Ҳар бир ғийбатчи ва маломатчининг ҳолига вой бўлсин!

21

Аввало Аллоҳ таолога битмас туганмас ҳамдлар, пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ га саловат дурудлар бўлсин. Аллоҳ таоло биз башарга ўз каломини нозил қилди. Биз Аллоҳ таолонинг каломини ўзи муяссар қилгунча ўргнамиз. Шундай экан биз толиби илмлар ҳали тафсир илмига лойиқ бўлмасак ҳам Аллоҳ таоло неъмат қилиб берди. Тафсир илмини ўрганаяпмиз, дарсларимиздан мени энг даҳшатга слоган дарс бу ҳумаза сурасининг тафсири бўлди.

Ҳумаза сураси 9 оятдан иборат. Бу сура маккада нозил бўлган. Ушбу суранинг номи кўп, улардан бири ҳумазаҳ сўзидан олинган. Ҳумаза сўзи ғийбат билан одамларнинг обрўсини кўп тўкувчи маъносини англатади. Яна бир номи имом Бухорий ўзининг “саҳиҳул Бухорий» сида шундай номлайди: «вайлул ликулли ҳумазатил лумазаҳ» сураси. Феруз Ободий эса ўзларининг бир китобларида ҳутомаҳ сураси деган эканлар.

Бу сурада Аллоҳ таоло баъзи бир кабира гуноҳлар ва уларга берилдиган жазолар ҳақида огоҳлантиради. Уларнинг қандай жирканч ёмон иллат эканини баён қилади. У оқибатда инсонни нимага олиб боришини сура охирида баён қилади.

Сурада тўплаган мол-дунёси билан қувониб ўша моли ўзларини ҳар қандай бало офатдан сақлайди деб ўйлайдиган ва ҳадларидан ошиб бировларни устидан кулиб обрўсини тўкдиган бўҳтончи, ғийбатчи кимсалар албатта дўзах азобига дучор қилиниши ҳақида айтилади.

Бу сура пайғамбаримиз ﷺ ва мўминларнинг устидан мазҳара қилиб ғийбат қилган Валид ибн Муғийра ва Умайя ибн Холаф ва бошқа кофирлар тўғрисида нозил бўлган.

  1. Ҳар бир ғийбатчи ва маломатчининг ҳолига вой бўлсин. Вайл тўғрисида икки хил фикр бор: уламоларда баъзилари айтишадики у жаҳаннамдаги бир водийнинг номидир. Вайл калимси иккита «вай» ва «ли» ёки «ли фулан» яъни «вайли» менга вой бўлсин ёки «вайли фулан» фалончига вой бўлсин деган маънони англатади. Чунки инсонга бир оғриқ йеца ҳам вай дейди. Шунинг учун ҳам вай калимаси ишлатилган экан.

Ҳумаза одамларни ғийбат қилиб сўз, амал билан таҳқирлашга ишлатилади. Лумаза эса кўз- қош ёрдамида имо ишора билан таҳқирлашга ишлатилади. Ҳумаза ўзи йўқ одамни ортидан ғийбат қилишга ишлатилади. Лумаза эса юзига солиб туҳмат қилиш, айблашга ишлатилади. Ибн Аббос(р.а) айтадилар: «Ҳумаза ва лумаза кишини айблаш ва ҳақорат қилишдир».

  1. Мол дунёни тўплаб ҳисоблайверадилар. Оятда ҳасис бойларнинг одатини фош қилади. Яъни бундай кимса молни тўплагандан сўнг, тез тез санайди ва ўйлайдики шу молим мени дунёда абадий қилади деб. Аллоҳ таоло бундай кимсаларнинг ҳам ҳолига вой деяпти. Улар моли билан машғул бўлиб Аллоҳга ибодат қилишни унутади.
  2. У мол-дунёси уни абадий қилади деб ҳисоблайди. Бундай кимсалар йиққан молимиз бизга охиратда асқотар деб ҳисоблайди. Умр бўйи шу билан машғул бўлишади. Али (р.а.) шундай деганлар: «Мол- дунё хазиначилари тирик бўлса ҳам ўлик ҳолдадир, алломалар эса замон қолгунча боқийдир». Бундай кимсалар қабрига ҳаттоки битта гугурт чўпини ҳам олиб кета олмайди. Ҳатто дунёнинг ярмини эгаллаб улкан салтанатга ҳукмдорлик қилган Македониялик Александр ҳам ўлими олдидан қабрига қуруқ кетаётганини халққа билдириш учун қўлларини тобутдан чиқариб қўйишларини васият қилган экан.
  3. Йўқ албатта ҳутомаҳга ташланади. Ҳутомаҳ жаҳаннамнинг номларидан бири бўлиб луғатда парча парча қилувчи чил парчин қилувчи деган маънони англатади.
  4. (Эй Муҳаммад) ҳутоманинг нима эканлигини қаердан ҳам билардингиз. Ҳақиқатан Жаннат ва Дўзах, қиёмат куни, охират дунёси, азоб фаришталари каби ғайбий нарсаларнинг сифати, моҳияти ва ҳикматини инсон англашга қодир эмас.
  5. У Аллоҳнинг ёндирган оловидир. Ҳутома Аллоҳ таоло ёндириб қўйган оловдир. Оятда Аллоҳнинг олови дейилишидан мурод оловнинг даҳшатли эканлигига далолат қилади. Имом Термизий Абу Ҳуройра (р.а.)дан ривоят қилади: «Дўзахга минг йил ўт ёқилди, у қип-қизил бўлди, сўнгра яна минг йил ёқилди, у оппоқ бўлди, сўнгра яна минг йил ёқилди у қоп-қора зулмат бўлди.»

 

Мансуров Исмоил

“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси 2-курс талабаси