АРАБ ТИЛИ ВА ҚУРЪОН
32

Исломда араб тили аҳамиятлик саналади, чунки Қуръон шу тилда нозил бўлди, сўнги пайғамбар ҳам шу тил вакиллари орасидан чиқди.
Шунинг учун Қуръони карим ушбу диннинг китоби, араб тили ушбу китобнинг тили бўлиб, бутун олам Қуръонсиз исломни ва Қуръонни эса араб тилисиз тасаввур қила олмайди. Ислом динини араб тили билан алоқаси шу даражада боғлиқки, бундай ҳолатни айнан ўз тилида нозил қилинган самовий китобнинг шу дин билан боғлиқлиги ушбу (ислом) динидан бошқа динда бўлганини билмаймиз. Қуръони каримдан бошқа муқаддас самовий китоблар (Инжил, Таврот ва Забур кабилар) тўлиқ ўзгариб, кўп тилларга таржима қилиниб, уша таржима қилинганлари (ўзгартирилганлари) шу дин эгалари наздида муқаддас ва ибодат қилинадиган китоб даражасига чиқди. Қуръон эса ўз лафзи билан Қуръондир, таржимаси эса маънолари таржима бўлиб, уни Қуръон деб номланмайди ҳамда ушбу таржимаси исломда ибодат қилинадиган китоб деб саналмайди. Балки, айнан Қуръони каримнинг ўзи билан ибодат қилинади, бошқаси билан эмас.
Шундай қилиб ислом дини ўзи ва араб тили орасида бир алоқани жорий қилди. Ушбу муборак алоқанинг тасирларидан бири, араб тилига нисбатан барча мусулмонларнинг интилиш ва ҳаракатлари ҳамда ўша ҳаракатларнинг самараси бўлмиш араб тили бўйича қилинган кўп ишлардир. Ушбу ҳаракат ислом динига қилинган хизмат саналади, фақат араб тили учун эмас. Араб тилининг фахри бу абадий мўъжиза бўлмиш Қуръони каримнинг тили бўлганидир.
Ислом дини араб бўлмаган халқларни араб тилини ўрганишга тарғиб қилди. Араб тилини арабларнинг ҳукми етмаган юртларга ҳам тарқатди. Араб тили араб кўрфазидан исломий фатҳлар билан бирга турли жойларга ёйилди. Шундай қилиб, у Шом ва унинг ёнидаги ҳамда Ироқ ва унинг атрофидаги ўлкаларнинг тилига айланди. Дин тилидан бир миллат ва халқ тили даражасига чиқди.
Араб тилини турли жойларга тарқалиб, сақланиб қолишида ислом динининг таъсири буюк бўлган ва шундай бўлиб келмоқда. Унинг бу таъсири бугунги кунда бутун дунёда тил ўргатиш учун тарқалган турли маданият марказлари таъсиридан кучлидир. Бундай марказлар ўз марказлари ва маданиятларига чақириқ йўлида миллионлаб маблғ сарф қилаётган бир вақтда, ислом дини араб тилини ўрганишга рағбати бўлган халқларни тарбия қилмоқда. Бутун халқлар араб тилини ўргатадиган устозларни сўраб ёки фарзандларини араб тилини ўрганишга қабул қилишларини сўраб, ўзлари хат қилиб чиқмоқдалар. Бунинг учун маблағ сарфлашига ҳожат бўлмаган, чунки у ислом дини тилидир.
Ислом турли халқларни мафтун етди ва уларга ислом динининг тилига муҳаббатларини пайдо қилди. Ҳатто ислом дини учун араб бўлмаган уламолардан сон-саноқсизини йетиштириб чиқаришида улкан хизмати бор. Улар бу тил бўйича дунёга дарс берадиган даражада йетук мутахассис бўлиб йетишдилар. Имом Сибавайҳ ва Змахшарийлар шулар жумласидан. Улар бу тил бўйича зарбул масал қиладиган даражага йетдилар.
Ислом дини араб тилини дин тилидан бир миллат ва юрт тили бўлиш даражасига чиқишида улкан фазли бор бўлиб, буни таърифлашга тил ожиз. Араб тили ислом тили, араб тили рисолат тили, араб тили маданият ва буюк тафаккур тили ҳамдир. Буларнинг барчаси Қуръони карим шу тилда нозил бўлгани ва Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шу тил халқи бўлгани учун десак адашмаган бўламиз. Бу тилни яхши билмаган киши Қуръон ва ҳадис ҳамда ислом динини тўлиқ англай олмайди. Шунинг учун ушбу тилга еътибор динга етибор демакдир.
Муҳибуллаев Саидмуҳаммадхон
Хожа Бухорий ислом билин юрти ўқитувчиси
