Инсон қадри – улуғдир!

41

“Инсон қадрини улуғлаш — юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир”.

Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Президентимиз томонидан жорий йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йили деб ном берилди. Албатта, йилга бундай ном берилиши халқимизнинг ҳаёти янада фаровон ва мазмунли бўлиши учун бор куч ва имкониятлар сафарбар этилишига, инсон қадрини улуғлаш, маҳаллалар ободлигига эришиш, олис қишлоқларда ҳам шаҳар қиёфасини акс эттириш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилишига ишорадир.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ислоҳотларнинг бош мезони ҳамда тараққиётнинг асл моҳияти бир мақсад – инсон қадри учун хизмат қилмоқда.

Ўз навбатида, ҳукумат томонидан ислом динини мусаффолигини асраш, уни турли бузғунчи оқимлар ғояларидан айри эканини ёш авлодга сингдиришга қаратилган тадбирлар ҳам ташкил этилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган тарихий нутқи алоҳида эътиборга молик. Юртбошимиз ўз нутқида ислом динини зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қоралаб, улар билан ҳеч қачон муроса қилиб бўлмаслигини таʼкидлаган эди. Бу фикрнинг амалий ифодаси ўлароқ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2017-йил 21-декабрдаги 2396-сонли резолютсиясида: «Терроризм, зўравон экстремизм ҳеч бир дин, миллат ва сивилизатсия билан алоқадор эмас ва боғлиқ ҳолда талқин қилинмаслиги керак», дея қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Диний-маʼрифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида ҳам «жаҳолатга қарши маʼрифат» деган улуғвор ғоя асосида дин соҳасидаги илмий-маʼрифий фаолиятни жадал ташкил этиш, бузғунчи ғояларнинг асл моҳияти ва мақсадлари ҳақида аҳоли, айниқса, ёшларнинг хабардорлик даражасини ошириш каби устувор йўналишлар эътироф этилган.

Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек: “Инсон қадри – улуғ. У эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётидан рози ва мамнун бўлиб яшаши керак”.

Бугун одамларни рози қилиш – жамиятимиз улкан салоҳият ва қудрат касб этишини таъминлайди. Бу – инкор қилиб бўлмас ҳақиқатдир. Чунки, бахтли одамларгина дунёни янгилашга, ўзгартиришга қодир.

Мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда жўшқин ҳамда жадал ислоҳотлар даврига кирди.

Инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаъатларини таъминлаш демакдир. Бу борада жамиятимиз асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутади.

Бугун 36 миллиондан зиёд кўп миллатли халқимиз ривожланган давлатларга хос хаёт даражасига эришиш, адолатли, эркин ва фаровон жамият қуришдек улуғ мақсадлар билан яшамоқда.

Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар” (Ўзбекистон Республикаси Конститусиясининг 18-моддасидан).

Хулоса ўрнида таъкидлашимиз керакки, юртимизда инсон қадри азалдан ҳимоя қилиниб, қадрланиб келинади ва уларга нисбатан ҳар қандай шарт шароити муҳайё қилинмоқда.

Нейматов Собит

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти

4-курс талабаси