Жаҳолатга қарши — маърифат
23Бугунги кунда муқаддас ислом динимизнинг инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш «Жаҳолатга қарши — маърифат» тамойили асосида униб ўсиб келаётган ёшларимизни соғлом эътиқод руҳида тарбиялаш янада долзарб аҳамият касб этади.
Ушбу мухим масала бўйича Республикамиз бўйлаб ёшлар ўртасида ўтказилаётган давра суҳбатлари хамда тадбирларнинг ҳам аксари, турли салбий диний оқимларга адашиб кириб қолмаслик, диний экстремизм ва терроризмнинг мудҳиш оқибатларига тутилиб қолмаслик мавзусида бўлмоқда.
Азалдан ота боболаримиздан мерос қолган миллий удумлар, маънавиятни кенгайтирувчи анъанавий Наврўз сайллари бежизга бизгача етиб келмаган. Халқимиз авлодлар қонидаги покликни сақлаш ўзбек миллатнинг номига доғ туширмаслик учун тўғри йўлни танлаш йўлида дунёвий хамда диний илмни пухта ўрганиш лозимлигини айтиб ўтишган. Миллийликка интилиш бу инсон қалбидаги қора иллатларни қувиб солиш билан баробар.
Жадид адабиёти номоёндалари миллатимизни сақлаб қолиш йўлида «Жахолатга қарши — маърифат» билан курашиб қурбон бўлган бўлсалар, хозирги ёшларимизнинг билиб билмай нотўғри йўлга кириб, ўзлигимизни кемираётгани ташвишга солади.
Замонамизнинг қўшиқларида бўлган европача тақлид ҳам инсон руҳини парчалашга олиб келадиган ҳолатлардан бири деб ўйлайман.
Қачонки биз аждодларни, тарихни ўрганамиз, уларнинг покиза йўлидан борамиз, ўзбек адабиётини чуқур ўрганишда давом этамиз, шунда руҳимиз, қалбимиз покланади. Биз атрофдаги бизни тинглагувчиларга билганларимизни етказа оламиз, шунда жамият иллатлардан тозаланади авлодлар биздан миннатдор бўлади.
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти
3-курс талабаси
Нуъмонов Муҳаммадюсуф
