“Ватан – онадек муқаддас”

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртининг 1-курс талабалари иштирокида “Ватан – онадек муқаддас” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда билим юрти мудири Ў. Ғузаров Ватанни севмоқ, ватанга муҳаббат қўймоқ, уни ардоқлаш, ватанга мансуб бўлмоқ муқаддас динимиздаги энг хайрли ишлардан ҳисобланаиши, Ватанни қадрига етиш, уни кўз қорачиғидек асраш, ватанига, халқига  фақат манфаатли ишларни қилиш соф мўминлик белгиси эканлиги ҳақида маъруза қилди.

Суҳбат сўнггида режиссор Зулфиқор Мусоқов томонидан ишланган “ВАТАН” номли драма фильми намойиш этилди.

Билим юрти матбуот хизмати