Кафирун сураси
228

بسم الله الرحمان الرحيم
Кафирун сураси маккада нозил бўлган мазкур сура номи биринчи оятдан олинган «кофирун»(куфр келтирганлар) сўзидан олинган. Сурада Ислом дини кучайиб,тарқалиб кетаётганини кўрган мушриклар хавотирга тушиб пайғамбаримизни олдига келиб ей Муҳаммад кел биз сенинг Худойингни тан олиб унга ҳам ибодат қилайлик сен ҳам худойинга қўшиб бизни бутларимизга ибодат қиласан деганда нозил бўлган. Бу сурадан кўзда тутилган мақсад Пайғамбаримизни ҳам, у зотни қиёматгача келадиган барча умматларини ҳам кофирларнинг найрангларига учмасликка огоҳлантирмоқда.Бу сура тавҳид сураси деб ҳам аталади.
1.Айтинг: эй кофирлар.
Зикр қилинишича ушбу сура мушрикларнинг итоацизлари ва била туриб ҳақиқатга қарши чиқадиганларига раддия сифатида нозил бўлган. Бу кимсаларни ҳеч ҳам иймон келтирмаслиги ўзлари ибодат қилиб турган бутларни қўйиб тавҳид ва исломга қайтмасликлари Aллоҳ таолога маълумдир.
2.Мен сизлар ибодат қилаётган нарсага ибодат қилмасман.
3.Сизлар ҳам мен ибодат қиладиган Aллоҳга ибодат қилувчи емассиз.
Баъзи муфассирлар бу оятларни тавил қилиб шундай деганлар: Мен ҳозир, айни вақтда сизлар ибодат қилиб турган нарсага ибодат қилмасман.Сизлар ҳам бугун мен ибодат қиладиган Aллоҳга ибодат қилувчи емассиз. Мен ҳам сизлар бугундан кейин ибодат қиладиган нарсага ибодат қилувчи емасман.
Ибн Ҳишом шундай дейди:Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам каъбани тавоф қилиб юрганларида асвад ибн Мутталиб ибн Aсад ибн Aбдулуззо, Валид ибн Муғийрага дуч келиб қолди улар ей Муҳаммад кел биз сен ибодат қилаётган илоҳга ибодат қиламиз кейин сен биз ибодат қилоятган илоҳга ибодат қиласан деган пайтда нозил бўлди.
4.Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилувчи емасман.
Бу оят фақат ўтган замонлардан хабар бериш учун келган.Гўёки у зот алайҳиссалом Мен бирор вақтда сизлар ибодат қилган нарсага ҳеч ҳам ибодат қилувчи бўлган емасман демоқчи. Бу оят шуни кўрсатадики, Росуллоҳ Aллоҳдан бошқага уммуман ибодат қилмаганлар.
- Сизлар ҳам мен ибодат қиладиган Aллоҳга ибодат қилувчи емассиз.
Бу сурада далолат қилишнинг икки хил жиҳати бор: биринчиси биз зикр қилиб ўтганимиздек у зот алайҳиссаломнинг пайғам барликларини исботлаш иккинчиси у зотнинг уларнинг динларига қайтиб қолишларидан умуман умидларини узиб ноумид қилиш.
6.Сизга ўзингизнинг динингиз,менга ўзимнинг диним.
Бу оятни икки хил талқин қилиш мумкин.Биринчиси Сизга ўзингиз еътиқод қилган динингизнинг жазоси менга ўзим еътиқод қилган динимни жазоси яни мукофоти демоқчи.Иккинчиси рад етиш яъни умидини узиш ҳеч ҳам биримиз иккинчимиз динига қайтмаймиз демоқчи.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак кофирларни қалбини Aллоҳ муҳирлаб қойибди улар ҳеч ҳам иймон келтирмаслар уларнинг кўзлари кўр қулоқлари кар соқовдирлар.Aллоҳ барчамизни иймонда исломда тўгри йўлда бардавом қилсин амин.
Махсумов Мақсуд Махтум ўғли
«Хожа Бухорий» номидаги ўрта махсус
Ислом таълим муассасаси фиқҳ ва тафсир фани ўқитувчиси
