Муборак ойдан унумли фойдаланайлик

8

«Тириклик чоғингизда ибодатимиз қабул бўлаётган ёки бўлмаётганини билишимиз мумкинми?

Ҳа, мумкин.

Қачонки яхшиликларга шошиб, ёнонликлардан қочишни бошладикми, демак, билиш керакки, ибодатларимиз қабул бўлаяпти.

Қабул бўлмаса сиз фаҳш ва мункар ишлардан узоқлашмайсиз ва исёнда бардавом бўласиз.

Сиз ҳам ўзингизни тафтиш қилиб қўйинг. Яхши томонга ўзгардингизми, ёки хали ҳам ғафлатдамисиз.

Рўзани тутаяпмиз, алҳамдулиллаҳ, қизиқ, рўзамиз бизни тутаётган эканми?….

Ёмонликдан, мункар ишлардан, тилимизни ғийбату ёлғондан ва уят сўзларни ишлатишдан,  кўзимизни зинодан, қулоқларимизни лағвдан, қўлларимизни ҳаром ушлашдан, оёқларимизни Аллоҳ ёқтирмаган йўлларга юришидан, вужудимизни ҳаром билан тўйдиришдан …

Рўзамиз бизни тута олаяптими?…

Азизлар биз фақат булар ҳақида тафаккур қилмоғимиз ва ушбу хато камчиликлар бизда топиладиган булса муборак Рамазон ойида бундай иллатлардан батамом вужудимизни сақламоғимиз лозимдир…

Рамазон Гадаев

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти