Кавсар сураси нозил бўлган жойи “Маккадир”.

Оятлар сони  — 3 оятдир.

Тартиб сони – 108 дир

Суранинг фазилатлари “Ҳавасул Қуръон” китобида келишича кимки набий (с.а.в)ни кўришни ҳохласа жума куни “Кавсар” сурасини ухлашдан олдин ихлос билан Аллоҳ таоладан 100 мартта сўраб ётса Набий (с.а.в)ни тушида ҳаётда кўрганидек кўради деб келтирганлар уламолар.

Нозил бўлиш сабаби.

“Кавсар” сураси пайғамбар (а.с.)ни ўғиллари Қосим вафот этгандан сўнг мусулмонларни душманлари пайғамбар (а.с.)ни орти кесилган деб гап тарқатишганда бу сура нозил бўлди.

Албатта биз сизга кавсарни, ато этдик эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Кавсар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга атаб яратилган ажиб дарёдир. Имом Термизийдан ривоят қилинган ҳадиси шарифда қуйидагилар зикр қилинади: “кавсар” жаннатдаги дарё бўлиб икки қирғоғи олтиндан, хушбўй суви асалдан ҳам ширин, қордан оқдир. Ким ундан ичса абадий чанқамайди деб келтирилган.

Бас Роббингиз учун намоз ўқинг ва жонлиқ сўйинг. Аллоҳ таоло ўзининг набийси Муҳаммад (с.а.в)га кўп неъматларни инъом қилгани ва уларни шукронаси учун намоз ўқишлари ва қурбонлик қилишлари кераклигига буюради.

Албатта сизни ёмон кўрувчининг ўзи кесикдир. Барча яхшиликлардан кесилувчи ёки авлоди кесикдур. Аллоҳ таоло бу сурани охирида набий (с.а.в)ни душманлари абтар деб номлаганда уларни ўзлари абтар эканлигини билдириб қўйди.

Бу сура нозил бўлганда пайғамбар (с.а.в)ни кўнгиллари ниҳоятда кўтарилган ва юзларига табассум югуришига сабабчи бўлган. Мана шу уч оятнинг ўзигигана пайғамбар (с.а.в) табассум қилдилар ва ҳушнуд бўлдилар.

 

Назаров Зуҳриддин

“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси

2- курс талабаси