Мунофиқнинг белгиси

30

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан бундай ривоят қилинади:

«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мунофиқнинг белгиси учтадир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, бажармайди, омонат топширилса, ҳиёнат қилади», дедилар». (Бухорий ва Муслим ривоят қилган).

Демак, кимда мана шу уч сифат жам бўлса, унда мунофиқнинг барча аломатлари бор ҳисобланади. Аммо мунофиқлик қалбга боғлиқ, фақат Аллоҳгагина маълум, бошқаларга кўринмайдиган сифат бўлгани учун, мунофиқнинг белгилари очиқ-равшан бўлиб турган кишини мунофиқ дейишдан шариатимиз қайтаради.

Зоҳирида мўмин-мусулмоннинг белгилари кўриниб турган ҳар қандай шахсга мусулмон ҳукми берилади. Чунки, биз инсон қалбида мавжуд бўлган билимлардан бехабар ҳолимизда у кишига ҳукм чиқаришимиз тўғри бўлмайди. Ҳадисда келган мазкур сифатлар бошқаларни мунофиқ деб айблаш учун эмас, балки ҳар биримиз ўзимизни тўғирлаб, мунофиқларнинг белгиларидан узоқ бўлишимиз ва нафсимизни ислоҳ қилишимиз учун бир кўрсатмадир.

 

 

Муҳаммад МИРМАХАМАТОВ

“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси ўқитувчиси