Зулматни нур енгади
10

Жоҳиллик бу инсонда юзага келадиган ёмон иллатдир. Бу иллат башариятни зулматга чорлайди. Зулмат ичра юрган инсон эса ҳеч нарсани билмайди. Бирор нарсани билмасликнинг ўзи илмсизликдир. Илмсизлик Аллоҳ таолодан узоқлашишга сабаб бўлади. Аллоҳдан узоқлашиш иймондан айиради. Бундан келиб чиқадики, биргина жоҳилликнинг ортидан шунча нарса юзага қалқиб чиқмоқда. Зикр қилинмаган ҳолатлар қанча!
Биламизки, зулматни нур бартараф этади. Нур бу маърифатдир. Маърифат жоҳилият илдизларини қирқиб, куйдириб ташлайди. Башариятни зулматдан чиқариш учун эса, Аллоҳ таоло ўзининг муборак нурли китобларини Ўз элчилари орқали юбориб турди. Бу ҳақида Аллоҳ таоло Иброҳим сурасида хабар бериб, шундай марҳамат қилади:
“Алиф. Лаа м. Ро. Бу китобни сенга одамларни Роббиларининг изни ила зулматлардан нурга, азиз ва мақталган Зотнинг йўлига чиқаришинг учун нозил қилдик.”
Бу ўз тасдиқини топиб, башарият зулматдан нурга чиқди.
Хулоса қилиб айтиш жоизки, Қуръон Каримни маҳкам ушламоғимиз даркор бўлади. Бунинг учун эса абатта илм зарурдир. Илм эса нур, нур эса зулматни кетказади.
Нуъмонов Муҳаммадюсуф
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти
3-курс талабаси
