ТАҲДИДЛАРДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!
11

Юртнинг эртанги куни, тараққиёти ёшлар зиммасидадир. Ҳозирги вақтда ёшларнинг маънавий оламини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласи энг долзарб вазифа бўлиб келмоқда. Айниқса, ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда миллий ва диний қадриятларимизга ёт турли хуружлар, ёшларимизнинг онги ва қалбини эгаллашга қаратилган ғаразли интилишлар, мафкуравий таҳдидлар тобора кучайиб бораётгани барчани янада ҳушёр ва огоҳ бўлишга ундайди. Бунинг учун аввало биз ўзимизни ва ёшларимизни маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилишимиз лозим бўлади. Маънавий таҳдид дегани жамиятнинг маънавий барқарорлигини издан чиқаришга йўналтирилган ҳар қандай таҳдидларга маънавий таҳдидлар дейилади.
Маънавий таҳдидлар — жамият ҳаётининг барча жабҳаларини издан чиқариши, жамият бошқарувида тартибсизлик ва парокандалакни вужудга келтириши, ижтимоий кучларни бир-бирига қарама-қарши гуруҳларга ажратиб ташлаши, мамлакатда ижтимоий қатламлараро, миллатлараро, динлар ва диний конфессиялараро зиддиятларни туғдириши, мамлакатнинг ижтимоий барқарорлигини бутунлай издан чиқариши мумкин. Ёшларга маънавий таҳдидлар ҳақида маълумот бериш уларни бўлажак маънавий хавф хатарлардан сақлаш масаласи ҳозирги даврнинг энг долзарб муаммоларидан биридир. Маънавий таҳдидлар маънавий барқарорликни издан чиқаради.Маънавий таҳдидлар ўз ўрнида иккига бўлинади. Ички таҳдидлар ва Ташқи таҳдидлар. Ички таҳдидлар деганда шуни тушунишимиз керакки у маънавий барқарорлигимизга ўзимизни ичимиздан туриб зарар етказувчи одатлар ва хатти-ҳаракатлар эканлигини англашимиз ва ундан огоҳ бўлишимиз керак бўлган таҳдидлардур.
Масалан: лоқайдлик, такаббурлик, бефарқлик, миллий қадриятларга эътиборсизлик, сотқинлик, миллатчилик ва худбинлик аталмиш хислатлар шулар жумласига киради.
Умар розияллоху анхудан ривоят қилинишича: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беш нарсадан: Дангасаликдан, бахилликдан, кибрнинг ёмонлигидан, қалбдаги фитнадан ва қабр азобидан паноҳ сўрар эдилар”. Келинг, дуодаги беш нарса ила батафсил танишиб чиқайлик. Дангасалик жуда катта офат. Бундай офатдан доимий равишда паноҳ сўраб туриш керак. Дангасалик мунофиқларнинг сифатларидан бири ҳисобланади. Дангасалик луғатда бир ишни қилишга имкони ва қудрати бўла туриб баданининг роҳатини кўзлаб тарк этишни билдиради.
Бир донишманд инсон лоқайдлик ҳақида шундай деган эди: “Душманлардан қўрқма — нари борса, улар сени ўлдириши мумкин. Дўстлардан қўрқма — нари борса, улар сенга хиёнат қилиши мумкин. Лоқайд одамлардан қўрқ — улар сени ўлдирмайди ҳам, сотмайди ҳам, фақат уларнинг жим ва бепарво қараб туриши туфайли ер юзида хиёнат ва қотилликлар содир бўлаверади”.
Ташқи таҳдидлар – Маънавий барқарорлигимизга ташқаридан туриб, муайян режа асосида зарба беришга мўлжалланган ходисалар ва ҳаракатлар мажмуасидур.
Масалан, Диний ва сиёсий экстремизм, ақидапарастлик, терроризм, миссионерлик, тариқатчилик, қадриятларга ҳужум, оммавий маданият ва бошқалар шулар жумласидандур.
Кейинги пайтларда интернет саҳифаларида Экстремизм деган ташкилот ва атама пайдо бўлиб, бу ташкилотнинг зарари ва салбий иллатлари жонажон ва жаннатмакон юуртимизди ҳам четлаб ўтмади. Ҳалқимизнинг айниқса ёшларимизнинг онгига ўз таъсирини ўтказиб келмоқда.Бу ташкилотнинг мақсади ва ғами дин эмас ва эзгулик ҳам эмас.Балки тинч ва тотув яшаётган халқнинг тинчлигини юўқотиш ва унга зарар беришда ҳамда ибодатга рухсат берилган давлатларда ўзларининг сохта ва ғаразли мақсадларини тарқатиб нафақат динга ва давлатга балки ўша инсоннинг ўзига ҳам жуда катта салбий зарарларини келтириб чиқармоқд. Мусаффо динимиз бу борада шундай марҳамат қилади: Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича: Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Аллоҳ деди: “Уч киши” борки Қиёмат куни мен уларга хусуматчиман: Менинг номим билан (Аҳд) бериб, кейин хиёнат қилган киши; Ҳур одамни сотиб, пулини еган киши; Ишчи ёллаб ундан (ишни) тўла талаб қилиб, ҳаққини бермаган киши”. Ҳозиги кунда ИШИД таркибида хизмат қилаётганлар қанчадан-қанча ёшларни алдаб уларни арзимаган пулга сотиб, уларни орқасидан топилган пулларни бемалол еб-ичиб юрган ўзини комил инсонман деб юрган кимсаларни қилаётган ишлари нақадар буюк гуноҳ эканлигини билиб кўриб турганлар лоқайд кимсалар эмасми? Бугун қўшнини фарзандини домига тортганлар эртага сизнинг фарзандингизга нисбатан қандай вазиятда бўлар экан. Бундай ҳолатларни кўра – била туруб бунга жимгина тамошабин бўлиб турушлик айни лоқайдликдур. Умуман олганда бегоналарни фарзанди нари турсин ўзининг фарзандларини тарбиясига ҳам эътиборсиз бўлганлар айни лоқайд кимсалар бўлиб, улар ҳақларида ворид бўлган ҳадислар буларга нисбатан қаттиқ таҳдид бўлиб, бундан тегишли хулоса чиқариб олсалар ўзлари учун яхши бўлар эди. Бундай кимсалар жамиятимизда жуда ҳам кам сонли бўлишлигини Аллоҳдан сўраб қоламиз Аллоҳ барчамизни лоқайд бўлишликдан ва зикр қилинган таҳдидлардан ўзи асрасин.
Манбалар асосида “Хожа Бухорий” ислом таълим муассасасининг Тафсир фани ўқитувчиси А. Бозоров тайёрлади
