Расулуллоҳ ﷺнинг таълим беришда ёзиб олиш ва шу каби чораларни қўллашлари
23

Набий ﷺнинг таълим беришдаги усулларидан бири ёздириш ёъли билан оърганувчи зеҳнида илмни мукаммал қолдиришлари эди. Расулуллоҳ ﷺнинг ўн бешдан ортиқ котиблари бор эди. Улар у зотдан Қуръони Каримни кўчирар эдилар. Бошқа котиблари эса турли жойлар ва подшоҳлар Исломни етказиш ва даъват қилиш учун хатлар ёзишар эди. Яна бошқа котибларга бошқа нарсаларни ёзиш буюрилган эди.
Қуръони Каримни Расулуллоҳ ﷺдан у зотнинг ҳузурларида кўчирган саҳобалардан: Абу Бакр, Умар, Усмон, Али ҳамда Зайд ибн Собит, Убай ибн Каъб, Зубайр ибн Аввом, Холид ибн Саид, унинг акаси Убон ибн Саид ибн Ос, Ҳанзала ибн Робиъ, Муовия ибн Суфён ва бошқалар. Расулуллоҳ ﷺга Қуръондан ваҳий тушса, уларни чқаирардилар. Улар Расулуллоҳнинг оғизларидан талқин этилган оятларни кўчириб қўярдилар.
Расулуллоҳ ﷺ баъзи саҳобаларга ҳадисларни ёзишга изн берганлар, ҳатто баъзи саҳобаларга уни ёзиб беришни буюрганлар.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади: У деди: “Мен Расулуллоҳ ﷺдан эшитган ҳар бир нарсани ёдлаш мақсадида ёзиб олардим. Қурайш мени қайтариб: “Ҳар бир эшитган нарсангни ёзаверасанми? Ваҳоланки, Расулуллоҳ ﷺ ҳам инсон, баъзан ғазабланган ва баъзан хотиржамликда гапирадилар-ку?” – дейишди. Мен шу сабабли ёзиб олишдан тўхтадим. Буни Расулуллоҳ ﷺга айтдим. Шунда у зот бармоқлари билан оғизларига имо қилиб: “Ёзиб олавер, жоним измида бўлган зотга қасамки, ундан фақат ҳақ нарсалар чиқади”, — дедилар.”
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Аллоҳ Расулуллоҳ ﷺга Маккани фатҳ қилиб берганда (у зот) инсонлар орасида тик турдилар. Аллоҳга ҳамд ва сано айтдилар. Кейин: “Албатта, Аллоҳ Маккадан филни тутиб қолди. Унга Расули ва моъминларни ҳукмрон қилди. Мендан кейин ҳеч кимга ҳалол бўлмайди, овига хавф солинмайди, тиконлари юлинмайди, тушиб қолган нарсани егасини изловчидан бошқа ололмас. Кимнинг қатл қилинган оълиги боълса, унинг икки нарсадан хоҳлаганини қилишга ҳаққи бор. Ёки унга (фидя) берилади, ёки қасос олинади”, — дедилар. Оббоо деди: “Илло изҳир” (Ўсимлик) биз уни қабрларимиз ва уйларимизга экканмиз”. Расулуллоҳ ﷺ ҳам: “Изҳир бундан мустасно”, — дедилар. Шунда яманлик Абу Шоҳ деган бир киши туриб: “Ё Расулуллоҳ, менга ёзиб беришсин”, — деди. Расулуллоҳ ﷺ: “Абу Шоҳга ёзиб беринглар”, — дедилар. Авзоийга айтдим: “Менга ёзиб беришсин ё Расулуллоҳ, деган гапи нима дегани?” У: “Бу Расулуллоҳ ﷺдан эшитган хутбаси”, — деди” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Абу Жуҳайфадан ривоят қилинади: “Алига дедим: “Сизларда Расулуллоҳ ﷺдан ёзилган китоб борми?” У: “Йўқ, фақат Аллоҳнинг Китоби ёки мусулмон кишига берилган фаҳм. Бу саҳифадаги нарса ҳадис”, — дедим. Мен: “Бу саҳифада нима бор?” – дедим. У: “Ақл, асирнинг озод бўлиши ва кофир ўрнига мусулмон ўлдирилмайди”, — дедим.
Расулуллоҳ ﷺ исми шарифлари билан турли жойларга ва подшоҳларга хатлар юборганлар. Улар орасида Исломга ва Аллоҳга имон келтиришга даъват, ҳукмлар баёни ва мусулмонларга ҳаёт қонунлари ёзилганлари бўлади. Сийрат, ҳадис ва тарих китобларида ўша ёзилган нарсалар ва лафзларнинг матнлари сақланган.
Асқаров Акбархон
“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
