Улуғ фазилатларни касб этишда рамазон рўзасининг ўрни

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Мўминларга  барокатлик хайрлик ва башорат бўлган Рамазон   рўзасини  фарз  қилган  Роббимизга  ҳамду  санолар  ва  унинг  расули  суюкли  Пайғамбаримиз  ﷺга  саловат  ва  саломларимиз бардавом  бўлсин.  Динимизнинг  учинчи  фарзи  бўлган  Рамазон  рўзасини  фарз  бўлишида  Аллоҳ  таоло  муминларга  дунё ва охиратда манфаат  бўладиган  ҳикматни  ирода килган.

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ كُتِبَ عَلَيۡكُمُ ٱلصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَتَّقُونَ

Эй иймон келтирганлар сизлардан аввалгиларга фарз  қилинганидек сизларга ҳам  рўза фарз  қилинди  шояд  тақводор  бўлсангиз (Бакара  183)” деб, мўминларнинг зиммасига рамазон ойи  рўзасини  фарз  қилди. Мўмин банда бу фазилатли ойни рўзасини адо  қилиш  асносида  энг  аввало унинг нафси Роббисини яхши  танийди  ва  ўзини  ожиз  банда  эканлигини  тан  олади.

مَّا الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ إِلَّا رَسُولٌ قَدْ خَلَتْ مِن قَبْلِهِ الرُّسُلُ وَأُمُّهُ صِدِّيقَةٌ ۖ كَانَا يَأْكُلَانِ الطَّعَام َ

Масийҳ ибн Марям бир Пайғамбар, холос. Ундан олдин ҳам Пайғамбарлар ўтган. Унинг онаси эса, сиддиқадир. Икковлари ҳам таом ер эдилар (Моида 75). Чунки у таомга муҳтож бўлади, нафсни таомга мухтожлиги ожизлигига далолат қилади. Шундай ҳолатда нафс жиловланиб яхши тарбия топади ва очликни ҳис қилади. Фақирларга ва оч етимларга нисбатан раҳм – шафқат, меҳр — мурувват ва уларни ҳолидан хабар олишга ўзида ҳимматни пайдо қилади. Бундай фазилатли сифатлар соҳиби Пайғамбаримиз ﷺ уммат учун улкан намуна эдилар.

جاء في الحديث عن كرم النبي ﷺ في رمضان ما رواه ابن عباس رضي الله عنهما قال : كان رسول الله صلى الله عليه وسلم أجود الناس بالخير ، وكان أجود ما يكون في شهر رمضان – باعتبار طبيعة الشهر الكريمة – وأضاف : فإذا لقيه جبريل كان رسول الله صلى الله عليه وسلم أجود بالخير من الريح المرسلة

Ибни Аббос р.а.дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Росулуллоҳ ﷺ саҳоват йўлида инсонларнинг энг саҳийроғи эдилар. Рамазон ойи  келганда Пайғамбаримиз ﷺнинг саҳийликлари шундай зиёда бўлар  эдики, гўё эсиб турган шамолдек бўлар эдилар. Шамолни  биламиз  шамол  келганда ер юзида ҳеч нарсани қўймай учириб кетади. Пайғамбаримиз  ﷺ  ҳам рамазон ойида саҳийликлари тошиб ўзларида бор нарсаларини  етимларга, фақирларга ва бева — бечораларга сарф етиб уларни  кўнгилларини кўтарар эдилар. Нафақат етимларга ҳадялар улашиб  ҳурсанд қилар эдилар, балким у етимларга от  бўлиб  эмаклаб  орқаларига миндирар  эдилар.  Бундай олий жаноблик етимпарварлик Росулуллоҳ  ﷺнинг энг гўзал хулкларидан эди. Албатта мўмин банда бу улуғ фазилатларни ўзида касб этишда рамазон рўзасининг ўрни беқиёс. Бу борада Юсуф алайҳис саломнинг ҳам ҳаётларидан ибрат олсак бўлади. У зот кунларини кўпини очликда ўтказар эдилар.

و قد قيل ليوسف عليه السلام  : أ  تجوع   و  أنت  على خزائن  الأرض  ؟  فقال  :  إني أخاف لن أشبع فأنسى الجائع

Кунларни бирида инсонлар Юсуф алайхис саломдан оч юришлари сабабини сўрадилар ваҳоланки, бу дунё ҳазиналари сизники бўлса деб.  Шунда Юсуф алайхис салом албатта мен тўқ юришликдан қўрқаман очларни унутиб куймайин деб, чунки қорни тўқ инсон очларни унутиб кўяди дея жавоб бердилар. Бундан маълум бўладики рўзадор инсонда камбағал ва оч етимларни ҳолатини тафаккур қилиш имконияти топилади.

وَيُطۡعِمُونَ ٱلطَّعَامَ عَلَىٰ حُبِّهِۦ مِسۡكِينٗا وَيَتِيمٗا وَأَسِيرًا

Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар (Инсон 8). (Аброрларнинг хислати нима экан! Улар ҳаттоки ўзларига таом керак бўлиб, ҳожатлари тушиб турса ҳам, мискин, етим, асирларни ўзларидан устун қўйиб, таомни уларга берадилар.) Шу боисдан яратган Роббимиз рамазон рўзасини мўминларга фарз қилди.  Аллоҳ таолони муминларга лутфи ва иноятини қаранг нима сабабдан рўзани бизга фарз қилибди. Батаҳқиқ нафс туклик сабабидан фазилатли ҳислатлардан ғафлатда эмасмиди. Демак фарз қилинган рўзадан нафс кўп фойда топади. Фаразан ўйлаб кўрайлик нафс рамазон рўзаси билан тарбияланмаса, жиловланмаса, ғафлатдан уйғонмаса унда нафсни   тарбия топишида рўзадан яъни очликдан бошка бирор нарса борми?! Чунки рамазон рўзаси нафсни нажот топишида Роббиси томонидан берилган инъом экан беъэтибор бўлмайлик! Эй Роббим рамазон ойидаги илоҳий ҳуш хабарлардан бизларни ғафлатда қолдирма! Амин я роббал аъламин!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу

Хусанов   Мирзоназар                                   

«Хожа Бухорий» ислом таълим муассасаси  талабаси

Фойдаланилган манбалар

القرآن الكريم

ادب الدنيا والدين