Замонавий «ҳаракатлар» Мадхалилар «сокин» ҳаракати

24

Оқим таърифи: Мадхализм, шайх Рабеъолизм ва араб дунёсида ҳукуматларга содиқлиги билан ажралиб турадиган шайх Рабеъ уруғи ва ҳукуматларга содиқлиги билан ажралиб турадиган салафийлик доирасидаги «сокин» ҳаракат ҳисобланади.

Сўнги йилларда ушбу ҳаракат Саудия Арабистонида пайдо бўлган бўлса-да, мамлакатдаги ўз қўллаб-қувватлаш базасини йўқотган ва асосан Европадаги мусулмонлар жамиятларига ўтиб кетди. Бунга сабаблардан бири эса кўпчилик саудияликлар Мадхалистларнинг фармонларини жиддий қабул қилмаганлари бўлди. Сиёсатшунос Умар Ашҳур ҳаракатни бир култ[1]га ўхшаб таърифлаган ва инглиз тилидаги ОАВлар ҳам  гуруҳ ҳақида шундай таъриф бериб ўтишган.

Одатда, култ бу янада тор маънода белгиланади ва бу сўз асосан диннинг асл таълимотларини бузадиган ноинсоний мазҳабга ишора қилади. (Википедиа ва Мерриам Вебстер халқаро луғат изоҳи)

Айрим геосиёсий обрўга эга нашрларнинг хабарларига кўра, Араб режимларидан ташқари, америкалик сиёсатчилар ва АҚШ Давлат департаментининг катта маслаҳатчилари ҳам АҚШ ҳукуматига ал-Мадхали ва унинг тафаккурини молиялаштиришни маслаҳат берганлар.

Оқим тарихи: Ҳаракат, моҳиятан, “Мусулмон биродарлар”, рақиб “Саҳва” ҳаракати ҳамда Қутбий ҳаракатига қарши муносабатда шакллангандир.  Бу ҳаракатнинг тимсоли Саййид Қутб Мадхали ва унинг ҳаракати томонидан «муртад» саналади. Яъни ўз ғоя ва идеалогиясидан бош ўгириб қарши чиққан.

Рабиъ ал-Мадхали 1990-йилларнинг бошларида, кўрфаз уруши бўлиб ўтаётган даврда ва ундан кейинги даврда Саудия Арабистонининг кўмаги орқали ниҳоятда таъсирли кучга эга бўлади.  Уларнинг АҚШ ҳукумати билан тил бириктириши ва Саудия Арабистони ярим оролида АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштиришга рухсат олишликда улкан саъй ҳаракатлатлари парда ортида кечган. Яъни Қироллик оиласи ва Қўшма Штатлар ўртасида ўзига ҳос дипломатлик вазифасини бажарганлар, бунда уларга диндор ва дунёвий инсон сифатида кўрина олишлари ҳамда юқоридан (Риёд ҳамда Вашингтон Д.C. томонидан) берилган ҳар қандай  фикрга қарши чиқмай бажаришлари қўл келган.

Бунга жавобан Саудия ҳукумати бошқа, ўз навбатида ҳукуматга қарши фикр берадиган, жиҳодчи ва хатто ҳақ йўлдаги ҳаракат  етакчиларини қамоққа ташлади ва режимни қўллаб-қувватлади. Рабиъ ал-Мадхалини ва у кишини ҳаракатини кучли тарғиб қилди. Чунки Риёд раҳбарияти ва Қироллик оиласи сунний эътиқоди бўлиб, денгиз ортида подшоҳни ағдариб инқилоб қилган шиа эътиқодидаги Теҳрон раҳбариятидан ва Ҳумайнийдан қўрққан ва ўз навбатида кучли суянчиққа муҳтожлик сезганди.

АҚШнинг юқори мартабали сиёсатчилари Уилл Мак Канц ва Жаррет Брачман шунингдек кўплаб ҳарбийлар Оқ Уй маъмурияти ва Пентагонга ал-Мадхали каби шахсларни АҚШ армиясига қарши зўравонлик тарафдори бўлган жиҳодчиларни қўллаб-қувватлашни тўхтатиш учун алоҳида махсус гуруҳ бўла олишларини билиб яхшигина пул билан молиялаштиришни маслаҳат беришган.

1990-йиллар бошида Мадхалистик ҳаракатнинг бошланишида Саудия Арабистони ва Миср ҳукуматлари гуруҳни кенгроқ исломий ҳаракатнинг экстремал унсурларига қарши мувозанат сифатида илгари сурдилар.  Бу вақт ичида бир қанча радикал жиҳодчилар, айниқса, салафийлар таянчи бўлган Бурайда манзилида мадҳализмга ёппасига ўтишни бошлашади.  Қувайтда Мадхалий ҳаракати 1981 йилда «асосий» салафийликдан ажралиб чиқадиган шахслар атрофида шаклланган эди, чунки уларнинг кўпчилиги сиёсий майдонга киришиб кетишганди.

Сўнги 5 йилда Саудия Арабистони диний идорасининг юқори  мартабали вакиллари ҳаракатни умуман қоралашни бошладилар. Саудия Арабистони Муфтияти расмий баёнотлар билан Рабиъ ал-Мадхалийни танқид қилгани эса ушбу ҳаракатга қарши кенг қамровли операция бошланганини билдиради. Юқори мартабали диний идора аъзолари бу ҳаракатни қоралаганидан сўнг, ҳаракат кенг доирада ўз қўллаб-қувватлаш базасини йўқотди. Ҳозирда Араб дунёси, Саудия Арабистонидаги Мадхалининг қолган издошлари, асосан, ғарбдан келиб чиққан хорижлик ишчилар,  саудияликлар, шунингдек, Қувайт ва Яманликлардир.  Мадхализм шунингдек, ўз ишини тарғиб қилиш ва рақобатчи дин арбоблари фаолиятини назорат қилиш учун миллий шогирдлар тармоғини сақлаб қола олган ва Мадхалистлар Қувайтдаги Ислом меъросини қайта тиклаш жамияти тарафдорлари сонидан кўп бўлса-да, улар Яқин Шарқ ва Европада кенг халқаро тармоқни сақлаб қолишди. Бундан ташқари Жануби-Шарқий Осиёда ҳам ҳаракатнинг тармоқланган мактаб ва марказлари мавжуд. Ўз мамлакатида аудиториясини йўқотган бўлса-да, 2010-йилларнинг бошларида ҳаракат ташқарига тарқалиб кетди, ғарбий Қозоғистонда Мадхалистлар ўз издошларини орттиришди, бу ерда Қозоғистон ҳукумати уларга ва бошқа исломчиларга шубҳа билан қарайди.

Ушбу ютуқлардан қатъи назар, Ғарб таҳлилчилари бу ҳаракатни ҳозирда биринчи навбатда Европа ҳодисасига айлантирилган деб таърифлашмоқда. Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Мадхалистлар ва уларнинг иттифоқчилари Нидерландиядаги салафийлар ҳаракатининг ярмидан сал кўпроғини ташкил қилади. Бу эса жуда улкан рақам ҳисобланади.

2012-йил 24-август, жума куни Муҳаммад ал-Мадхалийга содиқ исломчилар Ливияда Злитен сўфийлар зиёратгоҳларини қурилиш техникаси ва булдозерлар билан бузиб ташлашди.  Урушдан кейинги Ливия ҳукуматининг олий диний амалдори ва ЮНЕСКО бош директори Ирина Боковадан ташқари, йигирма икки нодавлат ташкилот бу ҳаракатни қоралади.  Урушдан кейинги Ливия ҳукумати Мадина Ислом университети профессори Муҳаммад ал-Мадхали устидан Саудия ҳукуматига шикоят ҳам қилди.

Мадхалистлар ва салафийликнинг асосий оқими ўртасидаги яна бир узилиш араб баҳорига ҳаракатларнинг муносабати бўлди.  Аксарият соф салафийлар дастлаб Ливиядаги фуқаролар урушига ҳам, Суриядаги фуқаролар урушига ҳам қаршилик кўрсатган бўлсалар, охир-оқибат  Муаммар Қаддафий ва Башар ал-Асад режимининг ўта зўравонлиги туфайли иккала ҳолатда ҳам ўз қўллаб-қувватловларини мухолифат орқасига ташладилар. Мадхалистлар бу позициялари учун асосий пуристларга ҳужум қилишди.

2019-йил бошидан бошлаб Мадхалистлар Саудия ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланишда давом этмоқдалар ва Иккинчи Ливия фуқаролар уруши даврида Ливиянинг энг кучли қўмондони” сифатида таърифланган Ливия фелдмаршали Халифа Хафтар билан умумий фикрга келишди.

Мадхалилар кўпинча Ливияда қарама-қарши сиёсий гуруҳларни қўллаб-қувватлаб туришади.  Бунга Рабиъ ал-Мадхалий, Муҳаммад бин Ҳодий ал-Мадхалий ва бошқа салафий уламолар томонидан берилган бир-бирига зид бўлган фатволар сабаб бўлган.

Юқоридаги маълумотлардан қуйидагича хулосалар қилиш мумкин:

  1. Иккиюзламачи. Мадхали оқими икки тарафлама ўйин ўйновчи жосус каби фаолият олиб боради яъни, кези келса ўта диндор бўлиб халқни манипуляция қилади, ҳукуматни айтганини қилади ва кези келса давлат ва халққа хоинлик ҳам қилади. Бу эса ҳар бир ҳукумат ва жамиятга улкан зарар келтириш демакдир. Мустақил Ўзбекистонда ва жамиятимизда бундай тоифага ўрин бўлиши мумкин эмас. Миллий давлатчиликка таҳдид.
  2. Секин портловчи бомба. Мадхали оқими дастлаб қуролли ҳаракат эмас шунчаки дунёвий-диний зиёлилар жамияти сифатида танилиб жамият ва ҳукумат ишончига киради ва секин — аста давлат аҳамиятига эга таъсир доираларини эгаллайди, кези келса террор йўлидан фойдаланади. Бу Миллий Давлатчилигимиз, суверенититетимизга яширин таҳдид солиш ва охирида давлат тўнтатиришига олиб боришдир. Худди Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги «Нурчилар» ҳаракатидек.

Ушбу ҳаракат 2016-йилда қардош халқ Туркияда давлат тўнтаришини амалга оширишда, Президент Режеп Таййип Эрдоған самалиётини уриб туширишга уринган ва биргина Истанбулда минглаб инсон ўлимига сабаб бўлганди. (Маълумот учун бу ҳаракат Ўзбекистон Республикасида тақиқланган).

  1. Ёпишқоқлик. Мадхали оқими ўзи ташкил топган Саудия Арабистонида ҳам тақиққа учрагани ҳақида ўқидингиз. Аммо бу оқим шу даражада кенгайиб кетганки махсус хизмат ходимлари ҳам охирига ета олишмаяпти, етишса ҳам раҳнамолар сувдан қуруқ чиқмоқда. Мадхали оқими кирган жамиятида зулукдек ўрнашиб олгач уни буткул ўчириш имконсиз бўлиб қолмоқда. Сабаби оқимнинг марказлари ва мактаблари ўша очилган ҳудуди қонунчлигига зоҳиран тўлиқ амал қилади. Ўша ҳудуд ҳукуматига зоҳиран қарши чиқмайди. Бу эса ўз-ўзидан ҳуқуқий Конституцион давлатларда уларни айб билан жазолаш, чора кўришликни имконсизлаштиради. Шу сабаб ҳам оқим кенг тарқалаётган ҳудудлар Европа, ва Жанубий Шарқий Осиё ва келгусида Марказий Осиёдир.
  2. Адашиш. Мадхали оқими Ислом динини бузиб талқин қилишда ўта устаси фаранг ҳисобланади. Тоифа уламолари жамоа мақсади, режаси, ўша даврга мувофиқ ва нафсларига мос равишда фатво беришлари оқим тез суратда ёйилишига ва «қўлга тушмаслиги»га хизмат қилиб келмоқда.

Бу Аҳли Сунна ва Жамоа эътиқодига зид, бидъат ишлардан ҳисобланиб, минг йиллардан бери халқимизда шаклланган диний, миллий қадриятларни бузишга асосланган ғоядир.

 

Йўлчиев Элдорбек

“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси

“Ёш илмий тадқиқодчи” жамияти аъзоси

[1] Култ- Одамлар «култ» сўзини эшитишганда, улар кўпинча шайтонга сажда қиладиган, ҳайвонларни қурбон қиладиган ёки ёвуз, ғалати ва бутпараст маросимларда иштирок этадиган гуруҳ ҳақида ўйлашади. Бироқ, аслида, култ камдан-кам ҳолларда бундай нарсаларни ўз ичига олади. Аслида, култ сўзининг энг кенг маъноси, бу махсус маросимлар ва урф-одатларга эга бўлган диний тизимдир.