Қуръони Каримдаги қиссавий оятлар

16

 Ўзининг охирги ва абадий Китоби бўлмиш Қуръони Каримни бутун

оламларни ҳидоят қилиш учун нозил қилган Аллоҳ  таолога узининг Жалолига муносиб тарзда ҳамду-санолар бўлсин. Қуръонни  инсоният учун қиёматгача боқий ҳидоят маёғи, барчани ожиз қолдирувчи  баёни ва икки дунё саодатига элтувчи дастурул амал қилиб нозил этган Аллоҳ  таолога беадад ҳамду санолар бўлсин! Қуръонни Парвардигори оламдан қабул қилиб олган, уни бутун оламларга

омонат ила етказган, ҳам ўқишни ўргатган, ҳаётга тамомила  татбиқ этиб кўрсатган Ҳабибимиз  Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ал-Амийнга энг пок  ва энг юксак саловоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Ўзининг со’нгги илоҳий таълимотларини қамраб олган Китобини — Қуръони Каримни қиёмат кунигача инсониятни икки дунё саодатига элтиш учун, энг то’г’ри ё’лга ҳидоят қилиш учун нозил этди.

إِنَّ هَـٰذَا ٱلۡقُرۡءَانَ یَهۡدِی لِلَّتِی هِیَ أَقۡوَمُ وَیُبَشِّرُ ٱلۡمُؤۡمِنِینَ ٱلَّذِینَ یَعۡمَلُونَ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ أَنَّ لَهُمۡ أَجۡرࣰا كَبِیرࣰا

“Албатта, бу Қуръон энг то’г’ри ё’лга ҳидоят қилур ва яхши амалларни қилувчи мўминларга, албатта ўшаларга, улуғ ажр борлигининг хушхабарини берур”. (Исро 9-оят).

 “Қисса” арабча сўз бўлиб, “изидан эргашмоқ”, “ортга қайтиш” каби ма’ноларни англатади. Қиссалар бир-бирининг ортидан келтирилган хабарлардир. Қуръон қиссалари уч навга бўлинади.

Анбиёлар қиссаси. Бундай қиссаларда пайғамбарларнинг қавмларини ҳақ йўлга даъват қилишлари, даъват босқичлари ва диннинг ривожланиши, Аллоҳнинг ёрдами ила кўрсатган мўжизалари, мўмин ва кофирларнинг оқибатлари баён қилинади. Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо алайҳимуссаломлар қиссаси шундай қиссалардандир.

Олдин бўлиб ўтган воқеалар, пайғамбарлиги собит бўлмаган шахслар ҳақидаги қиссалар. Масалан, Асъҳоби фил, “Ғор” соҳиблари, Қорун, Толут, Жолут қиссалари.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида рўй берган воқеаларга тааллуқли қиссалар. Масалан, Исро ва Меърож кечаси, Бадр, Уҳуд, Ҳунайн, Табук ғазотлари кабилардир. Ушбу қиссалар Бани Одамга ибрат ўлароқдир.  Қуйида ушбу қиссалардан мўжаз қилиб келтириб ўтамиз .

Мисол учун “Чумоли қўшин йўлини ўзгартириб қўйиши”.

Қуръони Каримнинг Намл сурасида Сулаймон алайҳиссалом билан чумоли қиссаси келтирилган. Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломга турли жонзотлар билан гаплаша олиш қобилиятини ато этган. Бир куни Сулаймон алайҳиссалом жин, инс ва қушлардан иборат ўз қўшинлари билан урушга кетаётганларида йўлдан чумолилар водийси чиқиб қолади. У зот бир чумолининг ўз қабиласига Эй чумолилар, масканларингга киринглар, Сулаймон ва унинг аскарлари сизларни билмасдан эзиб юбормасинлар , деган гапини эшитадилар. Унинг гапини эшитиб табассум қиладилар ва қўшинга йўлни ўзгартириб, чумолилар водийсидан узоқлашишни амр этадилар. Шу билан чумолилар жамоаси ҳалокатдан қутулиб қолади.

Яна мисол келтирсак, “Қарға инсониятга дафн қилишни ўргатиши”

Қуръони Каримнинг Моида сурасида Қобил ва Ҳобил қиссаси келтирилган. Улар икковлари қурбонлик қилишганда, Ҳобилнинг қурбонлиги қабул қилиниб, Қобилники қабул қилинмайди. Бундан ғазабланган Қобил укаси Ҳобилни ўлдиради. Шундай қилиб, ер юзидаги илк жиноят инсонни ўлдириш, қотиллик бўлиб, Одам алайҳиссаломнинг шу икки ўғиллари ўртасида содир бўлди. Бу жиноятга Иблиснинг васвасаси, ҳасад, гина, адоват сабаб бўлган эди. Кейин Қобил қилган ишига надомат қилиб, энди нима қилсам экан деб ўтирганда, Аллоҳ таоло унга укасини қандай дафн этишни ўргатиши учун қарғани юборади.

Сўзимизнинг хулосасида Аллоҳ таоло ўз каломида нозил қилган қисса-оятларнинг мақсади, бу умматни олдинда ўтган  Набийларнинг тавҳидни ва рисолатни қай даражада этказганларини ва ўша давр қавмларининг азобдан бўлган ҳолатларини баён қилиш бўлган. Биз мўмин-мусулмонлар бу панд насиҳатлардан етарлича ибрат ва огоҳлантириш олишимиз керак!

Даминов Сирожиддин

Хожа Бухорий ўрта махсус ислом билим юрти

4- курс талабаси