УММАТ ОНАЛАРИ

54

Ислом дини аёлни шу қадар юксакларга кўтарадики, оналарга бериладиган ажру мукофотлар адади поёнсиздек гўё. Магар она фарзандларини исломда тарбия айлаб, Роббисини танитган бўлса. Оталар рўзғор ташвишлари билан оввора бўлган бир пайтда, фарзандлар кўп вақтларини волидаю мукаррамалари билан ўтқазмоқлари, улардан кўп жиҳатларда таълим тарбия олмоқлари очиқ ойдин намоёндир. Минг афсуслар бўлсинким, бугунги замонамизда аёллар фарзандларига бепарво болаётганини, фақатгина ижтимоий эҳтиёжларини ўтаб, маънавий тарбиясини унутаётганини ва бу ишлари ила умматга қанчадан қанча манфаатлар келтирмоғи мумкин бўлган бир вазиятда, елкаларидаги бу вазифага совуққонлик билан қарашаётгани кўнгилни хира тортиради. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак барча буюк шахсларнинг ортида заҳматкаш оналарининг хизматлари беқиёс эканини кўрамиз. Замонамиздаги айрим фарзандлар ҳам оналарига беҳурмат, оиласидаги аёлларига бепарво бўлмоғи, жамиятнинг таназзулга учраётганидан дарак беради. Баъзи фарзандлар ота-онасини барча ижтимоий жиҳатдан таъминлаб ўз фарзандлик бурчимни ўтаяпман деб ўйлаб, катта хато қиладилар. Дунёга келишига сабаб бўлган бу инсонларни меҳр-муҳаббат, ширин сўзлари ила қалбларига ором киргизмоғи барча нозу неъматлардан устун экани ҳаёлларига ҳам келмайди. Ота-онага шунчаки термулиб ўтириш ибодат эканини исломдан узоқлашган, диний илмларда барчадан ортда қолаётган бу авом халқ фарзандлари қаёқдан ҳам билсин. Балки ота-оналар ёшликларида дунёвий илмлар билан бирга диний билимлар билан ҳам бу миллат ёшларини суғоришганида балки аҳвол бу даражага бормасмиди. Қачонки бу миллатдан яна Имом Бухорийлар, Имом Термизийлар чиқишини истасак авваламбор уммат оналарига таълим тарбия бермоғимиз лозим.

Муҳаммад МИРМАХАМАТОВ
Хожа Бухорий ислом таълим муассасаси ўқитувчиси