МАДИНАИ МУНАВВАРАДА ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИС САЛОМ ҲАҚЛАРИДА НОЗИЛ БЎЛГАН ОЯТИ КАРИМАЛАР МАЗМУН-МОҲИЯТИ
19

Қуръон — Аллоҳ таолонинг каломи, йер юзида енг улуғвор ва ўқилиши шарт бўлган китобдир. Унда инкор этиб бўлмайдиган фактлар ва илмий кашфиётлар мужассам. Қуръон — мўжиза, яъни (инсон ақлини) ожиз қолдирувчидир. Қуйида ушбу Қуръони карим оятлари Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) инсонларнинг еҳтиёжларига қараб Жаброил (алайҳиссалом) орқали кетма-кетликда туширилган ва бу иш йигирма уч йил давом етган. Оятлар тушиши Маккада бошланган, Мадинада охирига етган. Шу боис сураларнинг айримлари маккий (Макка суралари), айримлари маданий (Мадина суралари) дейилади.
Қуръони карим йигирма уч йил давомида парча-парча ҳолатда нозил бўлди. Тарихчи Ибн Саъд роҳимаҳуллоҳнинг ривоятига кўра Қуръон нозил бўлишининг бошланиши Пайғамбар алайҳиссалом туғилганларининг қирқ биринчи йили, Рамазон ойининг ўн еттинчи душанба кунига тўғри келади. Бу воқеа Ҳиро ғорида содир бўлган еди. Ўшанда Жаброил алайҳиссалом тушиб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни уч марта сиқиб қўйиб юборганлари, у кишига: “Ўқинг”, деб буюрганлари, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Мен ўқишни билмайман”, деганлари ва ниҳоят учинчи мартасида:
اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ خَلَقَ الْإِنْسَانَ مِنْ عَلَقٍ اقْرَأْ وَرَبُّكَ الْأَكْرَمُ الَّذِي عَلَّمَ بِالْقَلَمِ عَلَّمَ الْإِنْسَانَ مَا لَمْ يَعْلَمْ
яъни: “Ўқинг (ей, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан! (У) инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг! Раббингиз еса карамлидир. У инсонга қалам билан (ёзишни ҳам) ўргатди. У инсонга билмаган нарсаларини билдирди”[1] (Алақ сураси, 1-5-оятлар) деганлигини Имом Буҳорий раҳматуллоҳи алайҳи ўз китоблари бўлмиш “Жомеъ ас-саҳиҳ”нинг “Ваҳийнинг қандай бошланганлиги ҳақидаги боб” қисмида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилиб келтирганлар. Оиша разияллоҳу анҳо ва жумҳур уламоларнинг сўзларига қараганда юқоридаги бешта оят Қуръоннинг биринчи нозил бўлган оятларидир.
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳунинг фикрларича, биринчи нозил бўлган оят:
يَاأَيُّهَا الْمُدَّثِّرُ
яъни: “Ей, (либосларига) бурканиб олган киши (Муҳаммад!)”[2] (Муддассир сураси, 1-оят)дир. Аммо юқоридаги биринчи фикр тўғрироқ. Чунки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Мен ўқишни билмайман”, деган сўзлари бу воқеадан олдин ҳеч нима ўқимаганликлари, ваҳий нозил бўлмаганлигини равшан кўрсатиб турибди.
Бундан ташқари яна Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Бошимни осмонга кўтариб қарасам тепамда Ҳиро ғорида олдимга келган фаришта турибди. Дарҳол уйимга қайтиб келиб, мени ўраб қўйинглар, устимни беркитиб қўйинглар, дедим. Шунда Аллоҳ таоло: “Ей, либосларига бурканиб олган зот” оятини нозил қилди”. Ушбу ҳадис “Муддассир” сурасини “Иқро” оятидан сўнг нозил бўлганлигига яққол далил бўлади.
Маккий сураларни Маданий суралардан ажратиб турувчи умумий қоидалар шундан иборатки, унда пайгамбарлар қиссалари, қавмларининг ўз пайгамбарларига қилган ёмонликлари, сўзларини ёлгонга чиқаришлари, бир қанча ибратли ваз ва насиҳатлар, етимларнинг молига ҳиёнат қилиш ва қизларни тириклай кўмиш билан мушрикларнинг жиноятлари фош етилиши, тавҳид ва якка Аллоҳга ибодат қилишга чорлаш, ширкдан сақланиш, қайта тирилиш ва жазо кунини исботлаш, қиёмат ва унинг қўрқинчлари, жаҳаннам ва унинг азоблари, жаннат ва унинг нематлари, шунингдек, мушриклар билан ақлий далиллар асосида баҳслашиш зикр қилинган.
Мадинаи мунавварада Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган оятларнинг гўзал моҳияти бордир. Шулар жумласидан: Бақара сурасида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида оятлар нозил бўлган.
Мадинайи Мунавварада нозил бўлган бошқа суралар каби << Бақара>> сураси ҳам мусулмонлар ўз ижтимоий ҳаётларида муҳтож бўлиб турган қонун-қоида ва тузумларни муолижа қилади. Бу сура кўплаб шариат ҳукумларини, ақида, ибодат, ахлоқ, муомала. оила, талоқ, идда, рўза, қасос каби масаларни ўз ичига олган.
Аллоҳ Қурʼони каримнинг “Бақара” сурасининг 252 оятида шундай марҳамат қилади:
(تِلْكَ آَيَاتُ اللَّهِ نَتْلُوهَا عَلَيْكَ بِالْحَقِّ وَإِنَّكَ لَمِنَ الْمُرْسَلِينَ.)
Булар Аллоҳнинг оятларидир. Уларни Сизга (ей, Муҳаммад), ҳаққоний равишда тиловат қилмоқдамиз. Сиз, албатта, пайғамбарлардандирсиз.[3]
А.Асқаров
«Хожа Бухорий» ислом билим юрти ўқитувчисиА.Асқаров
«Хожа Бухорий» ислом билим юрти ўқитувчиси
[1] Quroni Karimdan
[2] Quroni Karimdan
[3] Baqara surasi 252-oyat
