РАМАЗОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТИ

23

Рамазон Исломий ойлар ичида энг буюк ва фазилатларга бойлиги, қолаверса унда минг ойдан ҳам афзал қадр кечаси борлиги, унда Қуръон нозил бўла бошлагани билан у ўн бир ойнинг султонидир. Ушбу ойнинг мўминларга икки дунёда манфаатлари чексиз Ушбу ойда Аллоҳнинг раҳмати ёғилиб мағфират этилган бандалар охир-оқибат дўзахдан ҳам нажот топганлари учун унинг дастлабки ўн кунлиги эса дўзахдан нажотдир. (Бухорий)

Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз ﷺ шундай деганлар:

“Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ таоло сизга унинг рўзасини тутмоқликни фарз қилди. Унда осмонларнинг эшиклари очилур, жаҳаннамнинг эшиклари ёпилади. Унда ўзбошимча шайтонлар кишанланади. Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ маҳрум бўлибди”.

Аллоҳнинг Расули ﷺ ушбу ойнинг фазилати ҳақида шундай деганлар:

“Рамазон келган вақт, жаннатнинг ҳамма эшиклари очилади. У ой давомида ҳеч бири ёпилмайди. Жаҳаннамнинг ҳамма эшиклари ёпилади. У ой тугагунига қадар очилмайди”.

Салмони Форсийдан ривоят қилинган бир ҳадисда Аллоҳнинг Расули ﷺ шундай деганлар:

“Эй инсонлар! Буюк ва жуда муборак бир ойнинг сояси сизни устингизга тушибди. У ойда қадр кечаси бордир-ки, минг ойданда хайрлидир. Аллоҳ уни рўзасини фарз, тунгги ибодатини эса нафл қилди. Ким у ойда хайрли ишлар қилса, бошқа ойлардаги фарз қилинган ишларни бажарган бўлади. Ким бу ойда фарз ишларни амалга оширса, бошқа ойлардаги 70 фарзни амалга оширган бўлади. У ой сабр ойидир, сабрнинг жавоби эса – Жаннатдир. У – яхшилик ойи. У ой мўминнинг ризқини оширадиган ойдир”.

Аллоҳ таоло бошқа умматларига бермаган беш нарсани Муҳаммад ﷺ умматига ато қилган:

  1. Рўзадорнинг оғзидан келадиган ҳид мушкнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқ қилинди.
  2. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:

“Арши аълони кўтариб туриб унинг атрофида айланган фаришталар, Аллоҳга ҳамд айтиш билан у Зотни поклаб тасбеҳ айтурлар ва у зотга иймон келтирурлар ҳамда иймон келтирган бандаларни мағфират қилишни сўраб: “Тавба қилиб йўлингга эргашган бандаларингни авф эт ва жаҳаннам азобидан уларни муҳофаза қил”, деб мўминлар учун Аллоҳга ёлворадилар”. (Ғофир 7)

Оятнинг давомида фаришталар Аллоҳга яна шундай дуо қиладилар:

“Эй Роббимиз! Сен уларни ҳам, уларнинг ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётлари орасидаги солиҳ-мўмин бўлганларни ҳам ўзинг уларга ваъда қилган абадий жаннатингга дохил қил. Шубҳасиз сен қудрат ва ҳикмат соҳибисан”. (Ғофир 8)

  1. Шайтон занжирбанд қилинади ва Рамазон ойи тамом бўлгунига қадар бўшатилмайди.
  2. Жаннатга ҳар куни зийнат берилди. Аллоҳ таоло зийнат берувчиларга:

“Менинг солиҳ бандаларим озор чекиб, қийналиб қолишмасин”, деб марҳамат қилади.

  1. Аллоҳ таоло Рамазоннинг сўнгги кечаси мўмин бандаларини авф этади.

Рўза – энг улуғ ибодатлардан у билан мўмин банда ҳисобсиз ажру савобларга эга бўлади. Чунки рўза ёлғиз Аллоҳ таоло учундир. Карами чексиз Зот бундай ибодатни, албатта улкан мукофотлар билан тақдирлайди.

Аллоҳ таоло кириб келаётган Рамазон ойини барчамиз учун қутлуғ ва муборак қилсин!

 

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти

Нилуфар Аҳадовна