Маккий ва маданий суралар
120

Сура Қуръони каримдаги суралар нозил қилиниши жиҳатидан Маккий ва Маданийларга бўлинади.
Маккий сураларни Маданий суралардан ажратиб турувчи умумий қоидалар шундан иборатки, унда пайғамбарлар қиссалари, қавмларининг ўз пайғамбарларига қилган ёмонликлари, сўзларини ёлгонға чиқаришлари, бир қанча ибратли ваз ва насиҳатлар, етимларнинг молига ҳиёнат қилиш ва қизларни тириклай кўмиш билан мушрикларнинг жиноятлари фош этилиши, тавҳид ва якка Аллоҳга ибодат қилишга чорлаш, ширкдан сақланиш, қайта тирилиш ва жазо кунини исботлаш, қиёмат ва унинг қурқинчлари, жаҳаннам ва унинг азоблари, жаннат ва унинг неъматлари, шунингдек, мушриклар билан ақлий далиллар асосида баҳслашиш зикр қилинган.
Маккий суралар оятлари лафзлари қувватли, жарангдор бўлиши билан бирга ибораларнинг қисқа–қисқа келиши, қулоқларга эшитилиши жарангдор, шиддатли бўлиши, қасам лафзининг кўп ишлатилиши орқали маънони таъкидлаши билан алоҳида ажралиб туради. Уларда “یا أیها الناس” лафзи билан ҳитоб қилинади, суралари ҳижоия ҳарфлари билан бошланади. “الم، الر، حم” каби. Фақатгина “Бақара” ва “Оли Имрон” суралари бундан мустасно. Кўпгина сураларида сажда оятлари зикри келган.
Маданий сураларнинг ҳазрат Муҳаммад Мустафо ﷺ ҳазратларининг Мадина шаҳрига ҳижрат қилганларидан кейин нозил бўлган. Қуръони каримнинг жуда кўп оятлари бу шаҳарда нозил бўлди. Мадинада жамиятнинг ўзига хос хусусиятлари ва одамларнинг яшаш шароитлари Макка шаҳридан фарқ қилган.
Мадинада мусулмонларнинг вазияти ўзгара боргандан сўнг, улар аста-секин қудратга эришганлар. Бу шаҳарда аҳли китоб ва мунофиқлар каби гуруҳлар бўлган. Шу сабабли бу ерда жуда кўп воқеа-ҳодисалар руй берган.
Маданий сура ва оятларни ажратиб турувчи умумий қоидалар шундан иборатки, унда ибодат, муомалат (олди-берди ва савдо муносабатлари), жазо, шариат ҳукмлари, оилавий тартиб қоидалар (никоҳ, талоқ ва шу каби масалалар), мерос масалалари, ижтимоий алоқалар, уруш ва тинчлик ҳолатида халқаро муносабатларнинг йўлга қўйилиши, идора қоидалари ва қонунчилик масалалари, аҳли китобларга (яҳудий ва насронийларга) қаратилган хитоб ва уларнинг Исломга чорланиши, мунофиқларнинг тутган йўлларини фош қилиш ва шунингдек, шариатни аниқ белгилаш, мақсад ва вазифаларини ойдинлаштириб бериш кабилар зикр қилинган. Маданий суралар оятлари узунлиги, фарз амаллар ёки жазо турлари баён қилингани, мунофиқлар зикри келгани, аҳли китоблар билан баҳс мунозаралар борилгани ва оятларининг أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا يَا Яъни: “Эй, имон келтирганлар!” лафзи билан бошланиши билан алоҳида ажралиб туради.
Маданий суралар адади 20 та бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
- Бақара, 2. Оли Имрон, 3. Нисо, 4. Моида, 5. Анфол, 6. Тавба, 7. Нур, 8. Аҳзоб, Муҳаммад, 10. Фатҳ, 11. Ҳужурот, 12. Ҳадид, 13. Мужодала, 14. Ҳашр. 15. Мумтаҳана, 16. Жума, 17. Мунофиқун, 18. Талоқ, 19. Таҳрим, 20. Наср.
Маккий ва Маданий деб ихтилоф қилинган суралар адади ўн иккита:
- Фотиҳа, 2. Рад, 3. Ар-Роҳман, 4. Саф, 5. Тағобун, 6. Мутаффифун, 7. Қадр, Баййина, 9. Залзала, 10. Ихлос, 11. Фалақ, 12. Нос.
Қолган саксон иккита (82) сура Маккий суралар бўлиб, Қуръон сураларининг умумий сони (114) бир юз ўн тўрттани ташкил қилади.
Эралиев Фазлиддин
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти
4-курс талабаси
