МАВЛИД ВА БИДЪАТ ҲАҚИДАГИ ИХТИЛОФ
23

Ушбу сарлавҳада зикр килинган икки мавзу Мавлид ва бидъат хозиргача таркалган ихтилофларнинг энг кўзга кўринганларидан десак, муболаға қилмаган буламиз. Аҳли сунна вал жамоа ақийдавий мазҳаби ва тўрт мўътабар фиқхий мазҳабларга эргашувчи мусулмонлар оммаси кадимдан мавлид маросимини ўтказишга одатланганлар. Уларнинг ичидаги тасаввуф аҳллари бу ишга алохида аҳамият билан карайдилар. Аммо уларнинг мухолифларига бу иш ёқмайди. Мухолифлар орасида мавлид маросими ва уни ўзига эп кўрган мўмин-мусулмонлар ҳақида танқид даражасидан ўтиб, такфир — кофир деб эълон қилиш даражасига етиб қолганлар ҳам бор.
Мухолифлар мавлидни залолатга элтувчи бидъат сифатида баҳолашни жуда ҳам ёқтирадилар. Уларнинг фикрича, Исломнинг аввалги даврида бўлмаган нарсанинг барчаси бидъат, хар бир бидъат залолат ва ҳар бир залолат дўзахдадир.
Шу ўринда бу икки масалани бирга кўшиб юборишимизнинг сабаби хам шу омилнинг эътиборидан эканини айтиб қўйишимиз лозим. Мусулмонлар орасида пайдо бўлаётган саволларга тезрок жавоб бериш мақсадида, хамма ҳам интернетдан фойдалана олмаслигини ҳисобга олиб, “Зикр аҳлидан сўранг” номли нашрни ташкил қилдик. Кичик ҳажмдаги, кирк саккиз бетдан иборат бу нашр кўпчилик қизиқиб турган саволларга зудлик билан жавоб бериб, кишиларга керакли маълумотни етказиш ва ихтилофларнинг олдини олишга хизмат килади, деган фикрда эдик. Иттифоқо, ушбу нашрнинг иккинчи сони рабиъул аввал мавлид ойига тўғри келиб қолди. Ўшанда мавлид ва унга оид ихтилофларни баён килиш жараёнида бидъат тўғрисида ҳам сўз юритишга тўғри келиб колди. Шунинг учун ҳам мазкур икки мавзуни ўз ичига олган мақолани ёзишга тўғри келди.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло “Зикр аҳлидан сўранг” силсиласига ҳам, сизга тақдим қилинаётган ушбу мақолага ҳам катта муваффакият ато этди. Мусулмонлар оммаси бу камтарона саъй-ҳаракатларимизни жуда яхши қабул қилди. Ҳозир ушбу сатрларни қоралаётган пайтимизда “Зикр аҳлидан сўранг” силсиласининг юзинчи сонига якинлашиб келмоқдамиз. Мавлид ва бидъат ҳақидаги мақолани эса сиз муҳтарам ўкувчиларимизга кайтадан тақдим этмокдамиз. Аллоҳ таолонинг Ўзи ёрдамчимиз бўлсин ва сироти мустақимда собитқадам килсин! Омин!
Шарифбоев Абдулатиф
“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси талабаси
