БИР ҲАДИС ШАРҲИ
19

عن عبد الله بن عباس -رضي الله عنهما- أن رسول الله -صلى الله عليه وسلم- قال: اغْتَنِمْ خَمْسًا قبلَ خَمْسٍ: شَبابَكَ قبلَ هِرَمِكَ، وصِحَّتَكَ قبلَ سَقَمِكَ، وغِناكَ قبلَ فَقْرِكَ، وفَرَاغَكَ قبلَ شُغْلِكَ، وحَياتَكَ قبلَ مَوْتِكَ. رواه الحاكم
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Пайғамбар алайҳиссалом: “Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат бил: кексалигинг олдидан ёшлигингни, касаллигинг олдидан саломатлигингни, камбағаллигинг олдидан бойлигингни, машғул бўлишинг олдидан бўш вақтингни ва ўлиминг олдидидан тириклигингни” дедилар”. Ҳоким ривояти.
Аввало ҳадис ровийси ҳақида қисқача танишиб чиқсак: Абдуллоҳ ибн Аббос — Муҳаммад алайҳиссаломнинг амакилари Аббос ибн Абдулмуталлибнинг ўғли, яъни ҳадиснинг ровийси пайғамбаримизга амакивачча бўладилар. Бу киши Макка шаҳрида милодий 619 йил таваллуд топган ва милодий 687 йил Тоиф шаҳрида вафот этган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу киши ҳақларида “Келажакда етук олим бўлади”, деб башорат берганлар. Шу боис, Абдуллоҳ ибн Аббос етук балоғат ва фасоҳат эгаси бўлиш билан бир қаторда тафсир, ҳадис, фиқҳ, сийрат ва бошқа жуда кўп илмларда ўта пешқадам бўлганлар. Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу “Ибн Аббосдек (илмли) бирор кишини кўрмадим”, деди. Мужоҳид розияллоҳу анҳу айтади: “Ибн Аббос илмлари кўплигидан “денгиз” деган номни олганлар”.
Ушбу ҳадиси шарифда пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларига улуғ васиятга қулоқ тутишга, унга амал қилишга чорламоқдалар. Имкон борида ҳар бир фурсатни ғанимат билишга даъват этмоқдалар. Албатта ҳар бир ёшликдандан кейин кексалик келиши ва ҳар бир саломатликдан кейин беморлик келиши ва ҳар бир бойликдан кейин камбағаллик келиши, ҳар бир бўш вақтдан кейин машғул бўлиш борлиги ва албатта тирикликдан кейин ўлим борлигини эслатмоқдалар.
Бундан ташқари инсон бу ўткинчи дунёни ҳар бир фурсатини ғанимат билишга, ҳар ким вақтини Аллоҳ таоло рози бўладиган, охиратда захира бўладиган ишларга сарфлашга ундамоқдалар.
“Кексалигинг олдидан ёшлигингни ғанимат бил”. Албатта ёшлик инсоннинг кучга тўлган, ақл заковати ўсган ва ғайрати жўшган вақт бўлади. Бироқ, вақт ўтиши билан бу нарсалар сусая бошлайди. Шунинг учун куч-қувватни, ақл заковатни, ёшликда берилган имкониятни дунё ва охиратингиз учун манфаат бўладиган ишларга сарфланг.
“Касаллигинг олдидан саломатлигингни ғанимат бил”. Инсон ҳаёти давомида турли мусибатларга учрайди. Беморлик ҳам Аллоҳ таоло томонидан берилган синовлардан биридир. Кишига беморлик етган вақтда саломат бўлган ҳолатида қилиб юрган ишларини қила олмаслиги, ҳатто ибодатларида ҳам камчиликка йўл қўйиш мумукинлиги бор ҳақиқат. Шундай экан, мўмин киши саломат бўлган вақтларида ибодатларга камчиликка йўл қўймаслиги, қолаверса, нафл ибодатларни ҳам тартиб билан бажаришни йўлга қўйиши ва қиёматдаги тарозусининг ўнг палласини яхши амаллар билан кўпайтириб олиши учун ғанимат билмоғи керак.
“Камбағаллигинг олдидан бойлигингни ғанимат бил”. Бойликни ҳам берувчи зот Аллоҳ таолодир. Бойлик ҳам вақтинчалик, бугун бор бўлса эртага қўлдан кетиши ҳам тайин. Бойлик берилган кишилар ибодатнинг молиявий турини қилишлари, яъни, закотларини вақтида бериш, қўшимча садақалар тарқатиш, ўзлари оламдан ўтганларидан кейин ҳам савоб етиб турадиган ишларни қилишлари лозим. Тўпланган мол давлат кишини ўзиники бўлмайди, балки яхши ишларга сарф қилгани ўзиники бўлади. Анашу ҳақиқатларни бойлик берилган кишилар англаб етмоғи керак.
“Машғул бўлишинг олдидан бўш вақтингни ғанимат бил”. Инсон мустақил уйли жойли, фарзандли бўлгунга қадар бўш вақти кўпроқ бўлади. Кейин эса, ҳаёт ташвишлари билан ўралашиб ўзи учун вақт топа олмай ҳам қолади. Шунинг учун ёшларимиз бўш вақтларини илм таҳсил қилиш, касб-ҳунар ўрганишга сарф қилмоғи лозим. Минг афсуслар бўлсинки, бугун айрим ёшларимиз умрини телефон ковлаш, турли бўлмағур фойдасиз уйинларни ўйнаш билан ўтказмоқдалар. Инсон учун энг қимматли, ортга қайтариб бўлмайдиган қадрли нарса вақт эканлигини эсларидан чиқариб қўйганлари ачинарли ҳолат. Аллоҳ таоло эса ҳар бир ўтказилган вақтдан қиёмат кунида сўроқ қилишини бир неча бор Қуръони каримда хабарини берган.
“Ўлиминг олдидидан тириклигингни ғанимат бил”. Бу дунёда ўлим деган нарса бор. Анашу ўлимга асос ила ишонган, бир кун етиб иссиқ танасидан жони узилиб, қабр деб аталмиш ҳақиқий уйига киришига ишонган мўмин, бу дунёни фақат савоб ишлар, яхшиликлар билан ўтказишга ҳаракат қилади. Аксинча, ўлимига ишонмаган ёки уни тан олмаган, ўлимдан кейин ҳақиқий ҳаёт бошланишига иймони йўқ кишилар бу дунёда берилган озгина фурсатни гуноҳ ишлар билан ўтказади. Шунинг учун ҳар ким бугун тирик экан, вақтини гўзал тарзда, яхши амаллар — эл-юрт, дин ва миллат фойдаси учун керакли нарсаларга сарфласин. Зеро, тириклик энг катта неъматдир!.

Ўткирхон Маҳмудов
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти
ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари