Ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланайлик!
16

ХХI аср глабаллашув даври, технологиялар асридир. Бугунги кунда фан ва техника жадал суратда ривожланиб, ҳаётнинг ҳар бир жабҳасига кириб бормоқда. Ҳар бир инсоннинг ҳаёти буларга кундан кунга боғланиб қолмоқда. Телефон, компьютер, ижтимоий тармоқлар, буларнинг барча барчасига уларнинг инсон ҳаётидаги фойдалари жуда кўп. Вақтни тежайди, узоқни яқин қилади, ишни енгиллатади. Оз вақтда кўп ишлар қилиш имконини беради. Лекин, ҳозирда телефон ва ижтимоий тармоқлардан фақатгина яхши ишларда фойдаланилмаяпти. Танганинг 2-тарафи бўлгани каби, булардан ёмон йўлда фойдаланаётганлар ҳам кам эмас. Аксинча, уларнинг сафлари кенгайиб, хавфлари тобора ортиб бормоқда. Ойна ортида туриб, инсонларнинг ҳаётлари, этиқодлари-ю миллий қадрятларини ўйин қилмоқдалар. Юртнинг келажаги бўлмиш ёшларни айни ўқиб таълим оладиган вақтларида, уларнинг мияларини бузуқ эътиқодлар-у ёд ғоялар билан тўлдирмоқдалар.
Бундай ҳолатда биз уларга нисбатан мафкуравий иммунитет ҳосил қилишлигимиз, уларнинг асли кимлиги-ю, мақсади нима эканлигини билиб, уларни ҳаракатини нотўғрилигини онгли равишда тушунишлигимиз, уларга қарши тура оладиган даражада илм-у маърифатли бўлишлигимиз ва энг аосийси ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятини шакллантиришимиз зарур.
Музаффаров Муҳаммадалихон
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти 1-курс талабаси
