ИМОМ АЛ-БУХОРИЙ ҲАЁТИ ВА ФАОЛИЯТИ
186

Имом Исмоил ал-Бухорий — таниқли муҳаддис олим (муҳаддислик — ҳадислар ҳақидаги фан, пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺнинг ислом дини учун хос сўзлари ва ишлари ҳақидаги хабарлар) ва аҳамиятига кўра Қуръондан кейинги ўринда турувчи “Ал Жомий ас Саҳиҳ” китобининг муаллифи.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий 810 йил Бухорода таваллуд топган. Маълум бўлишича, унинг отасининг бобоси биринчи ислом қабул қилганлардан бўлган.
Отаси Исмоил ўз даврининг етук муҳаддисларидан, Молик ибн Анаснинг шогирди ва яқинларидан бири бўлиб, тижорат ишлари билан шуғулланган. Онаси тақводор, диёнатли, оқила аёл еди. Отаси вафот етгач, унинг тарбияси волидаси зиммасига тушган. У 5—6 ёшидан исломий илмларни, Муҳаммад ﷺнинг ҳадисларини ўрганишга ва ёдлашга киришади.
Таниқли муҳаддислар — ал-Дохилий, Муҳаммад ибн Салом ал-Пойкандий, Муҳаммад ибн Юсуф ал-Пойкандий, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Маснадий ва бошқалардан сабоқ олган. Азалдан муҳаддислар сафарга чиқишдан олдин ўз юртидаги ровийлардан бирорта ҳам ҳадис қолдирмасдан ёзиб олган бўлиши ва шундан кейингина бошқа шаҳар ёки мамлакатга сафарга отланиши мумкин еди. Бухорий 16 ёшга етгунча, ўз юртидаги машойихлардан ҳадис эшитиб, ёзиб олиб, халифаликнинг турли вилоятлари томон йўл олади.
Бир неча тарихчиларнинг таъкидлашича, Имом Бухорий Ҳижоз, Макка, Мадина, Тоиф, Жиддага қилган сафарлари 6 йил давом этган. Сўнг Басра, Куфа ва Бағдодга сафар қилади. Шом ва Мисрга ўтади. Бундан ташқари Хуросон, Марв, Балх, Ҳирот, Нишопур, Рай, Жибол каби шаҳарларда бўлиб, бу шаҳарлардаги олимлардан сабоқ олди ва ҳадислар тўплади.
Имом Бухорийнинг асарлари орасида энг машҳур бўлгани «Ал-жомеъ ас-Саҳиҳ»дир. Ундан ташқари тарихий воқеалар ва шахсларни чуқур таҳлил қиладиган, ҳадис илмининг асосларидан бўлган илмларга оид бир қатор ўта аҳамиятли китоблар ёзди. Имом Бухорийнинг илмий аҳамияти юксак бўлган бир нечта асарлар тасниф қилди: “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ”, “Ал-адаб ал-муфрад”, “Ат-тарих ал-кабир”, “Ат-тарих ас-сағир”, “Ат-тарих ал-авсат”, “Ат-тафсир ал-кабир” “Биррул волидайн”, “Асмо ас-саҳоба”, “Кунялар” ва бошқалар. Улар орасидаги “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” асари ислом оламида Қуръондан кейинги энг муҳим манба сифатида эъзозланувчи манба ҳисобланади.
“Саҳиҳ ул-Бухорий”нинг ажралиб турадиган хислати шундан иборатки, унгача ҳадис жамлаган барча муҳаддислар эшитган барча ҳадисларини санадлари ва ишончли томонларига эътибор қилмай киритаверганлар. Аммо ҳадис илмининг гултожи бўлмиш имом Бухорий ровийларга ва санадларга алоҳида эътибор қаратиб, уларнинг ишончли бўлганларини ажратиб, алоҳида китоб шаклда келтирганлар. Бу асар ўз ичига такрорланадиган ҳадислар, булар 7275тани, такрорланмайдиган ҳолда еса 4 000 та ҳадисни олади.Бу ҳадисларни йиғиш жараёни муҳаддисдан жуда ҳатто қийинчиликларни талаб қилган бўлса-да, ҳазрат бу шарафли ишни биринчи бўлиб бажарганлар. Бу асар ёзилганига 1 200 йилдан ошган бўлса-да, ҳанузгача у барча ислом диёрлари ва мусулмон хонадонларида Қуръони каримдан кейин турувчи муқаддас манба ҳисобланади. Ҳатто кўплаб ислом таълим муассасаларида ҳадис илмининг таянчи бўлиб келмоқда. Ҳар ерда яхшилик бўлдики, албатта унинг зидди ҳам бўлади. Имом Бухорий илм сафаридан қайтганларидан сўнг, кўҳна Бухорода кўплаб иштиёқли шогирд ва уламоларга ҳадис илмидан сабоқ бера бошладилар. Омма ичида улкан ҳурматни қозонган бўлсаларда, баъзи ҳасадгўй кимсаларга аразли туйғулар куртак оча бошлади.Бу кишилар хатти-ҳаракати билан имом Бухорийнинг ўша пайтдаги Бухоро амири бўлган Холид ибн Аҳмад билан муносабатлари бузилиб қолди. Бунга йетарлича сабаблар ҳам бор еди: Сабаб шундан иборат едики, амир ал-Бухорийни ҳузурига чақиртириб, “Саҳиҳ ал-Бухорий” ва “Ат-тарих” китобларини ўқиб беришини буюради. Лекин амирнинг бу талаби Бухорийга ёқмади ва шундай жавоб берадилар: “Мен илмни хор қилиб, уни ҳокимлар ешиги олдига олиб бормайман, кимга илм керак бўлса, ўзи изласин. Лекин Аллоҳ охират куни илмни яширмай уни табибларга сарф қилгани учун мени кечиради”, Бу воқеадан кейин амир имом Бухорийга шаҳарни тарк етишни буюради. Шундан кейин Бухорий Самарқандга борадилар. Ўша ерда бир оз муддат яшаб, шогирдларга таълим берадилар ва оғир касалликка чалиниб қоладилар. Фалакнинг энг оғир йўқотиши, қалбларни забт этгани туфайли йўқлиги кўз ёш ва оғир соғинчга сабаб бўлган буюк муҳаддис 60 ёшларида милодий 870 йил Аллоҳнинг раҳматига кетадилар.
Ҳикматуллохон ҲОМИДОВ
Хожа Бухорий ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
