ВАҚТ ҚАДРИ – УМР ҚАДРИ

54

Вақт бу ҳаёт ва ҳаёт унинг томирида оқаётган руҳнинг асосидир. Ҳаётнинг асоси бу ўтаётган вақтдир. Ким вақтнинг моҳиятини англаса, ҳаётнинг ҳақиқатини идрок етган бўлиб, унга ҳаётнинг йўллари очиқ бўлади. Вақт бу бутун инсоният ҳаётидир. Уни қадрласа, ҳаёти баракали, қадрламаса, ҳаёти зулматга айланади.

Бугунги кунда вақтлар беҳуда сарф қилинаётгани сабаб одамларни кўп машаққат ва маҳзунликлар егаллаб олган. Агар барча мусулмонлар Қуръон ва суннатнинг кўрсатмаси асосида яшаб, вақтга риоя қилсалар, турли муоммоларга йечим топган, ривожланишда илғорликни қўлга киритишда давом етадилар. Бугунги ёшлар вақт нима еканини яхши англамайдилар. Вақт бу ҳар бир ишни Исломга мувофиқ ва дунёю охиратга манфаати тегадиган ишлар билан шуғулланиш демакдир. Дунёда қайси миллат ва давлат ривож топган бўлса, албатта, вақтини беҳуда ишга сарфламаслик ортидан ва умрини ҳар бир сониясини машғулликда ўтказиш билан бўлган.

Ислом дини ҳар бир ишни аниқ вақтлар билан белгилаб берганки, бу марса исломда вақтнинг аҳамияти нақадар муҳим еканини кўрсатади. Мусулмон кишини бир кунда ўқидиган беш вақт намозини олайлик, бу намозларнинг ҳар бирини вақти белгиланган бўлиб, вақтига риоя қилиш билан нажот топилади, риоя қилинмаса, беҳуда кетади. Яъни ўз вақтида амалга ошмай бошқасининг вақтида бажарилса, комил суратда адо топмай қазо ҳолатда соқит бўлади. Ҳажни олайлик, ҳаж учун белгиланган кунларда ибодат бажарилмаса, ҳаж адо топмай қолади. Демак, исломда вақти белгиланган ҳар бир ишни вақтига амал қилиш зарур бўлиб, унга етиборсизлик қилинса, нуқсон топади.

Вақт қадри

Вақт инсон ега бўлган енг қимматбаҳо ва муҳим нарсадир. У ҳар бир меҳнат ва меҳнатнинг натижаси учун ҳақиқий идишдир. Инсон ушбу неъматни қадрлаши орқали ўзи ва бутун жамиятга манфаат ва хайр-баракалар келади. Бу манфаатлар ҳоҳ бу дунёда бўлсин ёки охиратда бўлсин иккиси баробардир. Шунинг учун, ҳар бири вақт қадрини билиши зарур бўлиб, уни ҳар бир лаҳзасини зое қилмаслиги балки, ҳар бир дақиқасини тоат ва зикр ила ўтказиши муҳим саналади. Инсоннинг умри кунлардан иборат, ҳар бир кун еса ўтиб боради ва ҳар бир лаҳза тўхтамай ўтади, уларни қайтариш ёки ўрнига бошқасини алмаштиришнинг имкони йўқ.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Ей одам фарзанди, албатта сен кунлардан иборацан, ҳар қачон бир кунинг ўца, сенинг бир бўлагинг кетибди”. Яна айтадиларки: “Тонг отган бирор кун йўқки, у кунда шундай нидо қилинмаса: “Ей одам боласи, мен янги яратилдим ва (мен) сенинг амалинга гувоҳман. Шунинг учун, мендан зоди-роҳила (охират учун керакли нарсалар) қилиб ол. Агар мен ўтиб кецам, қиёматгача қайтмайман”.

Бир шоир ажиб гап айтган екан:

Кишининг қалби урар ҳўб,

Ҳаёт бу дақиқа ва сонийлардир деб.

Яъни инсоннинг юрак уришининг дуккулаши, гўё вақт дақиқа ва сониядир, уни ғанимат бил демоқчи бўлади.

Вақт шундай аҳамиятли даражада бўлиши билан ўта тез ўтади ва уни зое қилиш ҳам ўта осон бўлади. Вақт булут каби ўтиб, шамол каби есиб ўтади. Шодлик ва сурулик ҳам, маҳзунлик ҳамда машаққатда ҳам бир хил ўтади. Лекин инсоннинг ҳиссида шодлик кунлари тез, ғам-ташвиш кунлари еса секин ўтгандек бўлади.

Шоир айтган екан: “Сақлашинг керак бўлган нарсаларнинг енг нафисроғи вақтдир билгин. Аммо мен еса уни зиммангдаги енг осон зое қилинадиган ишларинг еканини кўрмоқдаман”.

Ҳақиқатда вақт ўта қийматлик бўлсада, биз учун уни беҳуда ўтқазиб юбориш жудо йенгил ҳамда еътиборсиз бўлиб қолган. Аллоҳ таоло ўзи бундай бўлишдан бизни сақласин.

Саидмуҳаммадхон МУҲИБУЛЛАЕВ

“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси ўқитувчиси