Сўфийлик бу – оилани, атрофни унутиб, тарки дунё қилиш эмас
19

Тасаввуф – узоқ асрлар давомида халқимиз маънавиятини бойитишга хизмат қилиб келган диний ва дунёвий қарашлар уйғунлигидан иборат таълимотдир. Тарихимизда халқимизни таркидунёчиликка эмас, балки ижтимоий фаол ҳаёт тарзига даъват этган ғоялар ва қарашлар тараннум этилган нодир асарларни илмий тадқиқ этиш ва юзага чиқариш шарқшунос-исломшунослар олдида турган муҳим вазифалардандир.
Ўрта Осиё халқларининг бой, маданий меросини ҳам тасаввуф тариқатларисиз тўлиқ тасаввур этиб бўлмайди. Ўтган асрларда яшаган ва ижод этган кўпгина олимлар, ёзувчилар, хатто йирик давлат ва жамоат арбоблари ҳам тасаввуфнинг турли тариқатларига мансуб бўлганлар. Бу ўша даврларда ҳам тасаввуфнинг таъсир кучли бўлганидан далолат беради.
Сўфийлик бу – оилани, атрофни унутиб, тарки дунё қилиш эмас, балки яхши хулқ касб этиб, эзгулик дастурида умргузаронлик қилиш деганидир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай марҳамат қилинади:

“Исломда таркидунёчилик (роҳиблик) йўқ”. Баъзан бу дунёдан воз кечиб, узлатни ихтиёр этиб, асосий ишларни унутиб қўяётганлар ҳақида эшитиб қолмоқдамиз. Бу иш мутлақо хатодир. Маълумки, Шайх Зуннун Мисрий – кимёгар, Сари Сақатий – савдогар, Абу Саййид Ҳарроз – этикдўз, Шайх Муҳаммад Саккокий – пичоқчи, Шайх Абу Ҳафс Ҳаддод – темирчи, Шайх Абул Аббос – қассоб, Мирчан Сафолфуруш – хумдон ясовчи, Шайх Баннон – ҳаммол, Шайх Баҳоуддин – кимхобга гул нақшлаган, уларнинг пирлари Саййид Кулол – кулолчилик қилган, пахса урган. Бу каби меҳнатга зийнат топиб илмда ҳикмат топган дарғалар тарихда кўп бўлган. Улар авлодларга ибрат мактабини шу йўл билан ўтаганлар.
Юртимизда кенг тарқалган “Нақшбандия” тариқатининг таълимотида устоз ва шогирдлар учун илм фарзлиги, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш зарурлиги, оилани унутмаслик ва ислом аҳкомларини мутаассибона талқин қилмаслик борасида ўта жиддий ва масъулиятли талаблар қўйилган.
Демак, тасаввуф илмини чуқур ўрганмасдан туриб, ижтимоий ва шаръий хатолар ичида бўлиб, ўзини пир ҳисоблайдиганлар ва уларга кўр-кўрона мурид бўлган шахсларга эргашиб кетишдан огоҳ бўлиш зарур.

Ў.Ғузаров,
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти мудири