Ёмғир сўраш масаласи

41

Абу Ханифа раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Истисқони” жамоат орасида намоз шаклида адо этиш суннат эмас, агар кишилар ёлғиз-ёлгиз намоз ўқисалар, жоиз, аслида эса, истисқо дуо ва истирфордир”.

Чунки Аллох таоло: “Роббингиздан гуноҳларингизни кечиришини сўранг, албатта, У кечирувчи Зотдир?”, деганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хам ёмғир сўраб дуо қилганлар, лекин намоз қилганликлари ривоят қилинмаган.

Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳлар: “Имом икки ракат намоз ўкиб беради”, деганлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша куни ҳайит намози каби икки ракат намоз ўқиганлари ҳақида ривоят борлиги сабабли. Биз айтамизки, бир бора ўқиб, кейин ўқимаганлар. Демак, у суннат бўлмаган. “Мабсут” асарида Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг ёлғиз ўзлари юқоридаги фикр (жамоат бўлиб ўқиш)ни билдирганлари зикр қилинган. Ушбу икки ракатда товуш чиқариб қироат килади.  Хайит намозини эътиборга олиб, сўнг хутба ўқийди. Чунки “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (намоздан сўнг) хутба ўқиганлари” ривоят килинган. Кейин, ушбу хутбани Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳга кўра, хайит хутбаси каби ўқийди. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳга кўра, битта хутба қилади. Абу Ханифа раҳматуллоҳи алайҳга кўра, хутба у қилмайди. Чунки хутба жамоатга қарата айтилади, мазкур ҳолатда эса, Абу Ханифа раҳматуллоҳи алайҳга кўра, жамоат йўқдир.

Дуо қилаётганда қиблага юзланади. Чунки “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиблага юзланиб, ридоларининг тескарисини ташлаб олиб, дуо килганлари”, ривоят килинган?

Бурхонуддин Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ: “Мазкур сўз Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг гапидир”, деган. Аммо Абу Ханифа раҳматуллоҳи алайҳга кўра, тунининг тескарисини ўгириб олмайди, чунки бунга бошқа дуолар каби, дуо деб эътибор берилади. Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган ҳадис дуонинг қабул булишига яхшилик умид қилиш мақсади бўлган.

Одамлар эса, ридоларининг тескарисини ўгирмайдилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одамларга бу нарсани буюрганлари нақл қилинмаган.

Жасурбек МУРТАЗОЕВ

“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси талабаси