Диний бағрикенглик жамият тинчлиги ва фаровонлиги гарови
18

Муқаддас динимиз исломда тинчлик масаласи асосий масалалардан биридир. Айниқса, қўни-қўшни, маҳалла-кўй, юрт, миллат, динлар ортасида тинч-тотувликни таъминлаш, улар билан ўзаро яхши муносабатда бўлишга катта аҳамият қаратилинади. Қадимда ҳалифа Ҳорун ар-Рашид даврида, саройга барча илм аҳиллари жалб қилингани, турли миллат ва дин олимлари бир бирлари билан ўзаро тажриба алмашиб, барча соҳаларда илмий баҳс мунозалар юритилгани ва Андалусия мактаб, мадраса, кутубхоналарида ғайридинлар мусулмонлар билан биргаликда таълим олгани ва биргаликда янгидан янги илмларни кашф қилишгани ёки XIV асрдан буён ислом диёрларида бошқа дин вакилларига яхши муносабатда бўлиб келинаётгани, бемалол ўқиб изланишлари, тинч-тотув яшашлари учун барча шароитлар яратиб берилаётгани, буларнинг барчаси ислом динининг тинчликпарварлиги бағрикенглиги дийний қарашларни мажбуран сингдирмаслигига, балки, бу каби ишларни ўз ҳохишига кўра бўлишига ёрқин далилдир. Ҳатто муқаддас китобимиз Қуръони каримнинг 50 дан ортиқ сурасидаги юзлаб оятларда мусулмонлар тинчликпарварлик ва бошқа дин вакилларига нисбатан бағрикенглик муносабатлатида бўлишларига буюрилган. Хусусан, Мумтаҳана сураси 8-оятда шундай дейилади: “Динларингиз тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз диёрларингиздан (ҳайдаб) чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишларингиздан ва уларга адолатли бўлишларингиздан Аллоҳ сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолатлиларни севар”.
Ҳозирда юртимизда диний бағрикенгликка ката аҳамият қаратилмоқда. Барча дин вакиллари ўз динларига эмин-эркин амал қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Шукурки 130 дан отиқ миллат ва 16 дан ортиқ дин вакиллари юртимизда бир мақсад остида бирлашиб, бирдам бўлиб ҳаракат қилиб, мамлакат ривожига ўз ҳиссасини қўшмоқдалар.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳозирда юртимиз аҳолисининг катта қисмини ислом динига эътиқод қилувчи мусулмонлар ташкил қилишига қарамай, диний конфессияга мансуб ташкилотлар эркин, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик руҳида фаолият юритаётгани ва қонунга мувофиқ, уларнинг ҳар бири ўз фаолиятида бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга экани юқорида айтилган фикрларнинг яққол намунасидир.
Музаффаров Муҳаммадалихон
“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси талабаси
