ЖАННАТ АҲЛИ ИЛК ЕЙДИГАН ТАОМ
569

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Абдуллоҳ, ибн Салом Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан: «Жаннат аҳлининг илк йейдиган таоми нима?» деб сўради. У зот: «Хутнинг жигари», деб жавоб қилдилар» (Имом Бухорий ривояти).
Савбон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳузурларида едим, бир яҳудий келиб сўради: «Жаннатга илк ким киради?» У зот: «Камбағал мухожирлар», деб жавоб қилдилар. Яна сўради: «Уларга нима тортиқ етилади?» У зот: «Хутнинг жигари», дедилар. «Кейин йейдиган таомлари нима?» деб сўради. «Уларга жаннат ҳўкизи сойилади ва уни бир чеккадан йейишади», дедилар. Яҳудий: «Ичимликлари нима?» деб сўради. У зот: «Жаннатдаги Салсабил булоғидан ичишади», деб жавоб қилдилар» (Имом Муслим ривояти).
Асилбек ИСЛОМОВ
“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
