Ўзни англаш
28

Инсонни гўзал суратда яратиб, қаддини расо қилган, дилини иймон нури билан зийнатлаб, тилига нутқ ато этган ва уни жамики махлуқотидан афзал қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.
“Жамият тарққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган ягона куч бу – маърифатдир” – деган эди юртбошимиз зиёлилар билан бўлган бир суҳбатда.
Ҳақиқатдан ҳам маърифатдан узоқлашган жамиятнинг ҳалокати муқаррар. Бугун ўзбек ҳалқи мустақил тараққиёт йўлини танлаб, жаҳон жамиятига ўзининг бой тарихи, туганмас маънавий хазинаси билан қўшилаётган экан, бу қутлуғ сафарда маърифат сўзининг маъноси янада муҳимроқ аҳамият касб этади.
“Маърифат” сўзининг маъноси “Яратувчини танимоқ, англамоқ” деганидир.
Яратувчини таниш ўзни танишдан бошланади, яъни мақсади Ҳақни таниш бўлган инсон аввал ўзини танимоғи лозим. Хўш, ўзни таниш ҳолат эътибори билан қандай намоён бўлади? Кимки ҳулқини ислоҳ қилиш ҳаракатига тушган экан, у ўзни англаш сари қадам ташлаётган одамдир.
Бугун энг йирик давлатлар орасидаги келишмовчиликлардан тортиб, оддий шахслар ўртасида туғилган низоларгача, барчаси тил офатлари туфайли кескинлашиб, адоват даражасига етяпти. Кераксиз, беҳуда гаплар узундан-узоқ баҳс-у тортишувларга, беҳаёларча бир-бировни сўкишларга, ҳатто шармандали “зўравонлик”ларга сабаб бўлаётганини ким инкор қила олади?! Пухта текширилмасдан тасдиқланган ҳар хил ёмон гумонлар одамлар орасида ҳусумат ва ўзаро душманлик кайфиятини пайдо етиб, инсоният жамиятини бир-бировни масхаралаш, бир-бирининг сирларини очиш, беобрў қилиш, ёлғон, ғийбат, иғво, тилёғламалик, чақимчилик каби шайтоннинг қуролларини нишон қиляпти. Аввалга келтирилган иқтибосга юртбошимизнинг тарихчи олимлар ва журналистлар билан бўлган суҳбатида огоҳ этган “муқаррар ҳалокат” ва унинг сабаблари, охир оқибат мана шу иллатларга бориб тақалса, не ажаб.
Мана нима учун бугун бу мавзуда гапириш бир лаҳза ҳам кечиктириб бўлмайдиган даражада зарур ва долзарб. Ватанимиз тараққиёти ҳалқимизнинг ҳар бир вакили эришиши лозим бўлган соғлом маърифий савияга боғлиқ экан “ҳислатли ҳикматлар шарҳи” китоби “ижтимоий одоблар” китоби “руҳий тарбия” китоби “тил офатлари китоби” каби тарбиявий-аҳлоқий асарларни нашр етиш айнан бугуннинг талабига мувофиқдир.
Аллоҳ инсон қалбини илмлар хазинаси билан тўлдириб, уни раҳмат пардаси билан ёпди. Сўнгра инсон ботинни зоҳирга таржима қиладиган тил билан қувватлантирилди. Ёпилган парда кўтарилди, тил ҳақни деди, нутқ равон бўлди. Бу эътибор, бу фазлдан марғуб тилдан фақат шукроналар сочилсин.
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо ﷺга, у зотнинг аҳли байтлари ва ашобига саловот ва саломлар бўлсин.
Қуддусов Абдуллоҳ
“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси
