САФАРДА СУННАТ НАМОЗ ЎҚИШ МАСАЛАСИ
187

Сафарда суннат намоз ўқиш хакидаги масала бизда маҳаллий мақомдаги ихтилоф шаклида намоён бўлди. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, бу ихтилофнинг юза- га чикишида чет элнинг аралашуви бўлмади.
Бир муддатдан кейин айни ушбу масала яна кайта кўтарилди. Уни яна ўша дастлаб кўтарганлар кўзгаш ди. Шунда куйидаги савол-жавобдан иборат маколани тайёрладик.
Савол: Маълумки, деярли барча диний маросимлар, ибодатлар ва рукнларни бажаришда диний адабиётлар- га таянамиз. Улар: энг биринчи ўринда мукаддас китоб Куръони Карим, кейин ҳадис, ундан сўнг эса ишончли олимларнинг китоблари. Ва яна шуни эслаш керакки, хар бир диний аҳком бўйича мазҳаблар чикарган хуло- салар бироз фаркланади.
Хуш, бизнинг ҳанафий мазҳабида сафарда суннат намозини ўқиш кераклигига хужжат борми?
Жавоб: Аллоҳ таолонинг ёрдами билан, бизга билдирганича хужжат далилни айтишга ўтадиган бўлсак, имом Сарахсийнинг «Ал-Мабсут» китоби ҳанафий мазхабидаги китобларнинг энг машҳурларидан бири бўлади. Китобларни баҳолайдиган уламоларимиз «Ал-Мабсут»ни имом Абу Ҳанифанинг бош шогирдларидан бири имом Мухаммад ибн Ҳасан раҳматуллохи алайҳининг «Зохирур-ривоя» китобларининг шарҳи деб ҳисоблашади. Яъни бу китобдаги гаплар бевосита имом Абу Ҳанифага бориб тақалади.
Ана шу китобда сафарда суннат намозларини ўкиш тўғрисида куйидагилар ёзилган:
«Сафар сабабли суннат ва нафл намозлари каср қилинмайди. Сафарда фарз намози қаср қилиб ўқилади, лекин суннат ва нафл намозлар қаср қилинмайди. Улар ўзи аслида неча ракъат бўлса, шунча ўқилади. Чунки «сафарда намозни каср килиб ўқиш фикр билан эмас, Аллоҳ таолонинг амри билан собит бўлган ва фарз намозига хос қилинган». «Инсонлардан сафарда суннатни тарк килиш тўғрисида гап айтганлари ҳам бор» ва ўша кишилар, яъни сафарда суннатни тарк қилиш тўғрисида гапирган инсонлар баьзи саҳобалардан ривоят қилиб айтадиларки, ўша саҳобий: «Агар мен суннатни ўқийдиган бўлганимда, фарзни тўлиқ қилиб ўқир эдим», деган эканлар. Бу гапнинг, яъни «суннатни ўқийдиган бўлсам, фарзни тўлиқ ўқир эдим», деган гапнинг таъвили шуки, ханафийлар наздида сафарда суннатни ўқимаслик хавф вактида бўлади, душман хавф-хатар солиб турган вактда суннатни тарк килса майли. Бир жойда туриш имкони йўқ шахс суннатни ўқимаса бўлади, аммо бошқа вақтларда ўқиш керак.
Яна бошка китобларни варақлаймиз. Ҳанафий мазҳабининг энг катта ва машҳур китобларидан бири имом Косонийнинг «Бадоиъус-саноиъ фий тартибиш-шароиъ» деган китобларини кўлга оламиз. У киши биз баҳс этаётган масалада куйидагиларни ёзадилар:
«Шунингдек, «суннат ва нафл намозларида каср кискартириб ўқиш йўқ». Чунки «намозни каср ўқиш тавкиф билан — Аллох таолонинг амри билан бўлган». Бу ерда, яъни суннат ва нафлларни каср килиб ўқишда ундай амр йўқ.
«Инсонлардан сафарда суннатни тарк қилиш тўғ рисида гап айтганлари хам бор». Баъзи саҳобалардан ривоят қилинишича, у киши: «Агар сафарда суннатни ўқийдиган бўлсам, фарзни тўлик килиб ўқир эдим», деганлар. «Бу бизнинг наздимизда хавф ҳолатига ҳамл қилинади, суннатни адо килиш учун туриш имкони бўлмаган ҳолга ҳамл қилинади», дейдилар.
Демак, имом Сарахсий «Ал-Мабсут» китобларида айтган гаплари билан имом Косонийнинг «Бадоиъус- саноиъ фий тартибиш-шароиъ» китобларида айтган гаплари бир-бирига жуда яқин ҳисобланади. Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар.
Масалани яна давом эттириш учун мазҳабимиздаги машхур китоблардан бири «Ал Бахрур-роиқ шарҳу канзид-дақоиқ» деган китобни кўлимизга оламиз, унда куйидагилар ёзилган:
«Сафарда суннатни тарк этиш тўғрисида ихтилоф қилдилар», «Баъзилар рухсат учун тарк қилиш афзал, деган бўлса, баъзилар курбат учун суннатларни ўқимоқ афзал», дейишган. Ҳиндовий бўлса «Тушиб, ўрнашиб олганда суннатни ўқиган афзал, юриб кетаётганда тарк килса бўлади», деган.
Яна бир гапга кўра: «Бомдод намозининг суннати хоссатан ўқилади», дейилган. «Шом намозининг сун- нати ҳам ўкилади», деб айтилган.
«Тажнийс» ва «Ал-Мухтор» номли китобларда шундай дейилади: «Агар эминлик ва барқарорлик ҳолати бўлса, сафарда суннат намозларини ўқийди, чунки суннат намозлари фарзга мукаммил, яъни тўлдирувчи, мукаммал килувчи этиб шариатга киритилган. Мусофир эса бу нарсага ниҳоятда муҳтождир. Агар мусофир хавф-хатар ҳолатида бўлса, сафарида суннат намозини ўқимаса, майли. Чунки у бу нарсани узр юзасидан тарк килмокда».
Мана, мўътабар китобларимизда шундай маълумотлар берилган экан.
Шарифбоев Абдулатиф
«Хожа Бухорий» ислом таълим муассасаси
4-курс талабаси
