Кавсар сурасининг фазилатлари баёни

339

بسم الله الرحمن الرحيم

Ўз бандасига китобни нозил қилган ва бу китобида бирор бир нуқсон бўлмаслигини ирода қилган Аллоҳ таолога ўзининг улуғлиги қадар ҳамду санолар бўлсин ва муборак ҳадисларида ,,Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни таълим олиб, таълим берганингиздир» деб марҳамат қилган Набий алайҳиссаломга ўзларининг хулқлари қадар гўзал салоту саломлар бўлсин.

Кавсар сураси Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни тақдирлаш, мукофотлаш ҳамда, у зотга илтифот кўрсатиш маъносида нозил бўлган. Бу сура билан унга шукр қилиш ва бўйсунишни талаб қилиш назарда тутилган.

Набий саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган хабарлар мана шу маънода келган. Яъни у зотдан Кавсар ҳақида сўралганда ,,У яъни Кавсар жаннатдаги бир дарёдир — деганлар. Бу гапни Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан Ибн Жарир ривоят қилган. Набий саллалллоҳу алайҳи васалламдан у Кавсар ҳақида сўралганда туриб ҳам Кавсар жаннатдаги бир дарёдир — деганлар.

Аллоҳ таоло ўз набийсини яхши кўргани учун ва унинг уммати учун кўпроқ нарсани ваъда қилган. Бунинг далили у зотдан ривоят қилинган ушбу ҳадисдир :

,,Албатта жаннат аҳли учун жаннатда кўз кўрмаган, қулоқлар эшитмаган ва инсонларнинг ҳаёлига келмаган нарсалар бордир» дедилар. Албатта биламизки, инъом беришда бу нарсалар юқорида васф қилинган дарёдан яъни Кавсардан кўра кўпроқдир.

Маккада ёки Мадинада нозил бўлган бўлиб, унинг оятлари учтадир.

  1. Эй Муҳаммад албатта, биз сизга кавсарни ато этдик.

Бу Аллоҳ таолодан Набийси ва унинг уммати учун берилган неъматдир.

  1. Бас, Роббингиз учун намоз ўқинг ва сўйиб қурбонлик қилинг.

Яъни бунда ўз Роббиларига ҳокисорлик билан намоз ўқишларга ва жонлиқлар сўйиш ва қурбонликлар қилишга буйирилмоқда.

Хасан Басрий бу оятни таъвил қилиб шундай деганлар. Роббингиз учун ийд намозини ўқинг. Ундан сўнг қурбонлик қилинг деганлар.

  1. Албатта сени ёмон кўрувчининг ўзи бехайр ва бебаракадир.

Бу оят билан Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад  саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғил фарзандлари вафот этганида, мушриклар яъни Осим Ибн Воил ёки Абу Жаҳлга ўхшаганлар у зотни насли кесилган маъносида << абтар >> дедилар. Аллаоҳ таоло уларнинг ўзи << абтар >>  деб Набийсига марҳамат қилди. Сурада мушрикаларларнинг сўзларига рад жавоб берилган.

Яна ҳам Аллоҳ таоло билувчилар.

Ёрдам фақат Аллоҳ таолодан сўралур.

Ассаламу алайкум вароҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

Махсумов Мақсуд Махмут ўғли “Хожа Бухорий” номидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаси фиқҳ ва тафсир фани ўқитувчиси