НАМОЗДА ЖАМОАТНИНГ ФАЗИЛАТИ

29

Намозни жамоат билан бирга уқимоқлик суннати муаккададир яъни вожибга якиндир. Хар качон бир одамдан жамоат жамоат вақти ўтган бўлса ўша одам бошқа масжидга жамоатни қидириб бориши вожиб эмас лекин жамоат учун бошқа масжидга жамоат ахтариб келса яхши, ўз махалласида ўқиса ҳам яхшидир. Расули Акрам (С.А.В.) айтдилар: «Ё Али розияллоху анху бахтиёр кишининг 3 та нишонаси бор, биринчиси — ҳалол таом топиб ейди. Иккинчи — ўтирши туриши уламолар билан бирга  бўлади. Учинчиси беш вақт намозни жамоат билан ўкийди.

Аммо бадбахтнинг хам нишонаси учта биринчиси — Харом таом ейди, иккинчиси — олимларнинг суҳбатидан узок бўлгай. Учинчиси — жамоат намозга бормагай. Мана шу учала хислатдан бири инсонга мавжуд бўлса ундай инсонни Пайғамбаримиз бадбахт дедилар, шунинг учун бундан сакланиб, халол таом еб, олимларнинг сўзига қулоқ солиб, жамоат билан намозни адо килсак биз учун бу дунёда ва охиратда хам яхши бўлур.

Пайғамбар (а.с.) айтибдиларки: «Хазрати Жаброил алайҳиссалом намозни жамоат билан ўқимоқни менга буюрдилар, мен қўрқдим, хавф қилдимки, ёлғиз ўкилган намоз кабул бўлмас экан» деб.

Ва яна Расулуллох (а.с.) айтадилар: «Хар ким жамоатни истаб масжидга борса, бориб — келурда хар бир қадамида у учун яхшишлик битилур ва ёмонликни ундан йўқ қилур. Биз бу хадисларга амал килиб, шу хадисни хаётимизда тадбиқ қилмокни Аллоҳ таоло насиб қилсин.

Ва яна бир хадисда Расулуллох айтадилар: «Мусулмон бандалардан  агар хар ким жамоат намозини имом билан ўқиганда такбирни бошланишга етишса унинг унинг савоб мингта хаж ва умрдан кўпроқ булиб ухуд тоғини оғирлигини микдорича савоб олади, мискинларга кизил тиллодан садака берганнинг савобини номаъий аъмолига ёзилади, ўша намознинг хар бир ракъати учун бир йиллик ибодатнинг савоби  ёзилади, дўзахдан ва мусулмонлар нифоқидан халос булади, у банда уз жойини жаннатда курмагунича бу дунёдан кетмайди, хисоб бермай жаннатга боради.

Алимардон Кароматов

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси

 3-курс талабаси