Одамларни диндан чалғитманг
25

Бугунги кунимизда алҳамдулиллаҳ ибодат қилгувчилар, умра ва ҳаж зиёратига боргувчилар, Қуръон сабоғидан баҳраманд бўлгувчилар, намоз ўқигувчилар, рўза тутувчилар, қурбонлик қилгувчилар ва фарзандлари учун “Ақиқа” маросимларини ҳам ўтказувчилар ва бундан бошқа кишилар сони кундан кунга кўпайиб бормоқда. Бу бизнинг давлатимиздаги ислоҳотларни ва инсон манъфатларини ҳамда тўри олиб борилаётган сиёсатнинг меваси десак муболаға бўлмайди. Чунки бунақа имкониятлар ён атрофимизда ҳам йўқ ва ўзимизни тушимизга ҳам келмаган имкониятлар ҳисобланади. Аллоҳ бардавом қилсин ва хайрли қилсин. Лекин минг таассуфлар бўлсинки бу имкониятларни қадрига етмасдан ва шукрини қилмасдан ҳар хил фикри бузуқ, ақли ноқис, илмсиз, тақвосиз, тарбиясиз онги паст кишилар ношкурлик қилиб одамларни диндан чалғитишга ўринмоқда. Дин ҳақида умуман тасаввури паст кимсалар муқаддас ислом динимизни жуда оғир кўрсатиб, диний ибодатларни ва буйруқларни, диний маросимларни жуда ҳам оғир ва нотўғри талқин қилиб фуқароларни диндан ва диний эътиқодлардан ҳамда диний маросимлардан чалғитмоқда. Ўзларини тақводор, ҳақиқий мўъмин ва динига содиқ мўъминлар ҳисобламоқчи бўладилар. Диний таълимотларни нотўғри талқин қилиш натижасида ҳам гуноҳкор ҳам жиёнатчи кишиларга айланади ва ўзгаларни ҳам айлантиради. Ислом динининг мақсади гуноҳкорларни, жиноятчиларни ва хоинларни кўпаймаслигига хизмат қилади. Динни оғир қилиб кўрсатмаслик керак, аксинча жуда осон ва енгил қилиб кўрсатиш лозим бўлади. Агарда биз динни тўғри талқин қилсак ва унинг моҳиятини тўғри тушунтирсак жамиятимизда ибодат қиладиган кимсалар янада кўпайган бўлар эди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Динни енгиллатинглар ва оғир қилмангизлар, хурсанд қилинглар ва хафа қилманглар”деган маънодаги ҳадислари фикримизни тўлдиради. Бундан ташқари яна бир ҳадисларида шундай марҳамат қиладилар: Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади бир Аъробий пайғамбаримиз олдиларига келиб дедиларки мени шундай бир амалга бшланки агарда уни амалга оширсам жаннатга кирай дедилар. Шунда Пайғамбаримиз (с.а.в.) Аллоҳга ибодат қиласиз ва унга ҳеч кимни шерик қилмайсиз дедилар ва фарз қилинган намозни қоим қиласиз ва фарз қилинган закотни адо қиласиз ва рамазон ойини рўзасини тутасиз дедилар. Шунда Аъробий нафсим қўлида бўлган зотга қасамки бунга бирор нарсани зиёда қилмайман ва кам ҳам қилмайман дедилар. Вақтийки аъробий орқасига қараб кетганди Пайғамбаримиз (с.а.в.) кимники жаннат аҳлига қарашлик хурсан қилса мана шу кишига қарасин дедилар. Бу ҳадисдан кўриниб турибдики ҳеч ким рад қилолмайдиган сўзлар ва шариъат қонунлари зикр қилинди. Демак бу ҳадис уммати Муҳаммадияни ҳаммасига тегишли бўлиб кимда-ким мана шу амалларни адо қилса жаннатга киради. Бу ҳадисдан билиниб турибдики ислом динининг амаллари оддий ва содда эканлиги маълум бўлди. Кимки мана шу амалларни адо қилса жаннатга кирадиган бўлса, яна нима керак бўлади бандага. Аллоҳ барчамизни Ўзи ҳидоят қилсин ва аҳли жаннатлардан қилсин.
А. Бозоров
“Хожа Бухорий” ислом таълим муассаси ўқитувчиси
