Ёлғон сўзлашнинг офатлари

49

Ёлғон араб тилида «кизб» дейилади ва луғатда ростнинг тескарисини англатади.
Уламолар ёлғонни қуйидагича таърифлайдилар:
Журжоний: “Ёлғон хабар унинг воқеликка тўғри келмаслигидир”, деган.
Ибн Ҳажар: “Ёлғон бир нарса ҳақида қасддан бўлсин, ноқасддан бўлсин, унга хилоф нарсани гапиришдир”, деган.
Ёлғон сўзда бўлиши билан бирга амалда ҳам бўлади. Бунда ёлғончи бўлмаган нарсани бўлган қилиб кўрсатиш учун ҳийла қилади. Ёки унинг акси бўлиб, бўлган нарсани бўлмаган қилиб кўрсатишга уринади.
Қуръони Каримнинг “Юсуф” сурасида бунга далил бор:
“Кечқурун йиғлаган ҳолларида оталарига келиб: “Эй отамиз, биз Юсуфни нарсаларимиз олдига қолдириб, ўзимиз қувлашиб кетсак, уни бўри еб қўйибди. Агар ростгўй бўлсак ҳам, сен бизга ишонмассан”, дедилар.
Ва унинг ёлғон қонга бўялган кўйлагини келтирдилар” (16 – 18-оятлар).
Ўғиллар оталарини ишонтириш мақсадида, ашёвий далил деб, Юсуфнинг кўйлагини ёлғондан қонга бўяб олиб келишди. Улар ҳам сўз ила, ҳам амал ила ёлғон тўқишди.

Ёлғон ҳаётда жуда кўп ишлатиладиган ва мос равишда жуда кўп учрайдиган сўз. Буни инсон ўз манфаатидан келиб чиқиб, содир бўлмаган жараён, ҳодиса ёки нарсани бўлди деб, бўлган жараён, ҳодиса ёки нарсани бўлмади, деб айтиш тушунилади. Иккаласи ҳам ёлғончининг манфаати учун одамларни чалғитади. Умуман олганда ёлғон бемани, бемаза, фақат ўз манфаатига бу фоний дунёда яхши бўлишини ўйлайдиган одамларнинг қуроли. Унинг охиратда нима бўлишини билганда эди, балки ёлғончи бу ҳунардан қайтган бўлармиди.

Ёлғон динимизда гуноҳи кабира сифатида баҳоланар экан. Аллоҳ таола “Наҳл” сурасининг 105-оятида “Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончилардир” деган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ўзининг “Руҳий тарбия. Покланиш” китобида “Аслида, ёлғонни фақат иймонсиз кофирларгина тўқийдилар. Чунки кофирларда савоб, гуноҳ деган тушунчалар йўқ. Ёлғон гапирса гуноҳ бўлиши, у дунёда азобланиши ҳақида эътиқоди бўлмагани учун, ўйламасдан ёлғон тўқийверадилар”, деб таъкидлаганлар. Одатда, мўминлар ёлғоннинг катта гуноҳ эканлигини биладилар ва охиратда унинг катта азоби борлиги ҳақида ҳам огоҳлантирилганлар.

Ҳусниддин Бойқобилов

Хожа Бухорий ислом таълим муассасаси ўқитувчиси