Риё ва унинг зарарлари

22

Ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳазир бўлиши лозим бўлган қалб касалликларидан бири бу риёдир.

“Риё” сўзи “кўз билан кўриш”, “назар солиш” ва “одамлар кўрсин” маъноларини англатади. Охирги маъно риё учун хосдир.

Ибн Жарир Асқалоний риёни қуйдагича таърифлайди: “Риё одамлар кўриб, эгасини мақташлари учун ибодатни зоҳир қилишдир.

Таҳонавий риёни бундай таърифлайди: “Риё яхшиликни бошқалар кўрсин учун қилишдир. Унда холис ният ва ихлос бўлмайди.

Бу ҳасталикни номи риё ўз амали ила холисона Аллоҳ таолонинг розилигини истамаган риёкор ҳалокатга учрашини баён қилувчи очиқ ойдин далиллар келган.

Аллоҳ таоло:

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تُبۡطِلُواْ صَدَقَٰتِكُم بِٱلۡمَنِّ وَٱلۡأَذَىٰ كَٱلَّذِي يُنفِقُ مَالَهُۥ رِئَآءَ ٱلنَّاسِ وَلَا يُؤۡمِنُ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۖ فَمَثَلُهُۥ كَمَثَلِ صَفۡوَانٍ عَلَيۡهِ تُرَابٞ فَأَصَابَهُۥ وَابِلٞ فَتَرَكَهُۥ صَلۡدٗاۖ لَّا يَقۡدِرُونَ عَلَىٰ شَيۡءٖ مِّمَّا كَسَبُواْۗ وَٱللَّهُ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلۡكَٰفِرِينَ

 “Эй иймон келтирганлар ! Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга Охират кунига иймон келтирмаса ҳам кишиларга риё учун молини нафақа қилганга ўхшаб, бекорга кетказманг. У мисоли устини тупроқ босган силлиқ бир тошга ўхшайди. Бас, чукли ёмғир ёқса, силлиқ бўлиб қолади. Касиб қилганларидан ҳеч нарсага қодир бўлмаслар. Ва Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоятга бошламас”, деган.

(“ Бақара” сураси  264-оят)

Аллоҳ таоло:

وَٱلَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمۡوَٰلَهُمۡ رِئَآءَ ٱلنَّاسِ وَلَا يُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِ وَلَا بِٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۗ وَمَن يَكُنِ ٱلشَّيۡطَٰنُ لَهُۥ قَرِينٗا فَسَآءَ قَرِينٗا

Яна молларини одамлар кўрсин, деб эҳсон қиладиган, ўзлари эса на Аллоҳга ва на Охират Кунига иймон келтирмайдиган кимсаларни ҳам (Аллоҳ севмайди). Кимга шайтон дўст бўлса, у энг ёмон дўст булур.

(“Нисо сураси 38-оят”)

Бу оятда Аллоҳ таоло хуш кўрмайдиган митакаббир ва фахрланувчи кимсаларнинг баъзи сифатларини зикр қилмоқда. Улар, аслида, бахл бўлиб молни яхшиликка сарфлашдан қочадилар. Аммо, борди-ю сарфласа ҳам, ояти каримада келганидек, кишилар кўрсин учун, риёкорлоик ила сарфлайдилар.

“Улар молларини кишилар кўриши учун сарфларлар. ”

Демак, бахл бўлиш ҳам Аллоҳ таолога ёқмайди. Риёкорона нафақа бериш ҳам Аллоҳ таолога ёқмайди. Чунки риёкорнинг мол сарфлашдан кўзлаган мақсади одамлар кўрсин ва эшитсин, гап қилсин, мақтасин дейишдир. Аллоҳ учун, унинг ризологи учун эмасдур.

Хулос ўрнида айтамизки билгинки, Пайғамбар ﷺ умматлари учун энг қўрққан нарсалари риё ва унинг маъносидаги нарсалар бўлган. Бунга у зотнинг қуйидаги ҳадислари яққол мисолдир.

قال صلى الله عليه وسلم : ( أخوف ما أخاف عليكم الشرك الأصغر فسئل عنه فقال الرياء)

 رواه الإمام أحمد

«Мен сизлар учун энг кўркадиган нарса бу кичик ширкдир»,— дедилар Расулуллоҳ ﷺ: «Кичик ширк нимадир?»— деб сўрашди саҳобалар. Шунда у зот: «У риёдир», — дедилар.

(Имом Аҳмад ривояти)
Риёнинг зарарлари:
1. Риё амалнинг савобини зое қилади.
2. Риё Аллоҳ таолонинг ёмон кўришига сабабдир.
3. Риёкор Аллоҳ таолонинг лаънатига сазовордир.
4. Риё ҳалокатга олиб борувчи гуноҳи кабирадир.
5. Риё риёкорнинг ғоятда жоҳил эканига далил бўлади.
6. Риё фақирликни жалб қилади.
7. Риё ўз соҳибини фитналарга гирифтор қилади.
8. Риё эгасини қиёмат куни халойиқнинг олдида шарманда қилади ва ҳоказо.(“Руҳий тарбия” китобидан.)

Алимардон Кароматов

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 3-курс талабаси