ЖАННАТГА ЗАНЖИРЛАР БИЛАН КИРУВЧИ ИНСОНЛАР
55

Shot of a stairway and door leading to Heavenhttp://195.154.178.81/DATA/i_collage/pi/shoots/783568.jpg
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар:
Раббимиз азза ва жалла жаннатта занжирларда олиб борилувчи қавмдан ажабланди» (Имом Абу Довуд ривояти).
Қандай қилиб инсон ўзи хоҳламаган ҳолида жаннатга киргизилади? Бу ҳадис дунёда иймон йўлига ўзи хоҳламаган ҳолда олиб борилган бир неча тоифаларни ўз ичига олади.
Биринчи тоифа — урушда асир тушган кофирлар. Улар аввалда занжирлар билан мусулмонлар жамоасига олиб келинади. Улар чиройли ҳолда иймонга тартиб қилинади. Фикрлаш натижасида иймонни қабул қиладилар. Сўнг солиҳ амаллар қилиб жаннат аҳлидан бўладилар.
Иккинчи тоифа – ўзи хоҳламай мажбур ҳолда илм ва зикр мажлисларига борган инсонлар. Мисол учун, кўзи ожиз бир отахоннинг фарзанди бор. Отахон масжидга бориб намоз ўқиш ва у йерда мавъиза ешитишни хоҳлайди. Фарзанд ўзи истамасада, отасини олиб боради ва мавъиза ешитади. Натижада, Аллоҳ уни ҳидоят қилади. Бу ҳол унинг иймон келтириб, солиҳ амаллар қилишига сабаб бўлади. Шу каби ўзи хоҳламаган ҳолда бирор сабаб билан ҳидоят йўлига кирган инсонлар мазкур ҳадис зимнига кириб, жаннатга занжирлар билан олиб борилувчи мўминларга ўхшайдилар.
«Ҳеч қандай солиҳ амал қилмаган инсон ҳам Жаннатга кириши мумкинми?» — деган саволга уламоларимиз, ҳа, деб жавоб беришган. Мисоли — бир киши иймон келтириб, мусулмон бўлди, сўнг шу заҳоти бирор сабаб билан вафот топди. У жаннатга киради. Жаннат аҳли дўзах аҳлига нисбатан минг кишига битта тўғри келиши айтилган.
Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Аллоҳ таоло: «Ей, Одам!» деб нидо қилади. Одам (алайҳиссалом): «Лаббай, Раббим! Яхшиликлар сенинг измингда», дейди. Аллоҳ таоло айтади: «Дўзахга юборилувчиларни чиқар». Одам (алайҳиссалом): «Дўзахга юборилувчилар ким?» деб сурайди. Аллоҳ таоло: «Улар ҳар мингтадан тўққиз юз тўқсон тўққизтаси», дейди. Шунда Одам (алайҳиссалом) ҳузуридаги ёш бола (қўрқинчдан) қариб қолади. «…ва ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар ҳамда одамларни маст ҳолда кўрасиз, ҳолбуки, улар маст емаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир». «Ё Расулуллоҳ, ўша битта қайси биримиз?» деб сўрашади. Шунда у зот: «Хурсанд бўлинглар, сизлардан бир киши. Яжуж ва Мажуждан еса, мингта», дедилар.
Асилбек ИСЛОМОВ
“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
