Таҳсил онлари ҳақида

Таълим олиш бешикдан қабргача бўлади. Ҳасан ибн Зиёд фиқҳга кириб келганда атига саккиз ёш эди. У ухламасдан қирқ йил фиқҳ билан шуғулландива одамларга қирқ йил фатво айтди.

Илм талаб қилишга энг муносиб вақт ёшлик чоғларидир. Саҳар ва шом билан хуфтон оралиғи илм ўқиш учун энг афзал вақт ҳисобланади. Умуман олганда таълим ўқувчининг барча вақтини қамраб олиши керак. Агар бир фандан зерикиб қолса, бошқаси билан шуғуллансин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу гапиришдан малолланиб қолсалар: “Шоирларнинг девонидан келтиринг…!”, дер эдилар.

Муҳаммад ибн Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳитунда ухламасданолдига китобларини тахлаб олар,агар бир (илм) навидан зерикса, бошқа (илм) навига кўз югуртирар, олдигауйқуни қочириш учун сув қўйиб олар эди.У: “Иссиқдан одамни уйқу босади”, дер эди.

Қодиров Омон

“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси катта ўқитувчиси