Тийн сураси
59

Маккада нозил бўлган,8 оятдан иборатдир.
Бу сура анжир ва зайтун меваларига қасам билан бошланганлиги учун у шу номни олган.Унда Aллоҳ таоло яратган енг гўзал ва мукаммал хилқат инсон екани,лекин айрим кимсалар куфру исён ботқоғига ботиб,тубанларнинг тубига айланиб қолишлари,дунё ҳаётида иймон ва езгу амаллар билан яшаб ўтган инсонлар еса туганмас ажр- мукофотларга ега бўлишлари ҳақида сўз боради.Сура Aллоҳ таолонинг улухияти,Унинг барча подшоҳларнинг ҳам подшоҳи екани ҳақида оят билан якунланади.
1.Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам
Муфассирлар бу оят борасида турли фикрлар билдиришган.Улардан баъзилари: «У одамлар истеъмол қиладиган анжир ва ундан ёғ чиқариб олинадиган анжирдир»-дейишади.
Ибн Aббос розияллоҳу анҳудан ҳам ҳудди шундай ривоят келган Яъни у кишидан шу оят ҳақида сўралганганида:»Сизлар билган мана шу анжир ва зайтундир»- деганлар.
Баъзи муфассирлар еса:» У иккиси Шом ўлкасидаги иккита тоғдир»- деганлар.
Яна айрим муфассирлар:» У иккиси Шомдаги икки масжид бўлиб,бири Дамашқ масжиди,яна бири еса Байтул Мақдис масжиддир»- деганлар.
2.(Аллоҳ таоло Мусо пайғамбар билан бевосита сўзлашган) Сино тоғига қасам;
Бу оят хусусида муфассирлар шундай деганлар:» У Синийндаги бир тоғдир.Синийн жойнинг номи Тур еса тоғдир»- деганлар.
Яна баъзилари:» Мевали дарахтлари бор ҳар қандай тоғ Синийндир»- деганлар.
Яна баъзи муфассирлар:» У Мусо алайҳиссаломга унинг устида ваҳий нозил қилинган тоғ Тури Синодир» — деганлар.
Тоғ ва зикр қилинган бошқа нарсалар билан қасам ичилиш сабабини бир неча хил тушуниш мумкин.Биринчидан, одамнинг қалбларида тоғларнинг мавқеи улуғ бўлганлиги сабаблидир.
Иккинчидан, Қуръони Каримнинг бир неча оятларида зикр қилинганидек, Aллоҳ таоло тоғларни йерга ўрнаштириб қўйгани, бир томонга оғиб кетмаслиги ва ўзининг устидагиларни тебратиб юбормаслиги учун уларни йернинг қозиқлари қилиб қўйгани учун ҳам улар билан қасам ичмоқда.Мана шу жиҳатдан инсонларнинг қалбларида тоғларнинг мавқеи буюк бўлган.
Учинчидан,қаттиқ, мустаҳкам,қалин,ва баланд бўлишига қарамай,тоғлардан енг юмшоқ нарсалардан бири бўлмиш оқар- оқмас,соф ва салқин сувларни чиқариб қўйгани учун,ҳеч ким екмаган ва ундириб қўймагани ҳолда мевалию- мевасиз кўпдан кўп дарахтларни чиқариб қўйгани учун ҳам тоғлар билан қасам ичмоқда.
3.Мана шу тинч-осойишта шаҳар (Маккаи Мукаррама)га қасамки;
Бу шаҳар — Маккадир.Унинг ичига кирган киши омонда бўлгани ёки у ўзига кирган кишига омонлик бериб,ҳимоясига олгани учун Aллоҳ таоло уни » Aмийн» (Тинчлик- осойишта) шаҳар деб номлади.Чунки одамлар наздида » амийн» — бу унинг устига ва ўзига омонат қўйилган кишини химия қиладиган, яъни ишониладиган зотдир.
Бу шаҳар билан ичилган бу қасам Маккаликлар ҳамда мушриклар учун ҳам тегишли бўлиши еҳтимоли бор.Чунки Макканинг шаъни ва масаласи уларнинг наздларида ва қалбларида улуғ бўлган.Ваҳийнинг aйримларига иймон келтирганлари учун ҳам Aллоҳ таоло тоғлар билан қасам ичди.Чунки аҳли китоблар қалбида тоғларнинг қадри,мавқеи ва ўрни буюк бўлган.Маккаликлар еса, пайғамбарларга ҳам,ваҳийга ҳам иймон келтирмаганлар,бироқ ўша шаҳарни улуғ деб билганлар.
4.Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик.
Муфассирлар юқоридаги оятларда зикр қилинган нарсалар билан ичилган қасам мана шу оят учун ичилган деганлар.
Aллоҳ таоло инсонларни уларни ўзлари кўриб,шоҳиди бўлиб юрган енг яхши суратда яратган.Чунки Aллоҳ таоло фаришталарни инсонлардан кўра яхшироқ сурат ва мустаҳкамроқ шаклда яратиб қўйган.Aммо бу оят яратилган зотлар ичидан фаришталардан бошқасига қаратилган.Негаки,башариятни улардан ҳеч бири хозиргидек инсон суратидан бошқача қилиб яратилган бўлишини орзу қилмайдиган бир кўринишда яратиб қўйилиши Aллоҳ таолонинг инсонни енг яхши суратда яратиб қўйганига далилдир.
5.Сўнгра (у Биз ато этган шундай гўзал сурат ва мукаммал хилқатнинг шукрини қилмасдан, куфру туғён йўлига кетгач), уни асфала-софилинга (яъни, энг тубан дўзахга) қайтардик.
«Aсфаласафилийн» — бу жаҳаннам бўлиб, кофир кимса Инга қайтарилади.Мўмин кимса еса жаннатга яъни » Иллийюн» га қайтарилади.
Баъзи муфассирлар: » Сўнгра биз уни умрнинг енг паст ва тубан палласига ( кексайиб,заиф ҳолатга тушиб қолган вақтига) қайтардик»,- деб ҳам тафсир қиладилар.
6.Фақат (қай) бир зотлар иймон келтирсалар ва яхши амаллар қилсалар, ана ўшалар учун битмас-туганмас ажр-мукофот бордир.
Яъни улар ўзларининг соғломлик ва ўспиринлик ҳолатларида қилиб ўтган амалларининг савоби уларга келиб туради.Aммо анавилар ( кофирлар) оятда зикр қилинган жойга ( асфаласофилийнга) қайтарилган вақтларида ана шу нарса уларга келиб турмайди.Бу истисно мўминларнинг ичларидан яхши амал қилувчилар ажратиб олинадиган бўлсагина,тўғри бўлади.Aммо мўминларни кофирлардан истисно қилиб олинадиган бўлса,оятнинг маъноси уни қабул қилмайди.Шунинг учун аввалги таъвилимиз хақиқатга яқинроқдир.
7.Бас, (эй инсон), энди (яъни, Аллоҳ таолонинг барча нарсага қодир Зот эканлигини билганингдан сўнг) нима сени (Қиёмат Кунида бандаларнинг қилиб ўтган амалларига бериладиган) жазони ёлғон дейишга мажбур қилур?!
Aллоҳ таолонинг бу оятидан шундай маъно чиқади: «Сени жазо кунини инкор етишингга чорлаган нарса нима?! Холбуки, Aллоҳ таоло ҳукм чиқарувчиларнинг адолатлидир еканини,унинг ҳар бир иши хикмат еканини,агар жазо куни бўлмайдиган бўлса,унинг иши (одамларни йўқдан бор қилиши ) беҳуда ва бекор бўлишини билган единг-ку?! Чунки У сизларни йўқдан бор қилди,сўнг хозирги ҳолатга йетгунингизга қадар сизларни ўстирди.Шундай екан,агар қайта тирилиш йўқ бўлса, У қилган ишлар беҳуда ва бекор бўлиб чиқар еди».
Ёки: » Менинг ҳукм чиқарувчиларнинг адолатлиси еканимни билгандан сўнг кофирларни жазо кунини инкор етишга ундаётган нарса нима?» — демоқда.
Яна тўғрисини Aллоҳ билгувчироқдир.
Махсумов Мақсуд Махмут ўғли «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом таълим муассасаси фиқҳ ва тафсир фани ўқитувчиси
