Зарарга зарар билан жавоб бериш ҳам йўқдир

17

Мусулмонлар бошқалар билан муомала қилишда бошқаларга намуна бўлиб  келганлар. Чунки  мусулмонлар  тарбияни оламларга раҳмат қилиб юборилган Муҳаммад ﷺнинг мадрасаларида таълим олган саҳобалар розияллоҳу анҳумлардан олганлар. Зеро Росулуллоҳ ﷺ: “Зарар бериш йўқдир. Зарарга зарар билан жавоб бериш ҳам йўқдир” дедилар. Абу Саид Худрий розиллоҳу анҳудан Ибн Можа ва Дорақутний ривоятлари. “Зарар бериш йўқдир”. Яъни ҳеч ким  бошқа бир кишига ҳақи бўлмай туриб зарар бера олмас. Унинг жонига қасд қила олмайди. “Зарарга зарар билан жавоб бериш ҳам йўқдир”. Яъни сенга озор берганга сен озор берма деганидир. Бир киши сени ҳақорат қилса, сен ҳақорат қилма. Агар сени урса, сен уни ура олмайсан балки қози олдида талаб қил. Ёмонлик қилган кишига ёмонлигига яраша ёмонлик қайтармасдан, унга яхшилик қилиш бу улуғ фазилатдир. Пайғамбар ﷺ зарарга зарар билан жавоб бериш ҳам йўқдир кечиримли бўлганлар ва У зотга ёмонлик қилганларни кечириб яхшилик қилганлар. Хусусан Росулуллоҳ ﷺнинг Макка фатҳида Росулуллоҳ ﷺни она юртларидан чиқиб кетишларига мажбур қилган Макка мушрикларига кўрсатган раҳм-шавқатлари ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтаришнинг юксак намунасидир. Бу гўзал хулқдир. Зеро, Аллоҳ таоло Ўз Росулини Қуръони Каримда “Албатта сиз улуғ хулқ узрасиз” деб мақтади. Биз мусулмонлар ҳар қандай ҳолатда Росулуллоҳ ﷺга эргашишимиз лозимдир. Бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган афв сиёсати кечиримлиликнинг бир кўринишидир. Давлатимиз  узоқ йиллардан буён қора рўйхатда бўлган фуқароларини, қора рўйхатдан чиқарилиб ҳақ-ҳуқуқларини тикланиши ва турли адашган тоифаларнинг ёлғонларига алданиб юртимиздан чиқиб кетган ва ўзга юртларда хору-зорликда қолганларни юртга қайтаришга амалий ёрдам кўрсатилаётганлиги ҳам гўзал хулқлардандир аслида…

Хуррамов Исроил
“Хожа Бухорий” ўрта махсу ислом билим юрти талабаси