб фол очувчиларни ҳам ўз ичига олади. Қурондан фол очиш шундай бўладики, Қуръони каримни очиб саҳифани аввали қайси ҳарф билан бошланган бўлса ёки еттинчи вароқни бошидаги еттинчи ҳарфга қарайди. Агар уша ҳарф, …تحلاكم сизларни холи килади яъни, сизларни мушкулингизни ечади.  Лафзидаги харфларни бири ت ح ل ا ك م

билан бошланса яҳши эмас, хосиятсиз …تحلاكم. Ҳарфларидан бошқа ҳарфлар билан бошланса яҳши хайрлик  деб фол  кўради.

Демак баъзи бир Қуръондан фойдаланиб алдаётган коҳинларга ҳам ишониб қолмаслигимиз керак экан.

Ва яна баьзилари уч дона оқ варок олиб, у вароқларни бирига шу ишни қил, иккинчисига шу ишни қилма, учунчисига ҳеч нарса ёзмай бўш қолдириб уларни аралаштиради сўнгра, улардан бирини олади қайси қоғоз чиқса ўшанга таяниб фол очади. Буларни ҳаммаси шариатимизда ҳаром саналади. Бунга далил Аллоҳ таолонинг Моида сураси 90 – ояти

 

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

Яъни: Эй иймон келтирганлар! Албатта хамир, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чуплар ифлосдир. Шайтонни ишидир. Бас ундан четда булинг. Шоятки, нажот топсангиз деб бандаларини огоҳ қилди.

Демак, ояти каримадан маълум бўладики, мўмин банда албатта бундай қабиҳ иймонга таъсир қиладиган ҳалокатга сабаб бўладиган  ишлардан хазар килмоғи вожиб бўлади.

Бундай ҳолатда Пайғамбаримиз соллолоҳу алайҳи васаллам истеҳора намозига буюрадилар.

َعنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ — صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ -:

 » «مَا خَابَ مَنِ اسْتَخَارَ، وَلَا نَدِم مَنِ اسْتَشَارَ» «. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ

Яъни: Истеҳора намозини ўқиган киши адашмади, маслаҳат қилган киши надомат қилмади дедилар.

Изох: Банда иккита ишни ўртасида қайси бири мен учун яхши манфаатлирок экан деб иккиланиб колса, шу холатда икки ракат истеҳора намозини ўқиб Аллоҳ таолодан бу икки ишни қайси бири мен учун хайрли деб дуо килиб сураса, Аллоҳ таоло у бандани ишларини хайрлисига йўллантириб қўяди.

Истеҳора намозини ўқишни шарти, инсон шакка тушган ишига маслаҳат берувчи тажрибали кишини топа олмаса ўқийди, аксинча маслаҳатгўй бўлса у билан маслаҳатлашиб иш кўради. Аллоҳ таоло баданларини Оли имрон сурасини 159 — оятида маслаҳатга буюради.

 وَشَاوِرْهُمْ فِي الْأَمْرِ

Яъни: Ва улар билан ишларда маслаҳат қил.

Юқорида зикр қилинган ҳадиси шарифда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам маслаҳат килган надомат килмади деб марҳамат қилдилар.

Бу ояти карима ва ҳадиси шариф шунга далолат киладики, албатта мўмин банда маслаҳат билан иш кўрмоғи лозим бўлар экан.

Аммо руқия қилишни зарари йўқ. Пайғамбаримиз соллолоҳу алайҳи васаллам:

 لقول النبي ﷺ: لا بأس بالرقى ما لم تكن شركا

Руқяни (кинна қилиш)ни зарари йўқ, унга ширк аралашмаган бўлса, деб марҳамат қилдилар.

Уламоларимиз учта шартни руқяни жоизлигига иттифоқ килдилар. Аллоҳ таолони оятларидан бўлишлиги ёки исми ва сифатларидан фойдаланиши ва бу руқя бир сабаб шифо фақат Аллоҳдан деб эътикод  билан бўлишига.

Руқя ўқиш асносида «чиқмасанг сенга лаънат чиқармасам менга лаънат» деган сўзларни ишлатмаса шунда жоиз бўлади. Аксинча бу лафзларга бепарволик қилишлик ширкка сабаб бўладиган амаллардан бўлиб қолади, мазкур хадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам руқияни жоизлигига ширкдан ҳоли бўлишини таъкид килдилар.

Шундай экан мухтарам азизлар хар бир килаётган амалларимиз иймон эътиқодимиз тақазосига кўра бўлмоғлиги керак  экан.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокотуҳу.

 

Мирзоназар ХУСАНОВ

Хожа Буҳорий таьлим муассасаси талабаси

«Ёш илмий тадқиқотчи» аъзоси